Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси Тураханов Акром Абдуллахакимовичнинг “Акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш усуллари” мавзусидаги


Download 48.5 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi48.5 Kb.
#1106999
TuriДиссертация
Bog'liq
2. Такриз (Тураханов)
1, 1, 105-I 30.08.1995, 2chi jahon urushida harbiy siyosiy (2), Axborot va uning turlari. Axborotni fan uchun ahamiyati va xusus, 22-guruh-Diniy ekstrimizm, 31-guruh-Harbiy rahbar mahorati, Самарканд вилояти Пахтачи тумани МИБ Архив маълумотномаси, НАВОИ МУДОФАА ИШЛАРИ БЎЙИЧА БЎЛИМ БОШЛИҒИГА, Документ Microsoft Word (5), ZARIPOVA VA XIKMATOV maqola , REJASI, 5, 10, Sportchilarda jismoniy harakat malakalarini

Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси Тураханов Акром Абдуллахакимовичнинг “Акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш усуллари” мавзусидаги
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чақириққача ҳарбий таълим) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишига



Т А Қ Р И З

Жаҳонда ҳарбий таълим тизимини ислоҳ қилиш, унга инновацион ёндашувларни олиб кириш билан бирга талаба-курсантларни тайёрлашнинг модернизацион методикасини ишлаб чиқиш, уларнинг жанговарлик руҳитини ошириш, жисмоний иродасини мустаҳкамлаш ва тактик тайёргарлигини ривожлантиришга доир ҳарбий-педагогик машғулотларни ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ривожланган мамлакатларда талаба-курсантларда жанговар руҳни ошириш, жисмоний тарбияга доир кўникмаларини ривожлантириш бўйича дастурлар, тактик тайёргарлик самарадорлигини оширишга доир концепциялар қабул қилинган. Шу билан бирга, чақириққача ҳарбий таълим тизимини ислоҳ қилиш орқали ёшларни ҳарбий ҳизматга тайёрлаш, улардаги Ватан олдидаги ҳизматларига доир масъулиятни шакллантиришга йўналтирилган жамоатчилик ишлари, ижтимоий ҳаракатлар ва педагогик илмий тадқиқотлар ҳам рағбатлантирилмоқда.


Бу эса, акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантиришни педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш, мазкур жараённи амалга ошириш мазмуни, босқичлари, модели ва педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришни тақозо этади. Ана шу нуқтаи назардан Фарғона давлат университети тадқиқотчи Тураханов Акром Абдуллахакимовичнинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чақириққача ҳарбий таълим) ихтисослигидан “Акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш усуллари” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси долзарб масала ечимига қаратилган десак, хато бўлмайди.
Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, асосий матн 139 саҳифани ташкил этади.
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси баён этилган, тадқиқот ишининг мақсад, вазифалари, объекти ва предмети аниқланган, тадқиқотнинг фан ва технологияларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларга мослиги ва тадқиқотнинг илмий янгилиги, натижаларнинг ишончлилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, тадқиқот ишининг тузилиши ҳақида маълумотлар киритилган.
Диссертациянинг “Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик зарурати ва педагогик-психологик хусусиятлари тадқиқ этилган.
Тадқиқот иши доирасида кўплаб манбалар ўрганилган, назарий маълумотлар таҳлил қилинган.
Акмеологик ёндашувнинг ўзига хос хусусиятларидан бири чақириққача ҳарбий таълим йўналиши мутахассисларининг айнан талабалик даврида ва касбий фаолиятини бошлаган даврида эришадиган даражаси, унинг руҳиятига ва жисмоний холатига хос хусусиятлар билан белгиланади. Диссертуцияда мазкур хусусиятлар 5 туркумга ажратилган ва батафсил ёритиб берилган.
Диссертациянинг “Акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шакли, методи ва воситалари” деб номланган иккинчи бобида акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш мазмуни, модели ва таълим технологияси таҳлил қилинган.
Тадқиқот иши доирасида акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган. Мазкур модел қуйидаги блоклардан иборат: назарий-методологик; мазмунли-жараёнли; ташкилий-фаолиятга йўналган; натижавий-баҳолашга доир.
Шу билан бирга, чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантиришда “Жисмоний-тактик тайёргарлик асослари” модулини ўқитиш зарурати атрофлича асослаб берилган. Бундан ташқари талабаларда мутахассислик фанлари орқали жисмоний-тактик кўникмаларни шакллантириш масаласи тахлил қилинган.
Диссертациянинг “Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик кўникмаларни ривожлантиришнинг самарадорлик даражаси” деб номланган учинчи бобида тажриба-синов ишлари методикаси, тажриба-синов ишларининг натижаси ва уларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ёритиб берилган.
Тадқиқотчи томонидан илгари сурилган натижаларнинг асосланганлиги тажриба-синов маълумотлари ва илмий хулосаларнинг ўзаро мувофиқлиги билан асосланган.
Тажриба-синов ишлари Фарғона давлат университети, Бухоро давлат университети, Тошкент давлат педагогика университетларида 2017-2021-ўқув йилларида уч босқичда амалга оширилган. Тажриба синов ишларига 777 нафар респондент-талабалар ва профессор ўқитувчилар (17 нафар) жалб этилган.
Тадқиқот иши бўйича ўтказилган сўровномалар ва уларнинг натижалари батафсил баён қилинган. Ўтказилган тажриба-синов ишлари натижасида олинган маълумотларнинг статистик таҳлили амалга оширилган.
Диссертация ишининг ҳар бир бўлими охирида ушбу бўлимга тегишли хулосалар ўрин олган. Иш якунида 7 банддан иборат умумий хулосалар ва тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган 4 банддан иборат илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
Дисертантнинг шахсан фанга қўшган хиссаси қуйидагилар билан белгиланади. Жумладан, акмеологик ёндашув асосида “жисмоний-тактик фаол талаба” феномени ҳамда ахлоқий идеалини шакллантиришнинг педагогик, этнопедагогик ва аксиологик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган. Мазкур маълумотлар асосида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва унинг методикаси” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғига билан нашрга тавсия этилган). Натижада акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий асосларини очиб беришга шароит яратилган.
Диссертация ишини ижобий баҳолаб, унда мулоҳазали ҳолатларнинг ҳам мавжудлигини эътироф этиш мумкин:
биринчидан, орфографик ва техник хатолар мавжуд, уларни бартарф этиш зарур (11, 12, 14, 19-бетлар ва ҳ.);
иккинчидан, Чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабасининг ижтимоий муносабатлар тизимида намоён бўлувчи бир қанча хислатлари санаб ўтилганки, уларни схема ёки жадваллаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди;
учинчидан, Чақириққача ҳарбий таълим талабаларида жисмоний-тактик тайёргарлик кўникмаларини ривожлантиришда амалий машқлар ва ҳаракатларни ўргатишнинг инновацион тизимини такомиллаштириш талаб этилиши бўйича диссертант ўз фикр-мулоҳазасини баён этмаган;
тўртинчидан, боблар ҳамда умумий хулосалаш давомида фикрларнинг айнан такрорланишлари кузатилади, гапларни айнан такрорламасдан унинг
муқобили бўлган фикр-мулоҳазалар билан баён қилиниши ишнинг қийматини янада оширади.
Мазкур билдирган эътирозлар диссертациянинг мазмун ва моҳиятига таъсир этмайди. Шунинг учун Тураханов Акром Абдуллахакимовичнинг “Акмеологик ёндашув асосида чақириққача ҳарбий таълим йўналиши талабаларининг жисмоний-тактик кўникмаларини ривожлантириш усуллари” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чақириққача ҳарбий таълим) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган мазкур тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан фалсафа доктори (PhD) диссертациясига қўйилган талабларга мос келади деб ҳисоблайман ва уни ҳимоя қилиш учун тавсия этаман.


Бухоро давлат педагогика институти
Ҳарбий таълим факультети
Махсус тайёргарлик цикли бошлиғи
п.ф.ф.д (PhD), доцент А.Узоқов
Download 48.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling