Фарғона политехника институти «бино иншоотлари қурилиши, геодезия, картография ва кадастр» кафедраси


Download 1.82 Mb.
bet1/8
Sana22.04.2022
Hajmi1.82 Mb.
#649402
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4) курс лой (МКК) Элбек
kimyo uslubiy ko\'rsatma Bobilova 2022y, shaxzod normurodov, Yoshlar tabiatni sevishga intiladi, Sobirova Ò. dars ishlanmasi, В. Распутин Рудольфио, Голубое и красное Маканин, двое в декабре, Казаков Юрий. Адам и Ева - royallib.ru, Economics-Institute-Uzbekistan, №1-laboratoriya topshiriqlari (1), axborot tizimlari mustaqil ish Raxmanqulova Zilola 332, Invoice-112540, Девятов, Uzbekistan Culture and Tradition

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«БИНО ИНШООТЛАРИ ҚУРИЛИШИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР» КАФЕДРАСИ

5340400 – “Мухандислик коммуникациялари қурилиши ва монтажи” таълим йуналиши талабалари учун


ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ”
фанидан курс лойиҳасини бажаришга оид


УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА



Фарғона – 2016 й.


II. Биноларнинг тўсинсимон плитали қуйма темирбетон ораёпмаси конструкцияларини лойиҳалашга доир кўрсатмалар

Қуйма темирбетон конструкциялар иқтисодий тежамли бўлиб, қурилишда барча турлардаги элементлар сифатида қўлланилади. Айниқса бино-иншоотларнинг қайтарилмас, бирхиллаштириб бўлмайдиган ва бўлинмайдиган темирбетон конструкцияларини қурилиш жойида яхлит қилиб тайёрлаш мақсадга мувофикдир. Мисол учун баъзи якка тартибда лойиҳаланган бинолар, сув иншоотлари, пойдеворлар, сув ҳавзалари ва шу каби объектларнинг конструкцияларини тайёрлашда қўлланилади.


Қуйма темирбетондан тайёрланган қурилиш конструкциялари учун оз материал (бетон ва арматура) сарфланади ва мустаҳкам бўлади.
Қобирғали қуйма ораёпмалар асосий(бош) ва ёрдамчи(иккинчи даражали) тўсинлар ҳамда плиталардан ташкил топади. Ораёпманинг барча элементлари ўзаро яхлит (монолит) бириккан бўлиб, кўпинча
В 15 - В 30 синфли бетондан тикланади.
Қобирғали яхлит ораёпма конструкциясининг моҳияти шундан иборатки, бунда тежамкорлик мақсадида чўзилиш соҳасидаги бетоннинг анчагина қисми олиб ташланиб, бу ерда фақат кобирға ва чўзилувчи арматура қолдирилади. Қобирғанинг токчаси плита деб аталиб, иккинчи даражали тўсинларга таянади ва эгилишга ишлайди. Иккинчи даражали тўсинлар асосий тўсинларга, асосий тўсинлар эса ўз навбатида устун ёки деворларга таянади. Асосий тўсинлар бино узунлиги йўналишида ёки унга кўндаланг равишда жойлаштирилиши мумкин (1-расм ).
Иккинчи даражали тўсинлар орасидаги масофа плиталарнинг ўлчамларига боғлиқ ҳолда белгиланади: а) вақтинчалик юкнинг қиймати 10 кн/м2 гача бўлса, плитанинг узунлиги (иккинчи даражали тўсинлар ўқлари орасидаги масофа) 22,3 м б) 1015 кн/м2 бўлса, плита узунлиги 1,5  2,0 м олинади.
Қаватлараро қобирғали ораёпмалар плиталарининг қалинлиги юк миқдорига қараб, одатда 610см олинади.
Қобирғали қуйма ораёпма элементларининг ҳисоби пластик деформациялар оқибатида зўриқишларнинг қайта тақсимланишини эътиборга олган ҳолда бажарилади.
Иккинчи даражали тўсин кесимининг баландлиги (1/12 1/20), асосий тўсин кесимининг баландлиги (1/8 1/15 ) , тўсинлар кесимининг эни b= (0,4 0,5) h олинади.
Плитани ҳисоблашда ораёпма режасидан шартли равишда эни 1мли тасма (йўлка) ажратиб олинади. Сўнгра эгувчи момент туташ тўсинлардаги каби ҳисоблаб топилади. Ўрта оралиқда:


.

Плита ва иккинчи даражали тўсиндаги эгувчи элементларни ҳисоблаш схемалари 2-расмда келтирилган.


Биринчи оралиқда эгувчи моментнинг энг катта қиймати четки таянчдан а0,425 масофада бўлади.
Агар четки эркин таянчда Ма=0 бўлса, биринчи оралиқдаги ва биринчи оралиқ таянчдаги эгувчи моментлар бўлади.
Иккинчи даражали тўсиндаги кўндаланг кучлар қуйидагича топилади: четки эркин таянчда Qа=0,4 q 0; биринчи оралиқ таянчда чапда Qвл=0,6 q 0.
Биринчи оралиқ таянчда ўнгда ва қолган барча таянчларда Qвл=0,5 q 0. бўлади.
Тўсинсимон плиталарни рулонли тўрлар ва алоҳида тайёрланган пайванд тўрлар билан арматуралаш схемалари 3-расмда келтирилган. Иккинчи даражали тўсинларни 2та текис синч билан арматураланади (4-расм).
Устунлар сиқилувчи элементлар қаторига киради ва улар номарказий сиқилишга ишлайди. Қобирғали қуйма ораёпмали биноларнинг устунларида эгувчи моментнинг қиймати кичик бўлганлиги сабабли, устун шартли равишда марказий сиқилувчи элемент деб қаралиши мумкин. Курс ишида бино биринчи қаватининг устунини марказий сиқилишга ҳисоблашга рухсат этилади.




1-расм. Бино қуйма ораёпмасини компоновкалаш схемаси:
а) бинонинг кўндаланг қирқими; б) бино режаси.

2-расм. Плита ва иккинчи даражали тўсиндаги эгувчи моментларни аниқлаш схемаси






3-расм. Тўсинсимон плиталарни рулонли тўрлар ва алоҳида тайёрланган пайванд тўрлар билан арматуралаш схемалари





4-расм. Иккинчи даражали тўсинларни арматуралаш схемаси:


1-таянч тўрлари устидаги ишчи арматуралар: 2-устун ёнидаги қўшимча арматуралар



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling