Пешкў тумани ХТБга қарашли 34-умумий ўрта таълим мактабида ИИБ ҳамкорлигида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш мавзусида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
15-март 2019 йил Гулистон МФЙ
Қатнашдилар:
Мактаб директори Б.Нематов
ММИБДЎ Б.Қазоқов
Ёшлар етакчиси У.Ҳамроева
Мактаб укитувчилари ва
8-11- синф ўқувчилари.
Таклиф этилдилар: Пешкў тумани Гулистон МФЙ раиси C.Муродов, Гулистон МФЙ профилактика инспектори Ю.Юсупов, ММИБДЎ Б.Қазоқов, Ёшлар етакчиси Ю.Юсупов мактаб психологи Ф.Нуров.
К У Н Т А Р Т И Б И Д А:
.
Давомат таҳлили.
Ўткир тиғли жисмлардан фойдаланмаслик ҳамда уларнинг салбий оқибатлари ҳақида.
Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик.
Тунги пайтларда бемақсад юрмаслик.
Йиғилишни мактаб директори Б.Нематов очиб бериб, кун тартибидаги масала ва ташриф буюурган меҳмон билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди ва кун тартибидаги масалалар бўйича Гулистон МФЙ профилактика инспектори Ю.Юсуповга сўз берди.
Ю.Юсупов ўз сўзида қуйидагилар ҳақида сўз юритди.
Давомат тадбирлари. Дарс машғулотларига сабабсиз қатнамаётган ўқувчиларни аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида давомат тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, бугун 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг дарс машғулотларига қатнашиш давоматлари доимо назорат қилиб борилмоқда. Вояга етмаганлар ўртасида ўткир тиғли жисмлар ҳамда совуқ жисмлар (қуроллар) олиб юрмаслик ва унинг салбий оқибатлари.
Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг маълум бир қисми вояга етмаганларнинг ўзлари билан бирга ўткир тиғли жисмлар (пичоқ, пинка) олиб юришлари натижасида келиб чиқмоқда. Бундай ҳолатлар аниқланганда, яъни вояга етмаганларнинг ёнларидан ўткир тиғли қуроллар ёки жисмлар топилган вақтда уларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-моддасига асосан қатъий чоралар кўрилади, вояга етмаганларнинг ўзи эса ИИБ ВЕН ҳисобига олиниб, келгусида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этмаслигини олдини олиш мақсадида улар билан доимий профилактика ишлари олиб борилади ва бу ўқувчилар доимий қатъий назоратга олинади.
ММИБДЎ Б.Қазоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ва мақсад-вазифалари ҳақида ўқувчиларга яна бир бор ахборот берди. Туман миқёсида ўқувчи-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларни олдини олиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Масалан: ўқувчи-ёшлар дарс машғулотларидан сўнг ва тунги вақтларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг назоратида бўлишлари кераклиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Учинчи масала юзасидан мактаб ёшлар етакчиси Д У.Ҳамроева сўзга чиқди.
11 йиллик мажбурий таълимдан бош тортиб, чет давлатларга ноқонуний равишда чиқиб кетиш, бунинг натижасида баъзи ҳолларда одам савдоси қурбонига айланиб қолишлик ачинарли ҳолат албатта! Шу сабабдан, ўқувчи-ёшларни чет давлатларга ноқонуний равишда чиқиб кетишларини ва одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида мактаб, ИИБ, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоки, хотин-қизлар қўмитаси, МФЙ ва ИИБ ҳамкорлигида “Эҳтиёт бўл! Алданиб қолма!”, “Қулликка рози бўлма!”, “Одам савдоси – умумжаҳон миқёсидаги глобал муаммо”, “Одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари”, “Огоҳлик – давр талаби” ва ҳоказо. Мавзуларида кўплаб йиғилишлар, давра суҳбатлари ва тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Йигилиш раиси: Б.Нематов
Йигилиш котиби: Б.Қазоқов
Do'stlaringiz bilan baham: |