Фарғона шахар бўйича иио фмб 4-сон ииб бошлиғи подполковник
Download 76.68 Kb.
|
Документ Microsoft Office Word (2)
«Т А С Д И К Л А Й М А Н» Фарғона шахар бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ бошлиғи подполковникБ.Хамроқулов «___» __________ 2022 йил. Қ А Р О РЖиноят иши кузгатишни рад этиш тўғрисида «___» _____ 2022 йил. Фарғона шахар Мен, Фарғона вилояти ИИБ биринчи минтакавий худуд Фаргона шахар буйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори капитан А.Мирзаматов, фуқаро Е.Головинскийнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаати юзасидан тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И К Л А Д И М . Фуқаро Е.Голвинский Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида 07.10.2022 йил куни 2 нафар ИИБ ходимлари яшаш уйига келишиб ов куролини кўздан кечириб маст холатда бўлгани учун ов қуролини топширишини сўрашганлигини, шунда ов қуролини бермаслигини айтганида ЖТСБ ходими келиб ушбу ов қуролини ўзи билан олиб кетиб қайтариб бермаганини, ушбу масала юзасидан шахар прокуратурасига хам мурожаат қилганини, лекин ИИБ ходимлари ов қуролини қайтариб беришмаганлигини билдирган. Мазкур холат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишларим давомида фуқаро Е.Головинскийдан тушунтириш хати олинганда у ўз кўрсатмасида хақиқатдан хам 2022 йилни октябрь ойида ИИБ ходимлари яшаш уйига келишиб ичкилик таъсирида бўлгани учун овчилик қуролини отделга олиб кетишганлигини, ушбу ов қуролини ИИБ ходимлари қайтариб бермагани учун шахар прокуратурасига мурожаат қилганини, шундан кейин хам ов қуролини қайтариб беришмагани учун ушбу ов қуролини қайтариб олиш мақсадида яна қайтадан мурожаат қилганлигини маълум қилган. Холат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида 07.10.2022 йил куни профилактика инспекторлари Фарғона шахар Ёнғоқзор кўчасида яшовчи ов қуролига эга бўлган фуқаро Головинский Йевгений Викторовични яшаш уйига ов қуролини кўздан кечириш мақсадида боришган вақтида Й.Головинский яшаш уйига турли хил шахсларни тўплаб бирга спиртли ичимликларни истемол қилиб келишаётганлиги аниқланганлиги сабабли, Й.Головинский томонидан келгусида бирор бир жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида Й.Головинскийга тегишли бўлган ов қуроли олиниб вақтинча сақлаб туришлик учун шахар ИИО ФМБ ЖТСБ ходимига билдирги асосида топширилганлиги хамда ушбу ов қуроли хозирда вилоят ИИБ қурол аслаха омборида сақланаётганлиги маълум бўлди. Юқорида қайд этилганлар ва терговга қадар текширув давомида тўпланган ҳужжатларга кўра, Й.Головинскийнинг мурожаати юзасидан олиб борилган тергов олди текширув ишлари давомида ИИБ ходимларининг харакатида қонунбузилиши хамда бирор бир шахснинг хатти-харакатида жиноят аломатлари аниқланмаганлигини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381, 83-моддаси 2-қисми ва 333-моддаларини қўллаб, Download 76.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling