Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Саидмуродованинг Иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш Департаменти Фарғона вилоят Марғилон шаҳар бўлимига келиб тушган иш ҳаққи тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш МАЪЛУМОТНОМАСИ.
16.07.2022 йил Марғилон шаҳри
Марғилон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи А.Абдуллаев ҳамда Марғилон шаҳар хокимлиги молия бўлимининг “Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими” бўлим бошлиғи А.Асқаровлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш Департаменти Фарғона вилоят Марғилон шаҳар бўлимининг 2022 йил
8 июлдаги 6/271-22-сонли талабномасига асосан, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг 2022 йил 13 июлдаги № 36-сонли, молия бўлими бошлиғининг
13 июлдаги № 17-сонли буйруқлари билан Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Саидмуродованинг Иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш Департаменти Фарғона вилоят Марғилон шаҳар бўлимига келиб тушган иш ҳаққи тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Марғилон филиали томонидан “Марғилон ҳақиқати” газетаси таҳририятининг банкдаги ҳисоб-рақамига 2022 йил обунаси учун келиб тушган айланмалар тўғрисидаги маълумоти ҳамда Марғилон шаҳар худудидаги бир қатор бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилди.
Ўрганишда қуйидагилар аниқланди:
Тақдим этилган маълумотлар таҳлилига кўра, Марғилон шаҳар “Марғилон ҳақиқати” газетаси таҳририятининг АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Марғилон филиалидаги 20210000400215696001-сонли ҳисоб-рақамига "Марғилон хақиқати" газетасига 2022 йил обунаси учун қўйидаги миқдордаги маблағлар келиб тушган:
- 2021 йил октябр-декабр ойлари давомида жами - 127.698.000,0 (бир юз йигирма етти миллион олти юз тўқсон саккиз минг) сўм;
- 2022 йил январ-июл ойлари (10 июлга қадар) давомида жами - 46.663.410,0 (қириқ олти миллион,олти юз олтмиш уч минг,тўрт юз ўн) сўм.
Ўрганиш давомида, Марғилон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан 2022 йил 14 июлдаги 01-01/6-243-сонли алоқа хати орқали “Марғилон ҳақиқати” газетаси учун бўлган обуналар ва ушбу таҳририятга тўланган пул маблағлари квитанциялари (нусҳаси) тўғрисида маълумот тақдим этилди. Унга кўра, шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари томонидан
2021-2022 йил давомида жами 56950,0 минг сўмлик обуна учун шартномалар тузилганлиги ва шундан 32651,0 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинган.
Тўлов хужжатлари ўрганилганда жами 32651,0 минг сўмдан, 1425,0 минг сўми мактабгача таълим бўлими ходимлари учун ва 1800,0 минг сўм шаҳардаги 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти томонидан пул ўтказиш йўли билан тўланган маблағ, қолган 29426,0 минг сўм миқдоридаги маблағ “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағларини тўлов квитанциялари (нусҳалари)дан иборат эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар Ҳалқ таълими бўлими томонидан 2022 йил 15 июлдаги 594-сонли алоқа хати орқали “Марғилон ҳақиқати” газетаси учун бўлган обуналар ва ушбу таҳририятга тўланган пул маблағлари квитанциялари (нусҳаси) тўғрисида маълумот тақдим этилди. Унга кўра, шаҳар Ҳалқ таълими бўлими тизими ташкилотлари томонидан 2022 йил обунаси учун жами
8820,0 минг сўм миқдоридаги маблағ “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағлари тўлов квитанциялари (нусҳалари) орқали тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинган.
Юқоридагилар билан бирга, Марғилон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йил 13 июлдаги 374-сонли алоқа хати орқали “Марғилон ҳақиқати” газетаси учун бўлган обуналар ва ушбу таҳририятга тўланган пул маблағлари квитанциялари (нусҳаси) тўғрисида маълумот тақдим этилди. Унга кўра, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2022 йил обунаси 360,0 минг сўм миқдоридаги маблағ “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағлари тўлов квитанцияси (нусҳаси) орқали тўлов амалга оширилганлиги маълум қилинган.
Жами юқоридаги 3 та бюджет тизим ташкилотлари томонидан “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағлари тўлов квитанцияси (нусҳаси) орқали 2022 йил обунаси учун жами (29426,0+8820,0+360,0) 38606,0 минг сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Ўрганишда, маълумотларга илова қилинган “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағлари тўлов квитанцияларида (нусҳалари) кўрсатилган пул маблағларини газета таҳририяти томонидан банк кассасига кирим қилинганлиги ўрганилганда,
жами 4740,0 минг сўм, шундан Махмудова Гулшодахон орқали 26.04.2022 йилда 1040,0 минг сўм ҳамда 31.01.2022 йилда 300,0 минг сўм, 20.06.2022 йилда 1500,0 минг сўм, 05.07.2022 йилда 900,0 минг сўм, 08.07.2022 йилда 1000,0 минг сўм нақд пул маблағлари мақсади обуна учун деб кўрсатилган ҳолда банк кассаси орқали таҳририят хисоб-рақамига келиб тушганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, “Марғилон ҳақиқати” газетаси муҳри билан тасдиқланган нақд пул маблағлари тўлов квитанцияси орқали 2022 йил обунаси учун қабул қилинган жами 38.606,0 минг сўм миқдорида нақд пул маблағидан 4.740,0 минг сўм миқдоридаги қисми “Марғилон ҳақиқати” газетаси таҳририятининг АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Марғилон филиалидаги 20210000400215696001-сонли ҳисоб-рақамига келиб тушганлиги, қолган 33.866,0 минг сўм миқдоридаги маблағ газета таҳририяти ҳисоб рақамига кирим қилинмаганлиги маълум бўлди (банк айланмалари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади).
Маълумотнома 3 (уч) нусҳада тузилиб, ўрнида имзоланди.
Марғилон шаҳар Давлат
солиқ инспекцияси ходими А.Абдуллаев
Молия бўлими ходими А.Асқаров
Do'stlaringiz bilan baham: |