Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга Нусхаси: Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоиловга


Download 15.3 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi15.3 Kb.
#1033894
Bog'liq
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга
Нусхаси: Вилоят прокурори Бахтиёр Исмоиловга
Нусхаси: Вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жураевга
Нусхаси: Вилоят кенгаши депутати Зокиржон Зохидовга
Риштон туманидаги Хуррамобод қишлоғи Навбаҳор кўчаси 49-уйда яшовчи фуқаро Якубов Маҳкамбойдан
Тел: 990977364
АРИЗА
Менинг ёшим 59 да маълумотим ўрта махсус вақтинчалик ишсиз ман 4 нафар фарзандим бор.
2020 йил 6-7 августга ўтар кечаси соат 02 лар чамаси яшаётган уйимиздан 200 метр узоқликда янги қурилган қурилиши битмаган уйимизга номаълум шахс томонидан ўт қуйиб ёнғин содир этиб яшаш уйимиздан 30 минг ақш доллори ва 4300000 минг сўм пулимизни ўғирлаб кетишди. Уйимиздан ўғирлан пулларни уч нафар ўғилларим бир неча йиллар давомида Россия давлатига бориб ишлаб ғийишган. Зудлик билан ўт учириш ва ИИБ ходимлари хабардор бўлдилар. Шу куни соат 10-11 лар чамаси Риштон туман ИИБ бошлиғи келиб ўғри осмондан тушмаган албатта топамиз деб мени ишонтирди. Орадан бир неча кунлар ўтди, жиноят қидирув ходимлари ҳаракатлари сустлашиб борди. Туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари У.Мамажоновга кўп бор бориб ялиниб ёлвордим ахир иккита бармоқ изи бор шундан аниқлаштириб бўлмайдими десам унга миллиард пул кетади деб жавоб берди, вилоят ИИБ бошқармасига шикоят қилишни айтсам мен сизга худомидим пулингизни топиб бергани, бошқармадан келиб топиб берармиди деди.
24.10.2020 йил куни шикоят хати билан вилоят ИИБ га ёрдам беришларини сўраб бордим ва Тердиев Сарварни қабулида бўлдим, ун кун ичида делани вилоятга олишни айтди. 04.11.2020 йил вилоят ИИБга терговчи Ш.Раҳмонов тергов ишини олиб боришини ва 10-ноябр кунигача жиноят очилмаса тергов иши тўхталиб қидирув ишлари давом этишини айтди. У ердаги аҳвол туман ИИБдан ҳам ёмонлигини сездим хеж қандай натижа йўқ, фақат мени ёлғон гаплар билан алдаб юпатишиб қайтаришарди.
17.03.2021 йил ИИБ бошлиғининг сайёр учрашувида бўлиб ундан ёрдам сураб ёлвордим унинг ваъдалари ҳам ёлғон бўлиб чиқди.
05.04.2021 йил куни кечаси соат 21 лар чамаси телефон бўлиб, вилоят ИИБ тергов бошлиғи ўзини Азамат деб таништириб ҳақиқатда бегона бармоқ изи борлиги аниқлаш учун марказга юборилганлигини ва 3-4 кун ичида янгилик бўлишини айтди. Бу гаплар ҳам мени алдашдан бошқа нарса эмаслигига ишонч ҳосил қилдим.
Нахот шу каби жиноятчилик иккита хона 93 дона шифер, уни остидаги материаллар ёниб кетгани 30 минг ақш доллари, 4300000 минг сўм пулни ўғирлаб уч оилани бошига туширган мусибатга 2 йилга яқинлашиб қолса ҳам таман ва вилоят Ички ишлар ходимлари ичида бирорта ҳам бу ишни очиш учун виждонли ходим топилмаса.
Хуллас гапнинг қисқаси сиздан вилоят ИИБ бошлиғи М.Жураев то шу кунгача олиб борилган ишлардан норозилигимни билдириб бу жиноят ишини бошқатдан кўриб чиқишни, бизга машақатли меҳнатларимиз эвазига йиғилган пулларимизни топилишига амалий ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман деб
Аризачи: М.Якубов
13.05.2022 йил
Download 15.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling