Фармацияда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалалари


Download 70.02 Kb.
Pdf ko'rish
Sana14.12.2022
Hajmi70.02 Kb.
#1002659
Bog'liq
5b36072d0e1e6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ 
“ФАРМАЦИЯДА ТАЪЛИМ, ФАН
ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ 
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ” 
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН
МАТЕРИАЛЛАРИ 
МАТЕРИАЛЫ
НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКОЙ КОНФЕРЕНЦИИ
“АКТУАЛЬНЫЕ ВОПРОСЫ
ОБРАЗОВАНИЯ, НАУКИ
И ПРОИЗВОДСТВА В ФАРМАЦИИ” 
Тошкент-2009 


Таҳрир ҳайъати: 
Раис: Юнусхўжаев АН. 
Аъзолар: Шабилолов А.А. 
Аминов С.Н. 
Расулова С.А. 
Файзуллаева Н.С. 
Тошкент фармацевтика институти Илмий кенгашининг 
13.10.2009 йилдаги 3-сон қарори билан чоп этишга тавсия этилган 


Туркистон арслонқуйруқ ўсимлигини ер устки қисмидан асосли дори воситасини олиш ва 
стандартлаш 
Т.П.Пўлатова, У.Убайдуллаева
Тошкент фармацевтика институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси 
Ишнинг максади: Ўзбекистонда кенг тарқалган тиббиётда ишлатиладиган доривор ўсимлик –
Туркистон арслонқуйруғи –Leonurus turkestanicus V. Rzeez et Kupr, ясноткадошлар -(Lamiaceae) 
оиласига мансуб бўлган доривор ўсимликни хом ашёсидан биоактив модда сақловчи дори 
воситасини яратиш.
Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмида 0,15-0,83% эфир мойлари, 3,92-5,72% смолалар, 0,74% 
стахидрин ва бошқа асосли бирикмалар, 3,8% фенолкислоталар, флавоноидлари, β-ситостерин ва 
бошқа бирикмаларни борлиги аниқланган. Туркистон арслонқуйруғи ўсимлигини ер устки қисми 
Ўзбекистонда ўсмайдиган беш бўлакли арслонқуйруғи ўсимлиги (Leonurus quinquelobatus Gilib) 
ўринбосари сифатида тавсия этилган, яъни юрак қон томир касалликларида тинчлантирувчи, қон 
босимини туширувчи, юракни қувватлайдиган восита сифатида ишлатилади. Адабиётдаги 
маълумотларга қараганда Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмини тинчлантирувчи таъсири 
ўсимликдаги стахидрин ва бошқа асосли бирикмалар борлиги билан исботланган (И.И. Ибрагимов, 
Т.Р. Абдурахмонов 1971 й.).
Усуллар: Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмидан қуйидаги усулда асосли дори воситаси 
олинди: 100,0 грамм Туркистон арслонқуйруғи хом ашёсининг майдаланган намунасини Сокслет 
аппарати ёрдамида метанол билан экстракция қилинди ва экстрактдан метанол ҳайдалди. Қолдиқ 
нейтрал алюминий оксиди билан (1:3 нисбатда) аралаштирилди ва уни (1:5 нисбатда) колонкага 
солинган алюминий оксид устига жойлаштирилди. Колонкага алюминий оксид ва экстракт 
хлороформ ёрдамида жойлаштирилди. Сўнгра колонка хлороформ билан ювилди (хлороформли 
элюатни рангсизлангунга қадар). Сўнгра колонка 10-20% ли этанолни хлороформдаги эритмаси 
билан ювилди (I-фракция) ва кейин колонка 20-40% ли этанолни хлороформдаги эритмаси билан 
ювилди (II-фракция). I-фракцияда оқ рангли кристаллар ҳосил бўлди. II-фракция асосан суюқ ҳолда 
қолди.
Натижалар: таҳлил натижасида I - фракциядаги оқ рангли кристаллар асосли бирикма-стахидрин 
эканлиги, II-фракцияда эса холин борлиги аниқланди.
Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмидан ажратиб олинган асосли бирикмалар стахидрин, холин 
бетаинлар гуруҳига мансуб бўлиб, сувда яхши эрийди ва ўсимликдан олинган “қуруқ экстракт” 
таркибида сақлайди. 
Хулоса: Туркистон арслонқуйруғи ер устки қисмидан олинган асосли дори воситаси ундан сув 
ёрдамида олинган “қуруқ экстракт” бўлиб, уни таркибида асосли бирикмалар-бетаинлар 3% дан 
кам бўлмаслиги лозим. 

Download 70.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling