Fayl tizimi turlari


Download 163.5 Kb.
Sana23.04.2022
Hajmi163.5 Kb.
#650395
Bog'liq
КИС-104-19 Курбонов Шерзод - м.б
2-оралик, IKTET. MI, MANTIQ TARIXI VA NAZARIYASI DARSLIK (LOTINCHA)6, 10 sinf matematika qiyin uz, уз кож учкўргон, уз кож учкўргон, Отабек 100 ТА, УЙ СОТИЛАД1 МАРХАМАТ Ш, Gross vizitka, SBI 52 M.Usmonov 9-vatiyant, test, test, test, test, test

ФАЙЛ ТИЗИМИ ТУРЛАРИ.

ФАЙЛ ТИЗИМИ.

  • Турли ОТ лар ва ташқи хотиранинг турли қурилмалари учун яратилган кўпгина файл тизимлари мавжуддир. Уларда, мос равишда маълумотларни жойлама (носитель) да жойлаштиришнинг ҳар хил принципларидан фойдаланилади. Биз, FAT, FAT 32 ва NTFS файл тизимлари билан танишамиз. Айниқса, ҳозирги кунда энг кўп тарқалган файл тизими билан – NTFS билан танишиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси.

  • Файл деганда, одатда номланган, бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлардан ташкил топган маълумотлар тўплами тушунилади. Бу маълумотларни бошқариш учун, мос равишда файл тизимлари яратилади. Файл тизими, маълумотлар мантиқий структурасинининг ва уларга ишлов бери жараёнида бажариладиган амаллар билан иш олиб бориш имконини беради.

FAT файл тизими

  • FAT файл тизими, ўз номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган оддий жадвал орқали эга бўлган:
  • файл ёки унинг фрагментлари учун ажратилган, мантиқий дискнинг бевосита адресланувчи қисмлари (участкалари);
  • диск макони бўш соҳалари;
  • дискнинг дефектли соҳалари (бу соҳалар дефект жойларига эга бўлиб, маълумотларни ўқиш ва ёзишни хатосиз бажаришга кафолат бермайди).
  • FAT файл тизимида, ихтиёрий мантиқий диск икки соҳага: тизимли соҳа ва маълумотлар соҳасига бўлинади.

FAT ва FAT 32 файл тизимлари

  • FAT бошланғич файл тизими муҳим характеристикалардан бири файл номлари 8.3 форматидан фойдаланишдир. FAT стандарт тизимига (FAT 16 кўз тутилмоқда) яна 2 та, кенг тарқалган MS ОТ – Windows 95 ва Windows NT учун кўринишлари: V FAT (FAT виртуал тизими) ва FAT 32 тизимидир. Ҳозирги вақтда FAT 32 – Windows Millennium Edition, Windows 2000 ва Windows XP томонидан қўлланилади, бу FAT 32, тизимининг Windows NT ва Linux учун ҳам ишлаб чиқилган версиялари мавжуддир.

NTFS файл тизими

  • NTFS (New Technology File System –янги технология файл тизими) файл тизими номида янги сўзи мавжуддир. Ҳақиқатда, NTFS файл тизими, таниқли FAT 16 (ва ҳатто FAT 32)га нисбатан сезиларли мукаммалликлар ва ўзгаришларни ўз ичига олган. Фойдаланувчи нуқтаи-назаридан қараганда, файллар ҳар доимдагидек (олдиндагидек), Windows муҳитида ишлаш вақтида кўпинча “папка” деб аталувчи каталогларда сақланади. Аммо унда талай янги хусусият ва имкониятлар пайдо бўлди.

NTFS файл тизими асосий имкониятлари.

  • NTFS ни лойиҳалашда алоҳида диққатни ишончлиликка, каталог ва файлларга мурожаатни чегаралаш механизмига, кенгайтирилган функционалликка, катта хажмдаги дискларни қўллашга ва х.к.ларга қаратилди. Бу тизим OS/2 V.3 доирасида ишлаб чиқила бошлади, шунинг учун ҳам у HPFS файл тизими кўпгина қизиқарли хусусиятларини олган.

Файлларни сиқиш (хажмини кичрайтириш)

  • Файл ва папкаларни сиқиш (хажмини кичрайтириш) уларни маълумотларингизни сақлаб турган бўлим ёки ташқи қурилмадаги эгаллаб турган макон жойини камайтиради. Бўлимни сиқиш (хажмини кичрайтириш) сизни умумий диск маконингиздаги файл ва папкаларни барчасини эгаллаб турган жойини тежашига ёрдам беради. Аммо бу амал доим ҳам қўл келавермайди, чунки бунда ишлаб чиқарувчанлик тезлиги сезиларли даражада пасаяди.

“Мой компьютер” – “Менинг компьютерим” ни очинг.

  • “Мой компьютер” – “Менинг компьютерим” ни очинг.
  • Жилд ёки диск устига сичқонча тугмасини икки мартта босинг.
  • Сиқилиши талабэтилаётган жилд ёки файл устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва “Свойства” – “Хусусият” буйруғини танланг.
  • “Общие” – “Умумий” бўлимида “Дополнительно” – “Қўшимча” тугмасини босинг.
  • “Сжимать содержимое для экономии места на диске” – “Дискдаги жойни тежаш учун таркибни сиқиш” байроқчасини ўрнатинг ва “ОК” тугмасини босинг.
  • Свойства” – “Хусусият” диалог ойнасида “ОК” тугмасини босинг.
  • “Подтверждение изменения атрибутов” – “Атрибутлар ўзгарганлигини тасдиқлаш” ойдасида керакли вариантни танланг.

Download 163.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling