1-Mavzu: Davlat III va IV sinf nivelirlash tarmoqlari va ularni qurish dasturi
Download 24.59 Kb.
|
1 2
Bog'liq1 Maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV синф нивелирлашларида дала ишлари
1-Mavzu: Davlat III va IV sinf nivelirlash tarmoqlari va ularni qurish dasturi. Davlat III va IV sinf nivelir tarmoqlarini qurish dasturi va ularni texnik tasnifi REJA: Нивелирлашда ишни ташкил этиш Нивелир белгиларни ўрнатиш III синф нивелирлашларида дала ишлари IV синф нивелирлашларида дала ишлари Нивелирлашда ишни ташкил этиш қуйидаги босқичлардан иборат: лойиҳа тузиш; рекогносцировка; нивелир белгиларини ўрнатиш; асбобларни ростлаш ва текшириш; дала ишларини олиб бориш; дала кузатиш натижаларини ҳисоблаш ишлари; маълумотларни расмийлаштириш ва системалаштириш; нивелирлаш баландлик пунктларини катологини тузиш. Лойиҳани тузиш. Ишни олиб бориш лойиҳаси I,II, III ва IV синф нивелирлаш кўрсатмаси талабаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. III ва IV синф нивелирлашларини лойиҳалашда 1: 5000 ва йирик масштабли съёмкаларни таъминлаш учун ҳамда 1:5000, 1:2000, 1:1000 ва 1:500 топографик планларни яратиш талаблари ва мос кўрсатмалар ҳисобга олинади. Лойиҳани тузишда, районни топографик-геодезик жиҳатдан ўрганилганлиги, ушбу районда бажарилган нивелирлашлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлиллари керак бўлади. Лойиҳалаш ишлари 1:100000 ва йирик машстабли карталарда бажарилади. Картага полигонометрия ва триангуляция пунктлари ҳамда барча синфлар нивелирлашлари бўйича бажарилган ишлар киритилади. III синф нивелирлаши II синф полигонлари чегарасида, IV синф нивелирлаши эса III синф полигони чегарасида лойихаланади. Картада нивелир трассасини йўналиши кўрсатилади. Техник лойиҳада ишларнинг тури, ҳажми, тартиби ва бажарилиш тартиби кўрсатилади. Унда ишни олиб бориш бўйича техник кўрсатмалар берилади. Смета тузилади, унда иш нархлари ҳисобланади. Лойиҳани тушунтириш қисмида иш олиб борилаётган районнинг физик-географик шароити, лойиҳаланаётган нивелир йўлининг мақсади, бажарилган ишлар тўғрисида маълумотлар ва уларни лойиҳаланаётган йўллар билан боғлаш усуллари ҳамда керакли асбоблар кўрсатилади. Рекогносцировка-жойни бевосита синчиклаб кўрикдан ўтказиш орқали бажарилади. Рекогносцировка жараёнида берилган пунктларнинг сақланганлиги ва лойиҳадаги ноаниқликлар аниқланади. Айрим ҳолларда, иш олиб бориладиган районда сезиларли ўзгаришлар бўлганда тузатмалар киритилади. III ва IV синф нивелир трассалари керакли ҳолатларда рекогносцировка қилинади. Нивелир белгиларни ўрнатиш. Нивелирлаш ишлари жуда катта меҳнат ва пул маблағларини талаб этади. Аниқланган нуқта баландлиги топографик съёмкаларни ўтказиш учун ва ҳар хил халқ хўжалиги масалаларини ечиш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам улар жойида репер ва маркалар билан мустаҳкамланади. Нивелир белгиларини шундай жойларга маҳкамлаш керакки, уларнинг ҳолати жуда кам ўзгарсин, узоқ муддатли сақланиши таъминлансин ва қўллашга қулай бўлсин. ҳамма нивелир белгилари маҳаллий давлат органларига акт билан топширилади. Download 24.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling