MUSTAQIL TALIM db9c7e81d035c88458821293c91c31f7

Sana01.01.1970
Hajmi
#167012
Bog'liq
MUSTAQIL TALIM db9c7e81d035c88458821293c91c31f7



 
 
Мустақил таълим ташкил этишнинг шакли ва мазмуни. 
 
 
«Олий математика» бўйича талабанинг мустақил таълими шу фанни 
ўрганиш жараёнининг таркибий қисми бўлиб, услубий ва ахборот ресурслари 
билан тўла таъминланган.
Талабалар аудитория машғулотларида профессор-ўқитувчиларнинг 
маърузасини тинглайдилар, мисол ва масалалар ечадилар. Аудиториядан 
ташқарида талаба дарсларга тайёрланади, адабиётларни конспект қилади, уй 
вазифа сифатида берилган мисол ва масалаларни ечади. Бундан ташқари 
айрим мавзуларни кенгроқ ўрганиш мақсадида қўшимча адабиётларни ўқиб 
рефератлар тайёрлайди ҳамда мавзу бўйича тестлар ечади. Мустақил таълим 
натижалари рейтинг тизими асосида баҳоланади.
Уйга вазифаларни бажариш, қўшимча дарслик ва адабиётлардан янги 
билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни 
топиш йўлларини аниқлаш, интернет тармоқларидан фойдаланиб 
маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак 
доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий 
мақола ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган 
билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий 
қобилиятини ривожлантиради. Шунинг учун ҳам мустақил таълимсиз ўқув 
фаолияти самарали бўлиши мумкин эмас.
Мавзулар: 
 
1.Векторлар устида чизиқли амаллар. Чизиқли боғлиқ бўлмаган 
векторлар системаси. Базис. Векторни координата ўқларида ташкил 
этувчилар бўйича ёйиш. Векторнинг узунлиги. Ортогонал базис. 
 
2.Текисликда ва фазода тўғри чизиқнинг тенгламалари. Фазода текислик 
тенгламалари. Тўғри чизиқнинг каноник, параметрик тенгламалари. 
 
3.Цилиндрик сиртлар. Сфера, эллипсоид, гиперболоидлар, конус, 
параболоидлар, уларнинг шаклларини параллел кесимлар усулида 
текшириш. Аналитик геометриянинг электр мухандислиги ва 
мухандислик масалаларидаги татбиқи.
 


4.Элементар функциялар ва уларнинг аниқланиш ва ўзгариш соҳалари, 
графиклари мавзуси бўйича маъруза ва амалий машғулотларига 
тайёрланиш.
 
5.Чексиз кичик миқдорларни таққослаш. Эквивалент чексиз кичик 
миқдорлар. Лимитларни ҳисоблашда улардан фойдаланиш.
 
6.Функцияларнинг параметр усулда берилиши. Параметрик шаклда 
берилган функция ҳосиласи. Ошкормас функциянинг ҳосиласи.
 
7.Лагранж формасидаги қолдиқ ҳадли Тейлор формуласи. Тақрибий 
ҳисоблашларда , sinx, соsх, (1+х)n, ln(1+х) функцияларни Тейлор ва 
Маклорен формулалари бўйича ёйиш.

 
 
 
 
Foydalaniladigan adabiyotlar 
 
1. Gerd Baumann,Mathematics for Engineers.II. Oldenbourg Wissenschaftsverlag 
GmbH. 2010. 
2. Glaudio Canuto, Anita Tabacco Mathematical Analysis II. Springer-Verlag 
Italia, Milan 2010. 
3. G‘aniev I. G‘., Mansurov X. T, G‘anixo‘jaev R. N. Ehtimollar nazariyasi va
matematik statistika. Toshkent, 2007.
4. G‘aniev I. G‘. va boshq. Oliy matematika. Toshkent, 2013. 
5. Berdiqulov M.A., Eshmamatova D.B. Matematika 1, Toshkent, 2018. 
6. Berdiqulov M.A., Eshmamatova D.B. Matematika 2, Toshkent, 2019.
7. G‘aniev I.G‘. va boshq. Oliy matematikadan masalalar to‘plami. 1, 2-qismlar. 
Toshkent, 2009. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling