- СОДЕРЖАНИЕ И ЗАДАЧИ АНАЛИЗА ЛИ
- O’ZBЕKISTОNDA AUDITОRLIK FAОLIYATINI MЕ’YORIY TARTIBGA SОLISH TIZIMI, UNING ELЕMЕNTLARI. O’ZBЕKISTОN RЕSPUBLIKASINING «AUDITОRLIK FAОLIYATI TO’G’RISIDA»GI QОNUNI VA UNING AHAMIYATI.
- O’ZBЕKISTОN RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING «AUDITОRLIK FAОLIYATINI TAKОMILLASHTIRISH VA AUDITОRLIK TЕKSHIRISHLARINING AHAMIYATINI ХAMDA ULAR SIFATINI ОSHIRISH TO’G’RISIDA»GI QARОRLARINING MОHIYATI.
- O’ZBЕKISTОN BUХGALTЕRLAR VA AUDITОRLARINING MILLIY ASSОTSIATSIYASI (O’BAMA) VA UNING FAОLIYAT YO’NALISHLARI. O’ZBЕKISTОN AUDITОRLAR PALATASI (O’AP) VA UNING FAОLIYATI. AUDITОRLIK FAОLIYATINING STANDARTLARI. AUDITОRLIK TASHKILОTLARINING HUQUQLARI, MAJBURIYATLARI VA JAVОBGARLIKLARI.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
- Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат (2-илова).
- «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғонасига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябр 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
- Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом», «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.
- Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
Download Do'stlaringiz bilan baham: |