umumijastronomiyapdf
|
umumijastronomiyapdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиззах Давлат Педагогика институти Умумий физика кафедраси
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Жиззах Давлат Педагогика институти Умумий физика кафедраси УМУМИЙ АСТРОНОМИЯ Ж И З З А Х – 2 0 0 9 2 Муаллифлар: Ф.-м.ф.н. Зокиров М.Н. Ф.-м.ф.н. Дониёров Ш. Катта ўқит.Бекмирзаева Х.У. Физика-математика фанлари номзоди, катта ўқитувчи М.Зокиров таҳрири остида. Тақризчилар: ф.-м.ф.д., проф.Бекмирзаев Р.Н., ф.-м.ф.н., доц. Мустафоқулов А., Мазкур ўқув услубий қўлланма физика-астрономия таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти физика-математика факультети Умумий физика кафедрасида муҳокама қилинган ва тавсия этилган. Ўқув услубий қўлланма 2008 йил тавсия этилган ДТС асосида ёзилган. Унда умумий астрономиянинг сферик ва амалий астрономия асослари, планеталар тузилиши ва ундаги физикавий жараёнлар, юлдузлар ва галактикалар тўғрисидаги асосий маълумотлар ёритилган. 3 СЎЗ БОШИ Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тузилган бўлиб, у мазкур қонунни жорий этишни, узлуксиз таълим тизимини барпо этишнинг босқичларини, шунингдек, янги ўқув режаларини, дастурлар ва қўлланмаларни яратишни талаб этади. Ушбу ўқув қўлланма педагогика институтларининг физика ва астрономия йўналишлари талабаларига мўлжалланган бўлиб, ушбу йўналишлардаги янги ДТС ва 5140200 – физика-астрономия таълим йўналиши бўйича бакалавриат даражаси учун мўлжалланган намунавий дастурга мувофиқ ёзилган. Маълумки, астрономия курси осмон ёриткичларининг тузилиши, химиявий ва физикавий таркиби, уларда рўй берадиган жараёнларнинг табиати ва ривожланиш йўлларини ўрганади. Бизни ўраб олган дунё моддийдир – у доимий мавжуд бўлган ва узлуксиз ҳаракатланувчи материядан иборатдир. Табиатда содир бўлувчи барча ҳаракатлар ва жараёнлар муайян қонунлар бўйича юз беради. Турли жараёнлар ва ҳодисалар орасидаги қонуний боғланишни очиш ва ўрганиш ҳар қандай фан тармоғининг бош мақсади ҳисобланади. Буни билиш эса табиатдаги бирор ҳодиса қандай юз беришини олдиндан билишга, яъни келажакни олдиндан айтишга ва ўтмишни изоҳлашга ёрдам қилади. Кейинги йилларда астрономия соҳасида кўплаб муҳим кашфиётлар қилинди. Қудратли телескоплар қурилди, янги типдаги замонавий космик объектлар кашф қилиниб, улар ёрдамида коинотни, осмон жисмларини янада мукаммалроқ ўрганишнинг имкониятлари кенгайди. Астрономия курсини ўқитишдан кўзда тутилган мақсад ана шу янги замонавий технологияларни астрономик кузатишларга қўллаб, осмон жисмлари ва улардаги жараёнлар тўғрисида кенг қамровли билимлар беришдан иборатдир. Қўлланманинг I-V боблари ф.-м.ф.н. М.З.Зокиров, VI-боб доцент Ш.Дониёров ва VII-VIII боблари катта ўқитувчи Х.Бекмирзаева томонидан ёзилган. 4 МУНДАРИЖА СЎЗ БОШИ Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling