Техникавий чизмачилик -ЎД -55530701
|
Техникавий чизмачилик -ЎД -55530701
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМИ ТЕХНИКАВИЙ ЧИЗМАЧИЛИК фаниданЎҚУВ ДАСТУРИ5.53.07.01 - Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича) касбининг таълим стандарти асосида ишлаб чиқилди. Ишлаб чиққан ташкилотлар: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти. ________________________________________ коллежи. Тошкент 2020 Техникавий чизмачилик фанининг ўқув дастури Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ___________Ўқув услубий бирлашмасининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда институтининг Методик кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___-сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил ____даги _____-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Кириш “Техникавий чизмачилик” фанидан олинадиган билим ва кўникмаларнинг аҳамияти катта бўлиб, у касбий фанлар “Электротехника ва электроника асослари”, “Электр юритма ва электр жихозларини ишга тушириш”,“Электр схемаларни тузиш ва ўқиш” фанларига ва “Электрчилангарлик ишлари”, “Электргазпайвандлаш”, “Электр ва электрон схемаларни тузиш ва ўқиш”, “Электромонтаж ишлари” ўқув амалиётларига асос ҳисобланади. Бу фан касбий фанлардаги тегишли қурилма ва дастгоҳларнинг схемаларини чизиш ҳамда ўқишда асосий ўрин тутади. Ўқув жараёнида ўқувчилар давлат стандартлари асосида А3 ва А4 форматларида чизмалар ва схемаларни бажарадилар. Геометриядаги жисм эскизи ва чизмасини сифатли чизишни ва уни ўқишни яхши ўзлаштириши ўқувчининг касбий фанларни қийналмасдан ўзлаштиришига асос бўлади. Чизмаларни тез ва хатосиз ўқий олиш, уларни чизиш усулларини мукаммал билиши ўқувчида фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling