ҚАШҚадарё вилоятининг туманлар кесимида буғдойд далаларида учрайдиган арпанинг сариқ паканалик вирусининг тарқалишини ўрганиш
Download 37.22 Kb.
|
тезис Генитика 12.09.2022 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ТУМАНЛАР КЕСИМИДА БУҒДОЙД ДАЛАЛАРИДА УЧРАЙДИГАН АРПАНИНГ САРИҚ ПАКАНАЛИК ВИРУСИНИНГ ТАРҚАЛИШИНИ ЎРГАНИШ МАХМУДОВ Т.Х., ҚОДИРОВА З.Н,. ABDIKARIMOV B.Q., ZIYAYEV Z.M. ЎзФА, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти Ҳозирги кунда бутун ер юзида донли экинларнинг вирусли касалликлари ҳосилдорликга вируснинг турларига қараб анча иқтисодий зарар келтирмоқда. Шу билан бир қаторда вируслар билан касалланган донли экинларнинг дони таркибидаги витаминлар, турли минераллар ҳамда крахмал каби муҳим озиқлик аҳамиятига эга бўлган моддалар миқдорининг пасайиши кузатилмоқда. Ўзбекистонда ғалла вирусларидан арпанинг сариқ паканалик вируси, буғдойнинг йўл-йўл мозаика вируси ва арпанинг сариқ йўл-йўл мозаика вируслари аниқланган. [1] Ўзбекистон ҳудудида арпанинг сариқ паканалик вирусининг барча штаммлари аниқланган. Ўзбекистон ҳудудида АСПВ-PAV штамми деярли барча ҳудудларда кенг тарқалганлиги аниқланган. [2] Буғдой усимлигида учрайдиган вируслар асосан ўсимлик ширалари (битлари) орқали бошка ўсимликларга тарқалиши аниқланган. [3] Арпанинг сариқ паканалик вируси-АСПВ, АҚШлик молекулярный биолог, вирусолог олим Девид Балтимор таснифи буйича IV- гуруҳ Luteoviridae оиласи Lyuteovirusлар туркумига киради. Lyuteovirus номи лотинча “болетус” сўзидан келиб чиққан бўлиб, у "сариқ" деб таржима қилинади.. Lyuteovirusлар туркумига кирувчи вируслар биологик хусусиятларига қараб гуруҳларга ажратилган. Бу хусусиятларнинг асосийси вирусларнинг шира орқали персисент усулда тарқалиши ва ўсимликларни касаллантирганида сариқлик аломатларни келтириб чиқаришидир. АСПВ механик усулда, уруғ ёки гул чанги орқали тарқалмайди, фақат ўсимлик битлари (ўсимлик шираси ) орқали табиатда тарқалади. АСПВ фақат касаланган ўсимлик хужайрасининг ичида кўпаяди, ташувчи ҳашаротлар ичида кўпаймайди. АСПВ нинг тарқатувчилари ўсимлик битлари (Aphididae) Rhopalosiphum рadi, Rhopalosiphum maydis, Sitobean аvenae (Fabricius), Schiraphis graminum padi ҳисобланади. Тадқиқот объекти сифатида 2022 йил апрель-май ойларида Қашқадарё вилояти туманлар кесимида буғдой усимлигида учрайдиган АСПВ нинг тарқалалиш даражаси маниторинг қилинди. АСПВ тарқалиш даражаси Ю.И.Власов усулида аниқланди. [4] Далани диагонал бўйича ҳар 15-20 метрда 1м узунликдаги ўсимликлар текширилди. Далани чекка қисмларидаги 10-20 та жойдаги касал ўсимликлар қайд қилиб борилди. 1-расм 1-расм Қашқадарё вилояти туманлар кесимида АСПВ нинг тарқалиш даражаси. Буғдой далаларининг касалланиш даражаси 9 баллик шкала бўйича ҳисобланди. Қамаши, Нишон Ғузор, 7- балл барги кучсиз сарғайган ва оз ўсимлик ўсишдан қолган аломатлар 15-20% да, Шахрисабиз, Яккабоғ, Чироқчи, Китоб тумани ғалла экин далалари 5-балл барги сарғайган ва ўсимлик ўсишдан орқада қолган касаллик аломатлари 30-40% даражада тарқалагани аниқланди. Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Нишон Ғузор, Шахрисабиз, Яккабоғ, Чироқчи, Китоб туманида экилган буғдой далаларида арпанинг сариқ паканалик вируси ва ушбу вирусни вектори хисобланган ғалла ширалари (Aphididae) текшириб ўрганилди. Ғалла экин далаларини юқорида кўрсатилган иш услуби буйича визуал текшириб ўрганиб чиқганимизда қуйидаги касаллик аломатлари аниқланди. Касаланган буғдой, арпа ўсимликларида асосан сариқ мозаика, барг учки сарғайиши, баргларнинг учки қисмидан буралаши ўсимликни паканалиги, бошоқ тугмаслиги каби аломатлар қайд этилди. Буғдой ва арпада учрайдиган АСПВ нинг тарқатувчилари Rhopalosiphum рadi, Rhopalosiphum maydis, Macrosiphum avenae, Sitobean аvenae (Fabricius) Schiraphis graminum padi, ўсимлик битлари (Aphididae) тарқалаганлиги аниқланди. Қашқадарё вилоятида буғдой асосий экинлардан бири бўлиб, ҳам лалми ҳамда суғориладиган майдонларга экилади. Кузги ва баҳорги буғдойларнинг мунтазам экилиши, резерватор экинлар ва оралиқ хўжайин ўсимликларнинг йил давомида бўлиши ҳамда АСПВ ни ташувчи шираларнинг тўрт хил тури далаларда тарқалганлиги вирус штаммларининг барчаси кенг тарқалиши учун асос бўлади. Қашқадарё вилояти учун АСПВ ни назорат тизимини ишлаб чиқиш илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Фойдаланилган адабиётлар 1.Горбунова Н.И.,Успенская Н.В., и Шевакова, M.Н. 1966.Полосатой мозаики пшеницы в Узбекистане .Вирусные болезни сельскохозяйственных растений и методы защиты. Kиев. 378-381 стр 2. Kodirova Z.N., Zueva A.A., Abdukarimov A.A. Identification of Cereal Viruses in Uzbekistan. In conf. Barley Yellow Dwarf Disease: // Resent Advances and Future Strategies 1-5 September Mexico, 2002. – Р. 105–108. 3.Кеглер Х., Кляйнхемпель К. Борьба с вирусными болезнями растений. Москва: Агропромиздат, 1986. – 133–149 с 4.Власов Ю.И., Лантас Е.С. Методические указания по обслeдованию сельскохозяйственных растений на поражаемость вирусными болезнями. 1962. – 8 Download 37.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling