Фитопатоген вируслар ва уларнинг халк хужалигидаги ахамияти


Download 14.38 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi14.38 Kb.
#1481687
Bog'liq
Фитопатоген вируслар ва уларнинг халк хужалигидаги ахамияти


Фитопатоген вируслар ва уларнинг халк хужалигидаги ахамияти.
1. Спирал симметрия принципида тузилган таёқчасимон ва ипсимон вируслар
1. Тобравируслар ( R/1 :2,3/ 5 +0,6 - 1,3/ 5:Е/Е :S/ Nе) Бу гуруҳнинг вакили тамаки баргини шалдирашига сабаб бўлувчи вирус tabacco rattle virus. Зарралари таёқчасимон шаклга эга. Кўпгина вакиллари ўсимликларга механик усудлд юқади. Ўсимликларнинг жуда кўп оилаларини касаллантиради.
2.Тупроқ орқали ўтадиган, буғдой мозаикаси вируси R/1:2/ (5):Е/Е:S/ Fu ва картошка ўсиш нуқтасини жингалаклаштирувчи вирус (вирус моп—топа) R/1:*:Е/Е:S/Fu, буғдой мозаикаси вируси, Шимолий Америкада, буғдойга катта зарар етказган. Ҳозирги вақтда унга чидамли навлар эқилмоқда. Моп -топ вируси эса, Ғарбий Европада тарқалган бўлиб, унинг вирионлари тамаки мозаикаси вирусига ўхшайди. Аммо узунлиги 100- 160, баъзан эса 300 нм ни ташкил қилади. Вирус ўсимликларни кам касаллантиради, замбуруғлар зооспоралари билан тарқалади.
3. Тобамовируслар [R/1:2/ 5:Е/Е :S/ О] Бу гуруҳ тамаки мозаикаси вируси (tabacco mosaic virus), томат мозаикаси вируси, турли дуккакликлар вирусларини ҳамда қовоқсимонлар, кактуслар вирусларини ўз ичига олади. Булардан энг кўп тарқалганлари тамаки мозаикаси вируси бўлиб, узунлиги 300 нм, эни 18 нм ни ташқил 206 қилади. Кўпгина ўсимликларга механик усулда юқади, мозаика ва некроз каби симптомлар ҳосил қилади.
4. Картошканинг X вируси гуруҳлари [R/1:2,2/6:Е/Е :S/ O]. Бу гуруҳ картошка X - вирусини, оқ йўнғичқа мозаиқаси вируси ва бошка вирусларни ўз ичига олади. Вирионларининг узунликлари 480 - 580 нм бўлиб, осон букулувчан иплардан иборат, Ўсимликларига механик усулда юқади. Касал ўсимликларда мозаика ҳосил қилади.
5. Карлавируслар гуруҳи [R/1:*/6:Е/Е:S/Ар] Бу гуруҳ вируслари 5-вируси номи билан юритилиб чиннигул латент вируси (carlavirus: carnation latent virus), картошканинг М ва S вируслари ва яна бошқа саккизта вирусларни ўз ичига олади. Заррачалари 650 нм келадиган тўғри иплардан иборат. ўсимликларга механик усулда осон юқиши мумкин. Баъзилари эса ширалар ёрдамида юқиши мумкин.
6. Потивируслар гуруҳи [R/1:3,5/5:Е/Е:S/Ар] Y - гуруҳига мансуб вирусларни ўз ичига олади (potyvirus: potato virus Y). Бу гурух қишлоқ хўжалигида катта зарар келтирувчи нўхот ва ловия мозаикаси вирусларини ўз ичига олади. Заррачаларининг узунлиги 730 - 790 нм. Бу вируслар механик усулда ва ширалар ёрдамида тарқалади.
7. Қант лавлагининг сариқ вируси [R/1:4,5:Е/Е:S/Ар] ва цитрус ўсимликлар вируслари [R/1:*/*:Е/Е :S/Ар]. Бу гуруҳга қишлоқ хўжалигига катта зарар келтирувчи цитрус ўсимликлари вируслари кириб, уларнинг узунлиги 2 мкм, қант лавлагининг сариқ вируси эса 1,2 мкм ни ташқил этади. Мевали дарахтлар вируслари (олма, баргина, сариқ доглари вируслари) ҳам шу гурухга кириб, уларнинг узунлиги 600 - 700 нм.
Download 14.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling