Fizik o’zgaruvchan yulduzlar. Pulsasiyalanuvchi o’zgaruvchilar. Sefeidalar. Eruptiv o’zgaruvchi yulduzlar. Yangi va o’ta yangi yulduzlar Pulsarlar


Download 339.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana26.03.2022
Hajmi339.24 Kb.
#615049
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-ma'ruza
6-маъруза кварклар ва глюонлар, a5e12e75-145d-4de7-9941-1850bab43bf8, 2030 yilgacha konsebsiya
 
4-ilova 


Пульсацияланувчи ўзгарувчан юлдузлар - равшанликларининг бир 
маромда (меъёрда) ўзгариши билан характерланади. Бу хилдаги ўзгарувчан 
юлдузларнинг равшанликларининг ўзгариши, асосан, уларнинг сирт 
қатламларининг пульсацияланиши ҳисобига бўлгани учун ҳам улар шундай 
номланади. Пульсацияланиш туфайли бундай юлдузларнинг радиуслари 
ортаётганда, уларнинг ёрқинлиги ва температураси максимумга эришади
аксинча кичраяётганда (яъни юлдуз сиқилаётганда) эса, ёрқинлиги ва ҳарорати 
камаяди. Пульсацияланувчи ўзгарувчан юлдузлар, даврларининг узунлиги ва 
равшанликларининг ўзгариш даражасига кўра қуйидаги типларга бўлинади: 
Цефеидлар - равшанликларининг эгрилиги алоҳида шаклга эга бўлиб, 
уларнинг асосий катталикларидан ҳисобланган юлдуз катталикларининг вақт 
бўйича ўзгариш даврлари бир неча суткадан бир неча унлаб суткагача етади. 
Равшанлигининг эгрилиги Цефей юлдуз туркуми 

сининг ўзгаришига 
ухшашлиги учун ҳам бундай юлдузлар цефеидлар деб аталади (1-расм). 
Цефеидлар равшанлигининг ўзгариши 0,1 дан 2,0 юлдуз катталигига қадар 
бўлади.
1- расм 
Цефеидлар равшанлигининг максимумида F спектрал синфга мансуб 
юлдуз кўринишида бўлиб, минимумида Ғ, K синфларига мансуб юлдуз 
кўринишини олади. Равшанликларининг бундай ўзгариши, юлдуз 
температурасининг ўртача 1500 градусга ўзгаришига мос келади. Цефеидлар 
спектрида кузатиладиган чизиқлар, уларнинг равшанликларининг ўзгаришига 


мос равишда қизил ва бинафша томонга силжиб туради. Бундай силжишлар 
ҳам даврий характерга эга бўлиб, қизил силжишнинг максимуми - цефеид 
равшанлигининг минимумига, бинафша силжишнинг максимуми эса – юлдуз 
равшанлигининг максимумига тўғри келади. Цефеидларнинг даврлари ва 
равшанликлари 
орасида 
боғланиш 
мавжуд 
бўлиб, 
уларнинг 
равшанликларининг ортиши даврларининг ортишида ўз аксини топади.
Цефеидлар F ва G синфларга кирувчи гигант ва ўтагигант юлдузлар 
бўлганидан уларни Галактикамиздан ташқаридаги объектларда ҳам 
кўришнинг имкони бор. 

Download 339.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling