Fizik o’zgaruvchan yulduzlar. Pulsasiyalanuvchi o’zgaruvchilar. Sefeidalar. Eruptiv o’zgaruvchi yulduzlar. Yangi va o’ta yangi yulduzlar Pulsarlar


RR Лира типидаги ўзгарувчан юлдузлар


Download 339.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana26.03.2022
Hajmi339.24 Kb.
#615049
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-ma'ruza
6-маъруза кварклар ва глюонлар, a5e12e75-145d-4de7-9941-1850bab43bf8, 2030 yilgacha konsebsiya
RR Лира типидаги ўзгарувчан юлдузлар - А спектрал синфига 
кирувчи гигант юлдузлар бўлиб, равшанлигининг ўзгариш интервали 1 дан 2
юлдуз катталигига қадар бўлади. Спектрал синфларининг ўзгариши А ва F 
синфлар билан чегараланади. Бу типдаги юлдузларнинг равшанликларининг 
ўзгариш даври 0,05 суткадан 1,2 суткагача бўлиб, жуда катта аниқлик билан 
кузатилади (2-расм).
Цефей юлдуз туркумининг 

ёки Катта Ит юлдуз туркумининг 

си 
типидаги физик ўзгарувчан юлдузлар - равшанлигининг эгрилиги бўйича RR 
типидаги юлдузларни эслатсада, ёрқинлигининг жуда кам ўзгариши (0,2 
юлдуз катталигида) билан улардан фарқланади. Бу типдаги юлдузларнинг 
ўзгариш даври 3 соатдан 6 соатгача бориб, цефеидларники каби
равшанликларининг ўзгариши даврига боғлиқ бўлади.
2- расм 
Савр юлдуз туркумининг RV типидаги юлдузлар - равшанлигининг 
ўзгариш даври нисбатан доимийлиги билан бошқа типдаги физик ўзгарувчан 
юлдузлардан фарқ қилади. Уларнинг даври 30 суткадан 150 суткагача бориб, 


равшанликлари 3 юлдуз катталигига қадар ўзгаради. Бу типдаги юлдузларнинг 
спектрал ўзгариш чегараси Ғ синфдан K синфгача боради.
3- расм 
Кит юлдуз туркумидаги Мира типидаги юлдузлар, узун даврли 
ўзгарувчан юлдузлардан бўлиб, уларнинг ўзгариш даври 80 суткадан 1000 ва 
ундан ортиқ суткагача боради. Равшанлигининг ўзгариш амплитудаси эса 2,5 
юлдуз катталигигача етади. Бундай юлдузлар ёрқинлигининг максимумида 
унинг спектрида равшанлигининг минимумида кузатилган металл чизиқлари 
ўрнини водороднинг эмиссион чизиқлари олади.
 
5-ilova
Эруптив ўзгарувчан юлдузлар 
Эруптив ўзгарувчан юлдузлар-асосан митти юлдузлар бўлиб, уларнинг 
ўзгарувчанлиги, вақти-вақти билан қайталанувчи чақнаш кўринишида бўлади. 
Бундай чақнашлар, мазкур юлдузлардан улоқтирилган плазманинг 
улоқтирилиши (эрупцисия) билан тушунтирилгани учун ҳам улар эруптив 
ўзгарувчан юлдузлар деб юритилади. Эруптив ўзгарувчан юлдузларнинг 
ярмидан кўпи Аравакаш юлдуз туркумининг RW типидаги юлдузлардир. 
Бундай типдаги ўзгарувчан юлдузларнинг равшанлиги шу қадар нотўғри 
ўзгарадики, натижада ҳеч қандай қонуният билан бу ўзгаришни белгилаб 
бўлмайди. Аравакашнинг RW типидаги маълум бир юлдуз равшанлиги баъзан 
жуда тез (1 соатда 1 юлдуз катталигига) ўзгаргани ҳолда, баъзан жуда секин (1 
суткада 0,1 юлдуз катталигига) ўзгаради. Умуман бундай юлдузларда 
равшанликнинг ўзгариш амплитудаси 0,1 дан 3 юлдуз катталигигача бориши 
мумкин. Бу хил физик ўзгарувчан юлдузларнинг кўпчилиги Ғ спектрал 
синфидаги юлдузлар бўлиб, фақат айримларигина В синфидан М синфигача 
учрайди.

Download 339.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling