Fizik o’zgaruvchan yulduzlar. Pulsasiyalanuvchi o’zgaruvchilar. Sefeidalar. Eruptiv o’zgaruvchi yulduzlar. Yangi va o’ta yangi yulduzlar Pulsarlar


Download 339.24 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana26.03.2022
Hajmi339.24 Kb.
#615049
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-ma'ruza
6-маъруза кварклар ва глюонлар, a5e12e75-145d-4de7-9941-1850bab43bf8, 2030 yilgacha konsebsiya
Эгизаклар юлдуз туркумидаги U типидаги эруптив ўзгарувчан 
юлдузлар В ва А синфига кириб, ёрқинликлари нисбатан кам ўзгарадиган 
юлдузлардир. Бироқ баъзан бундай юлдузларнинг равшанлиги 1-2 кун ичида 


2 дан 6 юлдуз катталигигача ортади ва бир неча кундан сўнг ўз ҳолатига 
қайтади.
Кит юлдуз туркумидаги UV типидаги митти юлдузлар М спектрал 
синфига кирувчи эруптив ўзгарувчан юлдузлар бўлиб, баъзан жуда қисқа 
даврли чақнашларни бошидан кечиради. Чақнаш пайтида уларнинг 
равшанлиги 1 -6 юлдуз катталигигача ўзгаради. Чақнаш бир неча ўн минутча 
давом этгани ҳолда минимал чақнаш бошланишидан бир неча секунд кейин 
максимумга етади. 
6-ilova 
Янги ва ўтаянги юлдузлар 
Ўтаянги юлдузлар - эруптив ўзгарувчи юлдузлар бўлиб, ёрқинлиги 
кескин ўзгарувчи (чақновчи) юлдузлардир. Уларнинг чақнашлари портлаш 
ҳисобига бўлади. Портлаш туфайли бундай юлдузларнинг равшанлиги бир 
неча кун давомида ўнлаб миллион марта ортади яъни юлдуз катталиги ўнлаб 
юлдуз катталигига ортади. Юлдуз ўз равшанлигининг максимумига 
эришганда, ўзи жойлашган Галактика равшанлигига, ундан ҳам бир неча марта 
кўп равшанликка эга бўлади ва равшанлигининг максимумида, унинг абсолют 
юлдуз катталиги -18 дан то –19 юлдуз катталигигача етади. ўтаянги юлдузлар 
ўз ёрқинлигининг максимумига, портлаш юз бергандан кейин 2-3 ҳафта ўтгач 
эришади ва сўнгра бир неча ой давомида унинг ёрқинлиги 25-30 марта 
камаяди. Чақнаш давомида, ўтаянги юлдузлар умумий нурланиш энергияси
10
48
-10 
49
эрггача етади (4-расм). 
4- расм 
Маълум галактикада ўтаянги юлдузларнинг чақнаши, тахминан 100 йил 
ичида 1-2 мартагина бўлиши мумкин. Тарихда бизнинг Галактикамизда ҳам 
бир неча ўтаянги юлдузларнинг чақнаши кузатилган. Булар ичида Савр юлдуз 
туркумида 1054 йилда Хитой астрономлари томонидан кузатилгани энг 
қувватлиларидан ҳисобланади. Бу юлдузни, унинг портлашдан сўнг бир неча 


кун давомида кундузи ҳам кўришнинг иложи бўлди. 1572 йили бошқа бир 
ўтаянги юлдуз Тихо Браге томонидан Кассиопея юлдуз туркумида, 1604 йили 
эса, Кеплер томонидан Илон Элтувчи юлдуз туркумида кузатилди.
Гарчи ўтаянги юлдузларнинг чақнаш механизмига доир назария ҳали 
тўла ишлаб чиқилмаган бўлса-да, ҳозирча юлдузларнинг портлаши, уларни 
эволюцияларининг 
охирги 
стадиясида 
вужудга 
келадиган 
номувозанатликнинг оқибати деб қаралади. Чақнаш пайтида бундай юлдузлар, 
0,1 

1,0 Қуёш массасига тенг ўз моддасини 6000 км/с тезлик билан 
юлдузлараро бўшлиққа улоқтиради.
Ўтаянги юлдузлар равшанликларининг вақт бўйича ўзгариш характери 
ва спектрига кўра икки типга бўлинади. ўтаянги юлдуз- ларнинг I типи, II 
типига нисбатан 5-10 марта равшан бўлиб, равшанлигининг максимумига тез 
эришади ва бу даврда унинг спектри туташ спектрга айланади. Сўнгра кўп 
ўтмай унинг спектрида кенг нурланиш полосалари пайдо бўлади. ўтаянги 
юлдузларнинг II типига тегишли юлдузларнинг спектрида водород, гелий, 
азот ва бошқа элементларнинг ютилиш ва нурланиш чизиқлари пайдо бўлади. 
Ўтаянги юлдузларнинг I типи чақнашдан сўнг ўз максимумига тахминан 
15 суткаларда эришиб, бир неча кун максимум ҳолатда бўлади, шундан сўнг 
20-30 кунда равшанлиги 2 - 3 юлдуз катталигига камайиб, кейин 
равшанлигининг камайиши секин-аста кечади ва сал кам бир йилда (300-350 
кунда) дастлабки ҳолатига қайтади. Жаъми бўлиб 60 дан ортиқ ўтаянги 
юлдузлар фоторасмга туширилган.
 
7-ilova 
Nazorat savollari. 
1. Pulsasiyalanuvchi o’zgaruvchilar deb nimaga aytiladi?
2. Sefeidalar deb nimaga aytiladi?
3. Eruptiv o’zgaruvchi yulduzlar deb nimaga aytiladi?
4. Yangi va o’ta yangi yulduzlar deb nimaga aytiladi? 
5. Qora o’ralar deganda nimani tushunasiz? 

Download 339.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling