Физика фанидан якуний назорат вариантлари 20
Download 183.38 Kb.
|
yakuniy nazorat 20 bilet
Физика фанидан якуний назорат вариантлари 20- Вариант 1.Электр заряд. Электр майдон кучланганлиги, 2.Ёруғликнинг ютилиши ва сочилиши. 3.Радиоактивлик.α, b ва г нурлар. 4. Жисм 10 м масофада ўз тезлигини 2 м/сек дан 6 м/сек гача ошириш учун зарур бўлган иш топилсин. Йўлнинг хамма қисмида 0,2 кг га тенг ўзгармас ишқаланиш кучи таъсир қилади. Жисмнинг массаси 1 кг га тенг. 5. Узунлиги 3м ва диаметри d=3см бўлган пўлат стерженга m=3*103 кг массали юк осилган бўлса, стерженнинг ס кучланиши, ε нисбий ва Δℓ абсолют узайиши топилсин. Пўлат учун Юнг модули Е= 2*1011 Па 1.Электр заряд. Электр майдон кучланганлиги, Аввалги мавзуда “масофадан таъсир” консепциясини кўриб ўтдик. Нима учун зарядли зарралар бир бири билан масофадан туриб таъсирлашишаяпти? Улар орасида қанақанги ўзаро таъсир воситалари мавжуд? Бу муаммони таниқли инглиз олими Майкл Фарадей (1791-1867) майдон тушунчаси орқали ҳал қилиш таклифини қўйди. Фарадейга кўра, ҳар қандай электр заряди ўзининг атрофида электр майдон ҳосил қилади, улар бир-бири билан шу майдон воситасида таъсирлашади. Бир заряднинг электр майдонида жойлашган иккинчи зарядга электр майдон маълум бир куч билан таъсир қилади. Ўзаро таъсирлашувчи зарядларнинг бир-бирига таъсир кучлари тенг ва қарама-қарши йўналган. Кулон қонуни шу кучлардан биттасининг модулини топишга имкон беради. Бир ёки бир неча заряднинг ҳосил қилган электр майдонида жойлашган мусбат синов зарядига таъсир қилувчи кучнинг масофага боғлиқлигини 14.5-расмда кузатиш мумкин. Расмдан кўринадики, нуқтада жой-лашган синов заряди билан +Q заряд орасидаги масофа кичик бўлган-лиги учун синов зарядига таъсир қилувчи кучнинг модули катта.c нуқада жой-лашган синов заряди билан +Q ора-сидаги масофа катта бўлганлиги учун синов зарядига таъсир қилувчи кучнинг модули кичик. Расмдан яна шуни кузатиш мумкинки, ҳамма ҳолларда зарядлар орасидаги ўзаро таъсир кучи бир тўғри чизиқда жойлашган [10] Зарядли зарраларнинг орасидаги ўзаро таъсир кучларини электр майдони воситасида амалга ошишини қуйидаги ифода ёрдамида кўриш мумкин. Електр майдон кучланганлиги. Фараз қилайлик, электр майдоннинг бирор нуқтасига Q 0 заряд (“синов” заряди) жойлашган бўлсин ва унга таъсир қилаётган куч F0 бўлсин. Бу куч F0=Q0*E деб олинади ва бу йерда э майдон кучланганлиги деб аталади. Унинг физик маъноси шуки, у бирлик заряд (Q0=1KL) га таъсир қиладиган кучга тенг. Кучланганлик чизиқлари. Электр майдон хоссаларини куч чизиқлари тушунчаси ёрдамида ҳам чуқурроқ тушуниш мумкин. Электр майдон оддий кўз билан кўриш имкониятига эга бўлмаганлиги учун бу майдонни электр майдон кучланганлик чизиқлари деб аталувчи манзаравий кўриниш воситасида кўринарли қилиб тасвирлаш ва шу чизиқлар орқали тушунтириш мумкин. Мусбат ва манфий зарядларнинг майдон кучланганлик чизиқлари 14-6 расмда тасвирланган Бу расмда қўзғалмас нуқтавий зарядларнинг кучланганлик чизиқлари тасвирланган бўлиб, бу чизиқлар мусбат заряддан бошланиб, манфий зарядда тугайди. электр майдоннинг куч чизиқлари шундай чизиқлар-ки, уларнинг ҳарқандай нуқтасидаги уринма шу нуқтадаги электр майдон кучланганлиги векторига мос тушади. Бу расмда қўзғалмас нуқтавий зарядларнинг кучланганлик чизиқлари тасвирланган бўлиб, бу чизиқлар мусбат заряддан бошланиб, манфий зарядда тугайди. электр майдоннинг куч чизиқлари шундай чизиқлар-ки, уларнинг ҳарқандай нуқтасидаги уринма шу нуқтадаги электр майдон кучланганлиги векторига мос тушади. Download 183.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling