Фсму методи мунозарали масалаларни ҳал этишда ва баҳс мунозаралар ўтказиш учун самарали метод ҳисобланади. Бу метод талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилиш, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга баён этиш, очиқ ҳолда баҳс-мунозара ўтказиш


Download 29.51 Kb.
bet1/11
Sana06.09.2023
Hajmi29.51 Kb.
#1673664
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dars o`tish metodlari


«Йўналишга кириш» фанига ФСМУ методини қўлланилиши
Джаналиева Г.А., Каримов Р.Ч.
Тошкент Давлат Техника Университети
ФСМУ методининг мазмуни. ФСМУ методи мунозарали масалаларни ҳал этишда ва баҳс мунозаралар ўтказиш учун самарали метод ҳисобланади. Бу метод талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилиш, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга баён этиш, очиқ ҳолда баҳс-мунозара ўтказиш, шу билан бирга гуруҳ талабаларини ўқув жараёнида эгаллаган билимларини таҳлил этиш, берилган билимларни қай даражада эгаллаганликларини баҳолаш, ҳамда талабаларни баҳс-мунозара ўтказиш маданиятига ўргатади. Одатда ушбу методни, ўқув режа асосида бирон бўлим ёки мавзу ўрганиб бўлингач амалий машғулотларнинг якунида қўлланилади.
ФСМУ методи технологияси. Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, ҳамда ўқув жараёнини баҳс-мунозарали ўтказишда қўлланилади. Чунки бу технология талабаларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, ҳамда шу билан бирга баҳслашиш маданиятини ўргатади. Талабаларга тарқатилган оддий қоғозга ўз фикрларини аниқ ва қисқа ҳолатда ифода этиб, тасдиқловчи далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этишга ёрдам беради:
Ф – фикрингизни баён этинг;
С – фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг;
М – кўрсатган сабабингизни исботловчи далил келтиринг;
У – фикрингизни умумлаштиринг.
Талабаларга ФСМУ технологиясининг моҳити ва уларнинг вазифаси тушунтирилади. Топшириқни бажариш учун аниқ вақт белгилайди, масалан 15-20 дақиқа. Топшириқни ҳар бир талаба шахсан бажариши талаб этилади. Талабалар фаолиятини кузатади, уларнинг саволларига жавоб бериб боради, йўналтиради, маслаҳатлар беради. Кузатув даврида тўғри қарор ёки фикр ёзаётган талабаларни аниқлайди. Жавобларни йиғиб олиб, кузатув даврида нисбатан тўғри деб топилган талабаларнинг фикрларини ўқийди, қўшимчалар киритиб, савол бўйича тўлиқ маълумот беради. Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, баҳс-мунозаралар ўтказишда ёки амалий машғулот якунида (талабаларнинг амалий машғулот тўғрисидаги фикрларни билиш мақсадида) ёки ўқув режаси асосида бирон бўлим ўрганиб бўлингач қўлланилиши мумкин.
ФСМУ методини қўллаш қоидалари. ФСМУ методини қўллаш қоидалари бўйича қуйидагиларга амал қилиш керак:

Download 29.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling