Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак”. «Солиқ – бу қуллик эмас, балки тўловчилар учун озодлик рамзидир»


Download 30.69 Kb.
bet1/2
Sana07.03.2023
Hajmi30.69 Kb.
#1245172
  1   2
Bog'liq
янги солик


Янги солиқ сиёсати кимга нима беради?
Давлатимиз раҳбари Парламентга кейинги Мурожаатномасида қоғоздаги қайдлардан ташқари кўплаб жонли сўзларни айтди, ишончли мисолларни келтирди. 
Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак”.
«Солиқ – бу қуллик эмас, балки тўловчилар учун озодлик рамзидир» деган эди иқтисодчи олим - Адам Смит.
Шавкат Мирзиёев нутқининг солиққа оид қисмини шундай сўзлар билан бошлади.
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирар экан, 2019 йилдан бошлаб жорий этилаётган янги таҳрирдаги солиқ концепциясининг энг асосий ғояси солиқ юкини камайтириш, содда ва барқарор солиқ тизимини қўллашни кўзда тутиши, шу орқали иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш, тадбиркор ва инвесторлар учун ҳар томонлама қулай муҳит яратишга эришиш мумкинлигини айтди.
Президент ҳозирги ачинарли иқтисодиётимизга ҳам алоҳида урғу берди: “Афсуски, ялпи ички маҳсулотда “яширин” иқтисодиётнинг улуши катта бўлиб, у мамлакат ривожига салбий таъсир қилмоқда. Ҳозирги аҳволимиз мана шундай! Яширин иқтисодиёт жуда катталигини ҳамма депутатлар ҳам, тадбиркорлар ҳам билади”
Президентимиз Мурожаатномада жорийэтилаётган янги солиқ тизими ҳақида ҳам фикр билдирди: “Солиқ Концепциясини, очиқ айтсак, бир йилдан бери муҳокама қиляпмиз. Албатта, бундан ортиқ кутолмаймиз. Биз жуда кўп кутдик... Ё иқтисодиётни ривожлантиришимиз керак ёки эски ҳаммом, эски тос бўлиб юраверишимиз керак. Тўғри, буям маъқул йўл, лекин бу йўлнинг эртанги куни йўқ. Мана шуни депутатларимиз, фаолларимиз, бугун қатнашаётган – студиядаги, вилоятлардаги ўтирган ҳамма-ҳамма раҳбарлар, тадбиркорлар, албатта, билиши керак”. 
Шунингдек, у солиқ юкини камайтириш, бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш “яширин” иқтисодиётга барҳам беришнинг ягона йўли экани, шунинг учун бу борада таъсирчан чораларни назарда тутадиган алоҳида дастур ишлаб чиқишимиз зарурлиги, ўзимизда ишлаб чиқарилган ва импорт қилинаётган юқори ликвидли маҳсулотлар маркировкасини жорий этиш бўйича жадал иш олиб боришимиз талаб этилишини ҳам таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида ҳалол, инсофли солиқ тўловчиларни мукофотлаш, қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлардан сўнг ҳам “қорабозор”да ўз “ўйин”ларини давом эттирадиган тадбиркорларни қаттиқ жазолаш ҳақида гапирди:  “Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритаётганларни жазолаш кўзда тутилиши шарт! Инсофлиларни, вақтида солиқларни тўлаб юрадиган тадбиркорларни, албатта, рағбатлантирамиз. Бошқа йўлимиз йўқ! Ҳаммабир хил бўладиган замон ўтиб бўлди... Яширин иқтисодиёт йўлига кириб, “қорабозор”да яна шу эски ишларни қилиб, солиқ тўламаганларга жазони жуда қаттиқ қўямиз! Шунинг учун мен ҳурматли депутатларимизга, сенаторларимизга Конститутцияга бағишлаган катта маросимимизда айтдимки, энди қонунларни тўғридан-тўғри таъсир қиладиган тарзда қабул қилишимиз керак. Бундан кейин йигирмaта қонун ости ҳужжат чиқариш маъқул эмас. Бевосита коррупцияга таъсир қиладиган нарса бу!”
Давлатимиз раҳбари солиқ ставкаларининг камайишидан келиб чиқадиган хавф ҳақида ҳам тўхталиб ўтди:  “Маълумки, солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилиниши билан, албатта, бюджетга тушадиган маблағлар камаяди. Жуда катта солиқларни камайтиряпмиз. Бир хилларини йўқ қилаяпмиз. Албатта, бу бюджетга ўзининг ижобий эмас, жуда катта салбий таъсирини кўрсатади. Шуни инобатга олиб ҳам бир йилнинг ичида катта тайёргарлик қилганимизни бежиз айтганим йўқ. Буни самарали солиқ маъмуриятчилиги орқали бартараф этиш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мумкин. Айнан шунга эришиш биринчи галдаги вазифамиздир. Солиқ маъмуриятчилиги шундай бўлиши керакки, қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилинса ҳам, бу ҳолат истеъмол товарларининг нархи ўсишига олиб келмаслиги шарт ва зарур. Мана шу масала бўйича ҳурматли депутатларимиз, фаолларимиз, ҳокимларимиз, мана, студияда ўтирганлар – биз бир марта эмас, бир неча марта таҳлил қилдик. Агар қўшилган қиймат солиғига ўтаётган корхона ҳозир 7000 дан кўпроқ бўлса, таҳлилларимизга кўра, яна қўшимча 17-20 минг қўшилиши керак. Ҳозирги таҳлилларга кўра, лекин бу келажакда ошади. 17 мингдан 20 минггача солиқчини, ҳақиқатда, тўғри йўл билан таҳлил қилиб айтилган масалаларни жой-жойига қўйсак, ҳеч қандай нарх ўсишига сабаб бўлмайди. Лекин жойларда шуни тўғри тушунмаган, нотўғри ишлаганлар бунга сабабчи бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳаммaмиз бунга огоҳ бўлишимиз керак!
Шундан сўнг давлат раҳбари ундов гаплар билан нутқини давом этди: “Оғир йўлга ўтаяпмиз биз! Лекин яккаю ягона тўғри йўл! Бундан бошқа тўғри йўлимиз йўқ! Мана, шуни мен сизларга яна бир марта инонтириб-ишонтириб, айтяпман! Йўқ бошқа йўл! Бир йилдан-икки йилдан буёғига биз Жаҳон банки билан, бошқа экспертлар билан жуда катта мулоқот оборяпмиз. Ҳар куни! Кечирасиз, бизнинг ўтаётган йўлимиздан бошқа давлатлар 15 йил, 20 йил, 50 йил олдин ўтган! Ўшаларнинг тажрибасига ишониб... Иккита-учта одамнинг гапи эмас бу! Эртага 33 миллион халқимизнинг тақдири ҳал бўлади! Оғир йўл! Муваффақиятли йўл! Оғир Йўл! Барқарорлик йўли! Барқарор иқтисодиётни таъминлаймиз!
Президент нутқи давомида солиқ имзиёзларини тугатиш ҳақид аҳам гапирди: Солиқ юкини камайтириш ҳисобига барчага бир хил – адолатли солиқ режимини жорий этиш, солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилишимиз лозим! Зеро, берилган имтиёз рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини тадбиркорларнинг ўзлари ҳам эътироф этмоқдалар! Келажакда ҳамма бир хил бўлади! Лекин ҳаммага бир хил имконият! Ана шунда биз рақобатбардош маҳсулотга эришамиз! У экспортбоп бўлади! Мана шуни ҳамма билиши керак! 
Президент нутқининг солиққа оид қисмини тамомлар экан, Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда ана шу масала бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифасини топширди:
Download 30.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling