«Фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари» электрон давлат хизматидан фойдаланиш «Электрон солиқ хизматлари»


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
Sana23.07.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1661904
Bog'liq
614.20 Bahodirov B



«Фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари» электрон давлат 
хизматидан фойдаланиш
«Электрон солиқ хизматлари» портали бош саҳифасининг хизматлар 
йўналишлари 
бўйича 
сараланган 
«Ахборотларни 
олиш» 
блокида 
«
Фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари» электрон давлат хизмати 
жойлаштирилган. 
Ушбу хизмат ахборот хизматлар тоифасига мансублигини инобатга 
олиб, уни «Фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари» хизматини топиш 
мумкин. 


Бундан ташқари мазкур хизматни шахсий кабинетдаги «Жисмоний 
шахслар учун» блокидаги “Хизматлар”дан топиш мумкин. 
Хизматга кириш учун электрон рақамли имзо калити орқали шахсий 
кабинетга кирилади. Калитингизни танлаб, паролни терасиз ҳамда спамдан 
ҳимоя кодини киритиб «Кириш» тугмасини босилади.
Агар Сиз, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидан 
фойдаланиш учун 
www.esi.uz
сайтидан рўйхатдан ўтган бўлсангиз, электрон 
рақамли имзо калити орқали шахсий кабинетга кирасиз, рўйхатдан ўтиш учун 
эса Рўйхатдан ўтиш тугмасини босинг. 
Мазкур хизматда жисмоний шахсларнинг иш ҳақилари ёки бошқа 
даромад манбаидан ушлаб қолинган суғурта бадаллари тўғрисида 
маълумотлар акс эттирилади. 


Хизматдан фойдаланиш учун керакли маълумотлар тўлдирилади. 
Бунинг учун жисмоний шахснинг СТИР рақами ҳамда керакли йилни танлаб, 
«Излаш» тугмасини босинг. 
Натижаси бўйича қуйидаги кўринишда маълумот тақдим этилади. Бунда 
жисмоний шахсларнинг суғурта бадали бўйича ҳисобланган йиллик ва ойлик 
маълумотлари акс этади. Бундан ташқар мазкур маълумотларни “Чоп этиш” 
тугмаси орқали чиқариб олишингиз мумкин. 
 
 
Мазкур хизмат маъқул келганлиги ёки камчиликлар аниқланган бўлса 
хизматнинг пастки ўнг қисмида «Изоҳ қолдириш» тўгмаси мавжуд бўлиб, сиз 
ўзингизни изоҳларингизни қолдиришингиз мумкин. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling