Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]


Download 67.5 Kb.
bet1/3
Sana20.02.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1215611
  1   2   3
Bog'liq
275 24.08.2016



[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигига жаҳонда умумий эътироф этилган иқтисодий фаолият турларини таснифлашни жорий этиш, кичик тадбиркорлик субъектларини таснифлашда ундан фойдаланиш, шунингдек статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЕС/NACE) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (кейинги ўринларда ИФУТ деб аталади) ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ИФУТдан фойдаланиш учун уни «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотномалари ва классификаторлари регистрига киритсин.
4. Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
5. Давлат бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
ташкилотлар турларини аниқлашда Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичига қатъий риоя этсинлар;
ахборот тизимлари ва ресурсларида, шунингдек ўзаро идоралараро электрон ҳамкорликда ИФУТдан фойдаланилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling