Ғузор ахборот технологиялари техникуми директори А. Назаровга


Download 16.27 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi16.27 Kb.
#1363239
Bog'liq
Тавсифнома А.Назаров


Ғузор ахборот технологиялари
техникуми директори А.Назаровга


Т А В С И Ф Н О М А






2008 йил Қарши Давлат Университетини Касбий таълим “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси”
йўналишини тугатган

Назаров Аваз Норович 1995 йил Қарши шаҳар 1- касб-ҳунар лицейида ишлаб чиқариш таълими устаси вазифасида меҳнат фаолияти бошлаган.


1999-2009 йилларда Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежида муҳандис педагог ҳамда махсус фан ўқитувчиси, 2009-2015 йилларда Қарши тумани Ҳилол Агросаноат коллежида касбий таълим ишлари бўйича директор ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ғузор ахборот технологиялари коллежида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2017-2020 йилларда Ғузор ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори лавозимларида ишлаган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Бухоро Давлат Университети ҳузуридаги Ғузор ахборот технологиялари техникуми директори лавозимида иш фаолиятини давом эттириб келмоқда.
А.Назаров илғор педагог ва моҳир раҳбар сифатида янги педагогик технологиялар асосида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш йўлида самарали меҳнат қилмоқда.
Ёшларнинг маънавий-маърифий билимларини юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратади.
“Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, шогирдларидан 1 нафари туман ҳоким ўринбосари, 1 нафари вилоят ИИБ бошқарма ўринбосари, 3 нафар вилоят кадастр бошқармасида, 60 нафардан ортиғи ўқитувчи ва таълим усталари вазифасида ишлаб ёшларга таълим тарбия бермоқда, шундан 5 нафари унинг ўзи билан бирга меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига кўрсатилганидек, ўз фанлари бўйича тегишли маълумот эгаси, юксак касбий тайёргарлик ва юқори ахлоқий фазилатлар соҳиби ҳамдир.
Мустақил Ўзбекистоннинг равнақи, эртанги кунига бўлган ишончи, халқимизнинг ақл-заковати ва меҳнатининг нималарга қодирлиги, жамиятнинг муносиб фуқароси ва содиқ қурувчиси бўлиши учун нималар қилиш зарурлигини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилмоқда.
Салоҳиятли, тажрибали педагог, кенг билим ва дунё қарашга эга маърифатли инсон сифатида эл-юрт ҳурматини қозонган. Бундан ташқари намунали оила соҳиби ҳамдир. Турмуш ўртоғи ҳам умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб, биргаликда 3 нафар фарзандни вояга етказиб келмоқда.
Ғузор ахборот технологиялари
техникуми директори: А.Н.Назаров
Download 16.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling