Ғўза агроценозининг экологик барқоқорлигини таъминлашда органик ўғитлар ва Ризоком-1 препаратини қўллашга оид


Download 14.32 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi14.32 Kb.
#1106743
Bog'liq
taqriz matluba 2022
talim tarbiya, 3.Аграр фани, 6-ma'ruza, 1, 1-mavzu, SEMENAR 1, kitob, kitob, SEMENAR 4, SEMENAR 3, EKOLOGIYA To\'ychiyeva Andijon-2010, Cillаb.suv.(тайёр)-2022, MARUZA 3, MARUZA 5, 8-mavzu (3)

Элмуродова Матлуба Абдурахмановнанинг «Ғўза агроценозининг экологик барқоқорлигини таъминлашда органик ўғитлар ва Ризоком-1 препаратини қўллашга оид» тавсияларига


ТАҚРИЗ
М.А.Элмуродова томонидан Қашқадарё вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида пахта агроценози далаларида барқарор экологик муҳитни таъминлашда сидерат ўғитлари, гўнг,Ризоком-1 биологик препаратларидан уйғунликда қўллаш орқали тупроқнинг экологик хоссалари, экинлар маҳсулдорлиги ва тупроқ микрофлорасидаги организмлар ўртасидаги муносабатлар экологик нуқтаи назардан илмий асосда ўрганилган. Натижада илк бор Қашқадарё вилояти суғориладиган типик бўз тупроқлари агроценозларида кузги сидератлар, гўнг (10 т/га) ва биологик препарат билан уйғунлигининг ғўза агроценоз далалари экологик ҳолатига, жумладан, тупроқ унумдорлиги ва экинлар маҳсулдорлигига таъсири илмий ва экологик жиҳатдан баҳоланиб, минтақанинг типик бўз тупроқлари жойлашган ғўза агроценози ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитлари таҳлил қилинган, органик ўғитлар ва Ризоком-1 препарати уйғунлигининг тупроқ экологик ҳолатига, жумладан нитратлар, оғир металлар, тупроқ омилларига бўлган таъсири илмий асосланган.
Бундан ташқари органик ўғитлар ва Ризоком-1 препарати уйғунлигининг тупроқ экологик ҳолатига, жумладан, тупроқнинг микробиологик хоссаларига бўлган таъсири илмий асосланган, Қўлланилаётган агротехник тадбирнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китоб қилиниб, сидератлар, гўнг ва Ризоком-1 бактериал препаратининг ғўза етиштириш агротехнологиясининг жорий этилганлиги ҳамда уни илмий асосда ўрганилиши муҳим илмий ва амалий аҳамиятга молик иш ҳисобланади.
Тадқиқотни жорий қилиниши бўйича тавсиялар талабларга жавоб беради ва уни тўлалигича чоп етишга тавсия етаман.
Экология ва ҳаёт фаолияти
хавфсизлиги кафедраси
биологоя фанлари доктори, профессор: З.З. Иззатуллаев
Download 14.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling