Гектар ер майдонлари 24 минг 946 та лотларга


Download 13.89 Kb.
Sana14.01.2023
Hajmi13.89 Kb.
#1092729
Bog'liq
Деҳқон хўжалиги Касби оқжанганл мфй


Деҳқон хўжалиги бўйича
Вилоятда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун 2022 йилда
9 264 гектар
ер майдонлари ажратилиши белгиланган, шундан вилоят бўйича 12 300 гектар ер майдонлари 24 минг 946 та лотларга бўлиниб, "E-AUKSION" савдосига чиқарилган.
Вилоятда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун савдога чиқарилган 12 минг 300 гектар (24 946 та лот) ер майдонларидан
9 минг 78 гектар (19 763 та лот) ер майдонларига (74 фоиз) ғолиблар аниқланган.
Ушбу танлов ғолиблари аниқланган ер майдонларининг
8 минг 575 гектари (94 фоиз) ҳоким ёрдамчилари томонидан хатловдан ўтказилди.
Ажратилган ер майдонларининг 1 минг 577 гектари 3 минг 692 та “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га турган ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш излаётган фуқароларга ажратиб берилди.
Ҳурматли Жамшид Анварович топшириғингизга асосан Касби тумани Оқжанган маҳалла фуқаролар йиғинида фуқароларга ажратилган деҳқон хўжаликлари билан танишдим. Оқжанган МФЙда деҳқон хўжалиги учун 106 нафар фуқарога ҳар бирига 0.25 сотихдан 26,8 гектар ер майдони ажратилган. Бугунги кунда ушбу деҳқон хўжаликларига қизил лавлаги, сабзи ва шолғом экилган. Ўрганиш натижасида фуқаро Орзуқулов Зафар билан сухбатлашилди. Фуқаро 0.25 сотих майдонга сабзи эккан. Оилада 5 киши 3 нафар фарзанди мактаб ўқувчиси, турмуш ўртоғи билан биргаликда меҳнат қилиб 8-9 тоннагача ҳосил олмоқда. Бир килограммини нархи 1 минг 500 сўмдан бўлса 13 млн 500 минг сўм даромад кўрмоқда. Йилига 2 марта ҳосил олганда 27 млн сўм бўлишини айтди. Маҳсулотни саралаб совитгичли омборхонага жойлаштирадиган экан. Ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари “Нихол агро 777” маъсулияти чекланган жамиятига бирлаштирилган бўлиб, Россия ҳамда Қозоғистон давлатлари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома қилинган. Ушбу маҳсулотлар шартнома асосида экспортга чиқарилади.
Download 13.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling