Gepatit c — yuqish yo’llari, alomatlari, tashxislash, davolash, oldini olish Gepatit C


Download 253.29 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2020
Hajmi253.29 Kb.
1   2   3

Ҳомиладорликда Гепатит C


Гепатит C билан касалланганлар сони дунё бўйлаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Гепатит C сурункали кечадиган, белгиларсиз юзага келиб, вирусларга қарши препаратларга реакциясининг пастлиги билан харакерланади. Кўпчилик ҳолларда гепатокарсинома пайдо бўлиши ҳам шу касаллик билан тушунтирилади.

Ҳомиладорликда Гепатит C келиб чиқиши сабаблари


Гепатит C қўзғатувчиси — РНК сақловчи вирусдир (ҲCВ). Вируснинг ўзига хослиги шундаки, унинг кўплаб (30 га яқин) бир-биридан фарқ қилувчи нуклеотидларга эга бўлган генотиплари ва субтиплари мавжуд. МДҲ давлатларида энг кўп тарқалган субтипларидан 1б, 3а, 1а, 2а учрайди. Айнан 1б субтипидаги вирус жигарда гепатокарсиномалар пайдо бўлишига олиб келади, 3а субтипи эса наркоманларда кўпроқ учрайди.

ҲCВ персистенцияланиш хусусиятига эга. Буни замоний тиббиёт «иммун тизимини чалғитиш» деб тушунтиради. Бунда вирус ўзининг геномини тез-тез ўзгартириши ҳисобига иммун тизимидаги нейтралловчи антителолар уни таниб олиши қийинлашади ва секинлашади. Бошқа РНК сақловчи вируслар каби Гепатит C вируси (ҲCВ) ҳам репликацияда хатоларга йўл қўяди, натижада бошқа турдаги оқсиллар синтезланади ва инсон иммун тизими уларни таниши қийинлашади.

Инфекциянинг манбаи Гепатит C нинг ўткир ва сурункали формалари билан касалланганлар ва латент даврида вирус ташувчи инсонлар бўлади. Юқиш йўли парентерал (қондан-қонга) ва вертикал (онадан ҳомилага). Қон қуйиш учун донор қонлари яхши текширилиши ҳисобига ҳозирги кунда трансфузион (қон қуйиш орқали) усулда вирус юқиши деярли учрамайди, аммо вируснинг инкубацион даври узоқ ва яширин бўлганлиги сабабли кам ҳолларда инсон вирусни юқтириб олиши мумкин. Гепатит C нинг инкубацион даври ўртача 12 ҳафтагача, баъзида 27 ҳафтага чўзилиши мумкин. Бу даврда вирусни антиген ҲCВ ни ПЗР (Полимераза Занжир Реакцияси) ёрдамида аниқласа бўлади. Маиший алоқа йўли билан юқиш жуда кам ҳолларда учрайди. ҲCВ билан зарарланган шахс билан жинсий алоқага узоқ вақт давомида киришилса юқиши мумкин. Зарарланган шпритс билан инфекцияни юқтириш 3-10 % ҳолларда кузатилиб туради. Демак, асосий юқиш йўли вертикал яъни онадан ҳомилага ўтиши бўлиб ҳисобланади. Ҳомиладорлар орасида юқтириш хавфи бўлганлар қуйидагилардир:


  • Анамнезида вена ичига препаратлар ёки наркотик моддаси қабул қилган аёллар;

  • Анамнезида қон қуйдирганлар;

  • Наркотик қабул қилувчилар билан жинсий алоқага кирганлар;

  • Татуировка ва пирсинг қилдирганлар;

  • Диализда бўладиганлар;

  • Жинсий шерикнинг кўп бўлиши;

  • Ҳомиладор аёлларнинг оналари ҲCВ билан касалланган бўлса.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладорликка тайёрланиш


Download 253.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling