Гидравлик боғловчи моддалар
Download 34.35 Kb.
|
Gidravlik bog’lovchilar2
Гидравлик боғловчи моддаларРежа:
2. Портладцемент Портландцемент клинкерининг минерологик таркиби, хоссалари. 3. Портландцемент ишлаб чиқариш технологияси. 4. Портландцементнинг қотиш назарияси. 5. Цемент тоши коррозияси. 6. Цемент тошини коррозиядан ҳимоялаш. Сув, нам ва қуруқ шароитда қотиш хусусиятига эга бўлган гидравлик боғловчиларга гидравлик оҳак, портландцемент ва унинг турлари ҳамда махсус тампонаж, кенгаювчан, киришмайдиган, рангли, глинозем цементлар киради. Бундай цементларни гидравлик шароитда қотиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич уларнинг гидравлик модулидир. У боғловчиларнинг кимёвий-минерологик таркибига ҳамда хоссаларига боғлиқ. Гидравлик модул (m) боғловчи таркибидаги асосий оксид (СаО) нинг ундаги нордон оксидлар йиғиндисига бўлган нисбати орқали топилади (%): Ҳар бир гидравлик боғловчи моддалар ўзининг модулига эга. Аксарият ҳавойи боғловчиларнинг гидравлик модули гидравлик боғловчилардан анча катта бўлади. Гидравлик оҳак. Таркибида 8 дан 20 %гача тупроқ бўлган мергелли оҳактошни куйдириб гидравлик оҳак олинади. Шахтали ёки айланувчи хумдонларга солинган оҳактошни 800– 1000°С ҳароратда куйдирилади ва тегирмонларда туйилиб, қурилишга юборилади. Мергелли оҳактошни куйдириш жараёнида тупроқдаги кальций сульфатнинг парчаланиши билан бирга, унда қисман кальций, алюминий ҳамда темир силикатлари ҳосил бўлади. Шунинг учун гидравлик оҳак сув таъсирида тўла сўнмайди, аммо ундаги кальций оксиднинг (СаО) тупроқдаги моддалар билан бирикишидан ҳосил бўлган фаол минераллар (2СаОSiO2, СаО А12О3, 2СаОFеО2) намлик таъсирида ҳам аста-секин қота бошлайди. Оҳактошнинг таркибига ва уни ишлаш усулига қараб, суст гидравлик (оҳактошда тупроқ кам бўлганда) ва кучли гидравлик (тупроқ моддалари кўп бўлганда) турларга бўлинади. Сўндириб ва туйилиб олинган гидравлик оҳакни сув билан қориштирилгандан сўнг оҳак хамири ҳосил бўлади. Унинг қуюқланиш вақтидан кейинги қотиш жараёни сувда ёки нам таъсирида ҳам тўхтамайди. Суст гидравлик оҳак сувда осон сўнади. Аммо, унинг сувга чидамлилик ва мустаҳкамлик кўрсаткичи кучли гидравлик оҳакка нисбатан кам бўлади. Гидравлик оҳакнинг зичлиги 2,2– 3,0 г/см3, ҳажмий оғирлиги 500–800 кг/м3, ҳажмий қоришмалари биринчи 7 кун давомида қуруқ муҳитда бўлиши керак. Download 34.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling