Градостроительные нормы и правила
Хоналарни ёритиш, қуёш нурларидан ҳимоялаш, шамоллатиш, уларга қуёш нурлари тушуриш
Download 1.83 Mb.
|
ШНК 2.08.02-09-ГОТОВ
1 маъруза, FONETIKA, Qaraqalpaģıstan awıl qojalıģı RASUL, ШНҚ 2.07.01-03 узб, 10-Mavzu O’simliklar fiziologiyasi reja Floraning inson hayoti, Pisistrat, Gipp-WPS Office, ish reja 10, Ahamoniylar, фото электрик батареиаларri, dilnoza, HALIMA (2), КОНФЕРЕНЦИЯ УЧУН.ЗЎРЛИК БИЛАН КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ, Самарқанд конференция мақола, Amaliy 4
Хоналарни ёритиш, қуёш нурларидан ҳимоялаш, шамоллатиш, уларга қуёш нурлари тушуриш.
2.142. Табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 га асосан лойиҳаланиши керак. Инсонлар доимо бўладиган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш очиладиган тавақаси ва фрамугаси бор деразалар орқали амалга оширилади. Ички рекреатсия йўлакларини ва 50 киши ва ундан ортиқ эвакуатсия қилинувчиларга мўлжалланган ички йўлакларни тавақаси очиладиган деразалардан табиий ёритиш шарт. Табиий ёритишсиз ертўла қаватларида жойлаштирилган хоналарга ва қуйидагиларга рухсат этилади: мактабгача муассасаларнинг буфетлари, ходимлар хоналари, овқатланиш блокининг ошхона идиш-товоғини ювиш хоналарига; спорт иншоатларининг томоша, спорт-томошагоҳ, спорт-кўргазма заллари, сирпаниб учиш заллари, тренер-тарбиячи хоналарига; санитар кўриги ўтказиш хонаси, хожатхоналар ( мактаблар, интернат-мактаблар ўрта махсус ва олий ўқув юртлари қаватлараро хожатхоналари бундан мустасно), кийим-кечак алмаштириш хоналари ва душлар, буғхоналар, жумладан хоммом қуруқ иссиқхоналари, массаж хоналари, қуёш ваннаси протседура хоналарига; даволов муассасаларининг ходимлари комнаталари, буфет ва идиш-тавоқ ювиш, наркоз, оператсия қилиш олди, сексион ва сексион олди, аппарат, торозу, термостат хоналари, микробиологик бокслар, функсионал ва рентгенодиагностика, терапия ва шунга ўхшаш бошқа хона ва кабинетларга ( 0231 сонли СанПиН ва лойиҳа топшириқларини ҳисобга олган ҳолда). Табиий ёритиши бўлмаган хоналарни, асосийларига боғлиқ бўлмаган манбалардан, авария ҳолати учун сунъий ёритиш ва зарурий шамоллатишни таъминлаш зарур (амалдаги нормалар бўйича). Хоналарнинг тепа сатҳларидан, юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий ёритиш бўлмаслиги мумкин хоналар), ҳамда кийим-кечак алмаштириш хоналарида, кутиш хоналарида, бокс ва изолятор қабулхоналарида, кўрикдан кейин патсиентларнинг вақтинчалик дам олиш хоналарида табиий ёритишни ташкил этишга рухсат этилади. 2.143. Зинапоя катаклари 2.100 бандини ҳисобга олган ҳолда ёритилишга эга бўлиши керак. Ҳар бир қаватнинг ташқи деворларида Л1 типли зинапоя катаклари нур тушувчи тирқишларининг (дераза) майдони 1.2 м2 кам бўлмаслиги шарт (тирқиш баландалиги 1.5 м дан кам бўлмаслиги керак.) Л2 типли зинапоя катаклари тепа қават қопламасидан ойналанган ёки очиқ тирқишли жойлар орқали табиий ёруғлик олиши керак (тирқиш майдони 4 м2 дан кам бўлмасин); маршлар оралиқ тирқиши баландлиги 0.7 м дан кам бўлмаслиги даркор. Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакларининг деразалари очилмайдиган бўлиши керак. Эслатма: Ф2, Ф3 ва Ф4 классидаги бинолар учун ёнғин тутуни киритилмайдиган, нур тушувчи тирқишлари йўқ, зинапоя катакларини қўллаш ШНҚ 2.01.0. га асосланган ҳолда йўл қўйилади. Болалар мактабгача муассасаларининг гуруҳлари хоналарида, ўқув билим юртларининг ўқув кабинетлари ва тажрибахоналарида, маъмурий йўналишдаги ишчи хоналарда, кутубхона ва архивлар ўқув залларида, маиший хизмат корхоналарининг ўқув устахоналарида чап томондан тушиб турувчи табиий ёруғлик тарқалишини кўзда тутиш лозим; буни иложи бўлмаган ҳолларда қўшимча табиий ва сунъий ёритиш назарда тутилиши лозим. Болалар мактабгача муассасалари, мактаблар бошланғич синфлари гуруҳ ва ўқув хоналарининг деразалари, қоида бўйича, Ж, ЖШқ, Шқ ларга қаратилган бўлиши шарт. Ўқув юртлари биноларида деразалар қаратилиши тавсия этилган йўналишлар: умумтаълим кабинетлари - Ж, ЖШқ, Шқ; Чизмачилик, расм, информатика кабинетлари – шимолий йўналишларга, кутубхоналарнинг ўқув заллари Ш, ШШқ, Шқ, ЖШқ ларга. Даволов муассасаларининг хоналари деразаларининг нур тушиш томонларига қаратилиши 12-жадвал бўйича қабул қилинади. 12-жадвал
2.146. Болалар мактабгача муассасаларининг гуруҳлари хоналарида, интернат-мактаблар ётоқларида, умумтаълим мактабларининг 50% ўқув хоналарида (аввалом бор, бошланғич синфлар) 22 мартдан 22 октябргача, санитар-гигиеник нормаларларда кўрсатилган кун давомида 3 соат узлуксиз қуёш нури тушиши таъминланиши шарт. Кўрсатилган хоналарга узлуксиз бўлмаган ҳолда қуёш тушишига йўл қўйилади, қачонки кун бўйи тушадиган нур вақти йиғиндиси нормадан 0.5 соатга кўп бўлса. Юқорида кўрсатилмаган хоналарга қуёш нури тушиши давомийлиги лойиҳа топшириғига асосан белгиланади. 2.147. Қуёш радиатсиясидан, ортиқча қуёш нури тушишидан ва қўшни бинолар юзасидан акс этадиган ёриғлик шувласидан ҳимоя хоналарни оптимал жойлаштириш ва йўналтириш, олд саҳнларни кўкаламзорлаштириш, қуёш нуридан ҳимоя воситаларини қўллаш (СЗУ), жумладан ҳимоя қатламли дераза ойналарини қўллаш орқали амалга оширилади; қуёш нуридан ҳимоя тадбирлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бир ва икки қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимояси аксарият ҳолларда кўкаламзорлаштириш орқали таъминланади. Баландлиги 5 ва ундан кўп қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимояси қурилмалари ёнмас ашъёлардан бажарилиши керак, бунда қуёш нуридан кўчмас ҳимоя конструксиялари ёнғин ўчирувчиларни ( асбоб-ускуналари билан) ҳар қайси қаватга киришларига ва у ердан инсонларни эвакуатсия қилишларига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин эмас. 2.148. Инсонлар доимо бўладиган хоналарнинг ҳар бир деразаси тепа қисмида, яхлит ойналанган томонларида – переплет тепа қаторининг ҳар бир 3-4 м ида очилувчан тавақачаси ёки пастга осилиб очиладиган фрамугаси бўлиши зарурлиги хоналарга йилнинг совуқ ва унга ўтиш даврларида тоза ҳаво киришига асосдир. Бутунлай очилган тавақача ёки фрамуганинг кесими ички майдони 0.15-0.2 м2 ни ташкил этиши керак. Тавақача ва фрамугалардан фойдаланишда қулайлик таъминланиши ва фрамугаларнинг оралиқ ҳолатлари учун фиксаторлар ўрнатилиши шарт. Инсонлар доимо бўладиган хоналарга дераза очиқ тавақаларидан елвизак, бурчак бўйича ва бир томонлама шамоллатиш назарда тутилиши керак, технологик талабларга асосан шамоллатишга йўл қўйилмайдиган ёки ташқаридан ҳаво сўриб берувчи кондитсионерлар назарда тутилган хоналар бундан мустасно. Ҳавоси чанг-тўзонли ва ҳавода юқори чанг миқдори бўлган туманларда хоналарни чангдан ҳимоя тадбирлари ёруғлик нури тушувчи тирқишларни оптимал томонга йўналтирилган ҳолда ва махсус ҳажмий-режа ечимлари, ҳимоя экранлари, жалюзлар, бошқа қурилмалар, техник воситаларни қўллаш, жумладан ҳавони кондитсиялаштириш орқали амалга оширилиши шарт. Жамоат бинолари хоналарини ва улар олди очиқ майдонларини ҳар хил кўринишдаги сунъий ёритиш билан 20-иловага мос кўзда тутилиши шарт. Лифтлар 2.151. Йўловчи лифтларининг пастки даҳлиз сатҳидан энг тепа қават пол сатҳи орасидаги масофа (техник қават мустасно) 13.2 м ва ундан кўп бўлса, яъни 4 қаватдан баланд биноларда кўзда тутилади. Зарурият бўйича ногиронлар коляска-аравачаларида 2 - ва юқори қаватларга чиқишлари учун, ҳамда оширилган ва юқори камфортли талабларни таъминлаш учун 2 қаватли ва ундан юқори биноларда лифтлар қўлланилиши мумкин. Касалхона лифтлари 2 қават ва ундан юқори даволов-профилактика йўналишидаги биноларда, статсионарларда, санатория кўрпусларида, ижтимоий ва реабилитатсия биноларида кўзда тутилиши шарт. Бино ва иншоатларда йўловчи ва касаллар учун лифтлар бўлмаса коляска-аравачадаги ногиронлар қаватлардаги зарурий хоналарга чиқишлари учун махсус кўтариб-туширувчи қурилмалар назарда тутилиши даркор (ЎзР ногиронлар жамияти билан келишилган ҳолда). Эслатма: Лифт кабинаси ўлчамлари ШНҚ 2.07.02 талабларига мос бўлиши керак ( ногиронларнинг коляска-аравачаси сиғиши ҳисобга олинган ҳолда). 2.152. Йўловчи лифтларининг сонини ҳисоб-китоб қилиб аниқланади, аммо, қоида бўйича, иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бинодаги битта йўловчи лифти (йўловчи ёки юк ташувчи) кабинаси бўйлама чуқурлиги 2100 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки инсонни замбилда транспортировка қилиш зарурятида имконият бўлиши учун. Агар ҳисоб-китоб бўйича бинода йўловчилар учун битта лифт етарли бўлса, иккинчи лифт юк ташишга мўлжалланиши керак. Юк ташувчи лифтлар технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади. Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда лифтлардан бири ёнғин ўчирувчи бўлинмани ташиш учун мўлжалланган бўлиши керак. Энг узоқ жойлашган хона эшиги олдидан йўловчи лифти эшигигача оралиқ масофа 60 м дан ошиб кетмаслиги зарур. Йўловчи лифтларидан чиқиш лифт холлари орқали лойиҳаланиши керак. Хона эшиклари, қоида бўйича, тўғридан тўғри лифт холларига қараб очилмаслиги зарур. Лифт холлари кенглиги қуйидаги миқдорлардан кам бўлмасли шарт: лифтларни бир томонлама жойлашувида – лифт кабинасининг бўйлама чуқурлигининг 1.3 баравари ( яъни 1.82 м ва ортиқ); икки томонлама жойлашувида – кабинанинг энг кичик бўлган бўйлама чуқурлигининг икки баравари (яъни 2.8 м дан кам эмас ва қоида бўйича, 5 м дан кўп эмас. Бўйлама чуқурлиги 2100 мм бўлган лифтлар олд қисми лифт холлининг кенглиги 2.5 м дан кам бўлмаслиги керак. Баландлиги 28 м гача бўлган маъмурий-бошқарув йўналишидаги биноларда, агарда уларда келувчилар қабули назарда тутилмаган бўлса, лифтлардан чиқиш (иккитадан ошмаган) тўғридан тўғри зинапоя майдончасига бўлиши мумкин ( майдонча кенглиги 1.6 м дан кам бўлмаслиги керак). Сақлашга ва қайта ишлашга мўлжалланган ёнувчан ашъёлар омборча хоналаридан тўғридан тўғри лифт холларига чиқиш кўзда тутилиши мумкин эмас. Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакли биноларда лифт шахталарига ёнғин пайтида ҳаво бериш қурилмаси бўлиши шарт. Ушбу шахталардан чиқиш лифт холлари орқали бўлиб, бошқа хоналар ва ички йўлаклардан ёнғинга қарши 1- типли EI 45 бўлган перегородкалар, притворларига ўзи зич ёпилиб қолувчан 2- типли EI 30 бўлган эшиклар билан ажратилиши шарт. Бу ҳолда лифт шахтасида ёнғинга қарши эшик қўйилиши шарт эмас. 2.155. Сокол ва ертўла қаватларида лифт шахталаридан чиқиш ёнғинга қарши 1- типли EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратилган холл ёки тамбур-шлюзларга бўлиши керак. Холл ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ёнғинга қарши, притворларига зич ёпилиб қолувчан бўлиши шарт, лифт шахтаси томонидаги эшик ёнувчан ашъёдан бўлиши мумкин (ойналанмаган). 2.156. Лифтларнинг мошина ва шахталари инсонлар доимо бўладиган хоналарга ёндош бўлмаслиги керак. Ўқув, илмий-текшириш йўналишидаги биноларда, даволов ва амбулатория-поликлиника муассасаларида, қаердаки инсонлар учун комфорт шароит яратилиши керак бўлса, лифтнинг шахта ва мошина бўлимларининг хоналари ва кўтариб-тушурувчи қурилмалари асосий хоналардан 6 м дан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши керак. Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling