Градостроительные нормы и правила
Download 1.83 Mb.
|
ШНК 2.08.02-09-ГОТОВ
1 маъруза, FONETIKA, Qaraqalpaģıstan awıl qojalıģı RASUL, ШНҚ 2.07.01-03 узб, 10-Mavzu O’simliklar fiziologiyasi reja Floraning inson hayoti, Pisistrat, Gipp-WPS Office, ish reja 10, Ahamoniylar, фото электрик батареиаларri, dilnoza, HALIMA (2), КОНФЕРЕНЦИЯ УЧУН.ЗЎРЛИК БИЛАН КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ, Самарқанд конференция мақола, Amaliy 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ў збекистон Республикаси архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси Тошкент – 2009
ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ " ЖАМОАТ БИНОЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИ" ШНҚ 2.08.02-09 Расмий нашр Ў збекистон Республикаси архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси Тошкент – 2009 ЎДҚ/69+725/(0.83.74) ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»/Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм Ишлаб чиққанлар: «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ (Турар-жой ва жамоат биноларини намунавий ва экспериментал лойиҳалаш ўзбек илмий-тадқиқот институти - ёпиқ турдаги аксиядорлик жамияти): меъм. Т.П. Зимакова (мавзу раҳбари), меъм. М.М.Шагаев, т.ф.н. Ш.Ш.Шожалилов, т.ф.н. Е.А. Насонов, мух. P.P. Қодиров, мух.А.В.Бубнов ЎзР ИИВ ЁҲББ: М.М.Мирфайзиев, А.А.Султонов, Н.Р.Султонаев, М.А.Қодиров, А.А.Пугин ЎзҚИШЛОҚЛОЙИХА: меъм. М.У. Умаров. Иштирок этганлар: ЎзР СВ СГКк ИТИ: ЎзР ФА академиги, проф. Т.И.Искандаров, м.ф.к М.Р. Қўчқорова, д.м.н. Г.Т.Искандарова. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм га «ЎзЛИТТИ» ЁАЖ томонидан киритилган Муҳаррирлар: М.М.Шагаев, Л.А. Мухамедшин , Т.П.Зимакова ("ЎзЛИТТИ" ЁАЖ) Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўмнинг лойиҳа-қидирув ташкилотларининг фаолияти ва мониторинги бошқармаси томонидан тасдиқлашга тайёрланган ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» амалга кириши билан ҚМҚ 2.08.02-96 “ Жамоат бинолари ва иншоотлари ” ўз амал қилиш кучини йўқотади. КЕЛИШИЛГАНЛАР: ЎзР СВ, ИИВ ЁҲББ, ФВВ. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўм рухсатисиз ушбу хужжат қисман ёки тўлиқ қайта ишланиши, ҳамда ундан нусхалар кўчирилиши ва тарқатилиши ҳаракатлари мумкин эмас Тошкент — 2009 г.
Мазкур нормаларга баландлиги 50 метрдан* ошмаган жамоат бинолари ва иншоотларининг янги қурилиши ва реконструксия қилиниши лойиҳаларини ишлаб чиқишда амал қилиниши зарур. Нормалар амал қилиш доираси барча ташкилий-ҳуқуқий мулкдорлик формаларининг бино ва иншоотлари лойиҳаланишини ўз ичига олади. Нормалар йиғма-бўлинувчан, кўчма ва инвентар объектларга таълуқли эмас. Ноёб жамоат бинолари ва иншоотлари параметрларининг ушбу нормалар талаблари чегарасидан ташқари ҳолатлар, янги технология хизмати, ҳамда ер остига бутунлай жойлаштириладиган объектлар бўйича лойиҳалаш махсус тузилган қурилиш техник шартлари асосида амалга оширилади. Ушбу нормалар одамлар хавфсизлигини таъминлаш ва бино ва иншоотларнинг мўътадил эффектив ишлашига, атроф мухитни муҳофаза қилишга, ҳамда буюртмачиларни (истеъмолчи) у ёки бу техник-иқтисодий кўрсаткичларга эришишга йўналтирувчи, юқори ёки баланд комфортли биноларнинг айрим хусусиятлари ва параметрларини белгилашга (майдон таркиби ривожи ва оширилиши, муҳандислик жиҳозлари билан таъминланиш даражасини ошириш ва бошқалар) йўналтирилган мажбурий талаб ва параметрларни ўз ичига олади. Бино ва иншоотлар лойиҳаланишида I бўлим “Норматив манбалар”ида ва мазкур нормалар матнларида, ҳамда амалдаги қурилиш нормаларида келтирилган талаблар ҳисобга олиниши шарт. Ушбу нормалар қатори турар-жой уйларининг ҳажмидаги, ҳамда олд қисмида ҳажмига кириб турадиган жамоат хоналарини лойиҳалашда ШНҚ 2.08.05 “Турар-жой бинолари” нинг талаблари ҳам ҳисобга олиниши шарт. Лойиҳалашда ногиронлар бино ва иншоотлардан фойдаланиши учун меъморий-режа ва техник чора-тадбирлар ШНҚ 2.07.02. талабларига асосан амалга оширилади. Жамоат бинолари ва иншоотларининг асосий гуруҳлари ва хиллари (ШНҚ 2.01.02 га асосан ёнғин хавфи классификатсиясини ҳисобга олган ҳолда) мажбурий 1- иловада келтирилган. Жамоат бинолари ва иншоотларининг ҳажмида А ва Б категорияли портлов-ёнғин хавфи юқори хоналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди. Жамоат бинолари ва иншоотларининг ҳажмида бошқа мақсадли хоналар, жумладан функсионал ёнғин хавфи класси Ф5.1 ва Ф5.2 ли у ёки бу муассасаларнинг ишлаб чиқариш ва омбор хоналари жойлаштирилиши, йўналиши бўйича идораларнинг норматив ҳужжатларида (қарорларида) рухсати борлигига асосланган ҳолатларда йўл қўйилади (амалдаги санитар-гигиеник, экология, ёнғинга қарши нормалар ва бошқа талаблар бажарилиши шарти билан). Терминлар маъноси 2 - мажбурий иловада келтирилган. *) Эслатма: Бино ва иншоотлар баландлиги ШНК 2.01.02-04 га асосан белгиланади.
Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling