гурух учун машқлар кишидан иборат иштирокчилар “ҳамшира ва она” ролини навбатма-навбат ўйнаб, қуйида келтирилган та машқни бажаришлари лозим!


Download 15.96 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi15.96 Kb.
#1163419
Bog'liq
1-группа, 2 кейса. Беббо, ОП, ОШП, КТМП


1-гурух учун машқлар
2 кишидан иборат иштирокчилар “ҳамшира ва она” ролини навбатма-навбат ўйнаб, қуйида келтирилган 2 та машқни бажаришлари лозим!
1-машқ.
Ҳамшира онанинг “қўл” телефонида “Беббо” иловаси юклатилганми, сўрайди/текширади, агар юклатилмаган бўлса, онага плакатдан фойдаланиб юклатишни ва уни қўллашни ўргатиши керак. Онанинг боласи 2,5 ойлик.
Вазифалар:

  1. Онадан “Беббо” иловасини очишни сўранг.

  2. Боласи туғруқхонада (олган эмлашлари киритилмаган бўлса) ва 2 ойлигида олган эмлашларни киритиши учун эмлаш саҳифасини очишни ва у туғуруқхонада ва ОП/ОШП/КЛМП да 1 ойлигида олган эмлашларни киритишни ўргатинг.

  3. Онадан “бош сахифа”га ва ундаги “Воситалар” бўлимига киришни ва ундаги “Саломатлик текширувларин”ни босишни ва “Тиббий кўриклар” бўлимига ўтишни сўранг ва “Тиббий кўрик эслатмасини созлаш” ни босиб, сана ва вақтни киритишни ўргатинг.

  4. Онадан “Маслаҳатлар” бўлимига ва ундаги “Хавфсизлик ва химоя” ни босишни, “Кичкинтой ва болаларнинг офтобдан сақланиши” мақоласини ўқишни тавсия этинг.

2-машқ.


Ҳамшира онанинг “қўл” телефонида “Беббо” иловаси юклатилганми, сўрайди/текширади, агар юклатилмаган бўлса, онага плакатдан фойдаланиб юклатишни ва уни қўллашни ўргатиши керак. Онанинг боласи 12 ойлик.
Вазифалар:

  1. Онадан “Беббо” иловасини очишни сўранг.

  2. Боласи туғруқхонада (олган эмлашлари киритилмаган бўлса) ва шу пайтгача олган эмлашларни киритиши учун эмлаш саҳифасини очишни ва олган киритишни ўргатинг.

  3. Онадан “Ривожланиши” бўлимига киришни ҳамда “10-12 ойлар”ни босишни сўранг ва “одатлар ва изчилликни ўрганиш”видеофильмни кўришни тавсия қилинг.

  4. Онадан “бош сахифа”га ва ундаги “Воситалар” бўлимига киришни ва ундаги “Саломатлик текширувларин”ни босишни ва “Тиббий кўриклар” бўлимига ўтишни сўранг ва “Тиббий кўрик эслатмасини созлаш” ни босиб, сана ва вақтни киритишни ўргатинг.


Download 15.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling