Харбий кисм командири


Download 33 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi33 Kb.
#1611675
TuriКонспект
Bog'liq
мер без КШМ Р-142Н


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
11130 ХАРБИЙ КИСМ КОМАНДИРИ
майор
А. Каршиев
“____” март 2013 йил.

Режа – конспекти


тактик–махус тайёргарлик фанидан 2013/14 укув йили бошланиши муносабати билан харакатдаги алоқа маркази шахсий таркибига хавфсизлик қодаларини етказиш

Мавзу№1: Жанговар хисоб бўйича мажбурятлари ва хавфсизлик чораларини етказиш;


Мақсад: Шахсий таркибига хавфсизлик қодаларини етказиш;
Жойи: Ўқув синфи;
Вақти: 2 соат.
Алоқа воситаларида ишлаганда техник хавфсизлик коидалари:
Алоқа воситалари электр энергияси манбасига уланишдан олдин станция ғилофи ерланади, агрегатдан озиқланган ҳолда эса станция билан биргаликда агрегат хам ерланади.
Ўзгаручан токнинг ташқи тармоғига улаш амаллари,радио чизикдаги катта мансабдор шахс рухсати билан, елим қўлқопларда, кумак беришга қодир бўлган экипаж аъзоларининг бири иштирокида бажарилади.Чақарилган агрегат, станцияга, агрегатнинг жиҳозлари қалқонидаги электр занжирлари ўчирилган ҳолда уланади.
Шахсий таркиб билан рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни, станция аппаратлари ва ўлчовжиҳозлари ишдан чиқишини олдини олиш учун қуйидаги бажариш керак:

  • озуқа манбаларини ёқишдан олдин кучланиш текширилади;

  • ўтказгичларни ва озуқа кабелларининг инларини аввал аппаратларга, ўчиргичлар ва қайта улангичлар “Выключено” (ўчирилган) ҳолда эканлигини текширилгач, озуқа манбасига уланади;

  • ўтказгичларни қисқичлар, гайкалар ва шайбалар остига улаш мобайнида уларнинг яланғочланган қисми гайка ва шайба чегарадан ташқарига чиқиб турмаслиги лозим;

  • АБ-2-0/230М1 бензоэлектрик агрегата ёқилғи, двигател ўчирилганҳолда қуйилади;

  • АБ-2-0/230М1 двигателининг иш мабойнида ундаги сақловчи қалқонлар ечилмайди;

  • аппарат хонасида бензин хиди пайдо бўлса, буни сабаби батараф этилиб, аппрат хонаси зудлик билан шамоллантирилади;

  • бензинни агрегатга қуйиш мабойнида уни оғиз билан шлангдан сўриб олинмайди ва агрегатдагибензин ўтиш тизими пуфланади;

  • агрегат яқинида тамаки чекилмайди;

  • агрегат иши давомида уни ёқилғи билан тўлдириб борилади:

Электр токи билан жараҳотланган шахсни ток ўтказувчи жисмлардан имкон қадар тезроқ озод этилади. Жараҳотланган шахсга ўз вақтида ва зарурий ёрдам кўрсатиш учун экипажнинг ҳар бир аъзси қуйидагларни билиши шарт:

  • иш жойидаги кучланиш ва яхлит станциянинг элекио озуқалари қаердан ва кандай ўчирилишини;

  • сунъий нафас бериш қоидаларини;

  • тиббиёт қутисини қаерда жойлашганлигини;

  • тиббий ёрдам чақириш тартибини.

Станцияни ишлатиш вақтида амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик қоидараи ва чоралари:
Станцияни ишлатиш вақтида хавфсизликнинг қуйидаги асосий қоидаларига риоя этиш керак:

  • станция ишлаётган вақтида, автомобил кузовида навбатчиликтаркибига кирмайдиганшахсларни бўлиши ман этилади;

  • юқори кучланиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётганда (50В дан юқори) кузовда икки кишидан кам одам бўлмаслиги керак;

  • сақлагичлар алмаштирилаётган вақда тегишли занжирлар олдинлан ўчирилган бўлиши керак;

  • очиқ блоклар ва тармоқлаарини, кучланишостида уларни созлаш ва мослашга сарфланадиганвақдан ортиқ фурсатлага қолдирмаслик;

  • электр таъминотига уланганаппаратларда монтаж ишлари билан боғлиқ амалларни бажармаслик;

  • ток уланган аппаратнисозлаш вақтида иккинчи қўлни унинг металл қисмларига теккизмаслик;

  • ёқилган аппарат таъмирлаш ишларини олиб борилганда, оёқ остида шолча бўлиши керак;

  • иш жойида кераксиз (бажариладиган вазифага таллуқли бўлмаган) жисмларбўлмаслиги керак;

  • кабеллар аппаратларга фақат кучланиш ўчирилган ҳолатларда уланади.

ҲАРАКАТДАГИ АЛОҚА МАРКАЗИ


ТЕЛЕФОН–ТЕЛЕГРАФ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ
капитан М. Бекчонов
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling