Hayot faoliyati xavfsizligi va mehnat muhofazasi
Download 95.53 Kb.
|
1 - маъруза XFX
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фани шакилланиш ҳақида тушунча
1-MAVZU. “HAYOT FAOLIYATI XAVFSIZLIGI VA MEHNAT MUHOFAZASI” FANIGA KIRISH Ўқув режаси: Ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фани шакилланиш ҳақида тушунча Ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанини ўқитишдан мақсада ва вазифлар 3. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фанининг таркибий қисмлари ва уларни текшириш объектлари 4. Ҳаёт фаолияти содир бўладиган хавфлар ва унинг келиб чиқиш сабаблари 5.Фаолият хавфсизлигини таъминлаш усуллари, услублари ва воситалари Таянч иборалар - ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси хавф, хавфсизлик, хавфлар таксономияси, хавфлар номенклатураси, хавфлар квантификацияси, хавфлар идентификацияси, «таваккал» тушунчаси, техносфера, гомосфера ва ноксосфера, фаолият. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси фани шакилланиш ҳақида тушунча ХХ ва ХХI - асрнинг биринчи ўн йиллиги ҳар томонлама илм–фан, техника, технология, саноат, ишлаб чиқариш ва замоновий хизмат кўрса-тиш, сервис соҳалари ривожланган аср бўлиши билан бир қаторда, минта-қада катта миқдорда инсон ҳалокати билан боғлиқ войронагарчиликларни келтириб чиқарувчи фавқулодда вазиятлар кўлами кенгайиб бориши билан тарихда из қолдирди. Табиий заҳиралардан мисли кўрилмаган даражада фойдаланиш, атроф муҳитнинг ифлосланишига бўлган муносабатлар, сайёрамизда гло-баль иқлимнинг ўзгариши, чўлланиш жараёни, давлатлар ўртасидаги зид-диятлар натижасида турли хил қуролларнинг қўлланилиши, умумқирғин кетирувчи қуроллар ва заҳарли моддаларнинг террористик ташкилотлар қўлига тушиб қолиши ва ундан ғаразгуйлик мақсадларида фойдаланиш хавфи юқорилигича қолмоқда. Турли-туман хавфли, заҳарли моддалар ва воситаларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилаётганлиги, тирик организмлар фаолиятига ва атроф муҳит мусоффолигига, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига салбий таъсирини ўтказмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигида ҳозирги кунда қўлланилаётан 70 дан ортиқ заҳарли кимёвий воситалар, кимё, нефт-газни қайта ишлаш ва бошқа бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида ишлати-лаётганлиги ҳамда маҳсулотлар олинаётганлигини айтиш мумкин. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳатлар натижасида, барча соҳалар қаторида инсон ҳавфсизлик масала-ларида ҳам бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда фан-техника ва иновацион ғояларни қўллаб қувватлаш билан бир қаторда, инсон ҳавфсизликни таъминлай оладиган замоновий технологияларни ишлаб чиқармоқда ва ишлаб чиқаришга татбиқ этилмоқда. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқаришда ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш масалаларида назарий, ташкилий, ҳуқуқий базасини ўргатувчи фанларни умумлаштириш ва ўқитиш савиясини ошириш мақсадида, 1990 йилгача Олий таълим муассасаларида ўқитиб келинаётган «Меҳнат муҳофазаси» ва “Фуқаро мудофааси”, «Aтроф муҳитни муҳофаза қилиш» фанлар ўрнига "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги" деб ном олган янги фан киритилди. Бу янги фан олдинги ўқитилиб келинган фанларни инкор қилмайди ва воз кечмайди, аксинча уларни ривожлантиради ва уларнинг охирги ютуқларига суянади, бир вақтнинг ўзида "Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси" фани - янги предметдир. Фаолият - инсоннинг фаол ҳаракатлари йиғиндисидир. Aйнан фаолият инсонларни бошқа тирик мавжудотлардан ажратиб туради. Фаолият билан барча - болалар, катталар ва қариялар шуғулланади. Демак, фаолият - инсоннинг яшаб туриши учун зарурий кўрсаткич ҳисобланади. Меҳнат эса инсон фаолиятининг энг олий шаклидир. Инсон фаолияти ва меҳнатининг шакли турли хилда бўлади. Масалан: ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсон билан жисмоний меҳнат қиладиган ишчининг вазифалари тубдан фарқланади.
«Инсон - атроф муҳит» тизимининг ҳар хил компонентлари энергия ва информациялар тавсифли массалари оқими қуйидагилардир: табиий муҳитнинг асосий оқимлари - қуёш, юлдуз ва планеталарнинг нурланиши, космик нурлар, чанг, астероидлар, ернинг электр ва магнит майдони, экотизимларда моддалар айланиши, атмосфера, гидросфера ва литосфера ҳолатлари шу жумладан фавқулодда ҳолатлар ва бошқалар. Техносферадаги асосий оқимлар – хом-ашёлар, энергиялар оқими- иқтисод соҳасидаги маҳсулотларининг оқими - иқтисод соҳасидаги чиқиндилар; маиший чиқиндилар; информация, транспорт ва ёруғлик оқимлари (сунъий ёритиш), моддалар ва техноген авариялардаги энергия оқимлари ва бошқалар. Ижтимоий муҳитдаги асосий оқимлар - информация ва инсонлар оқими (демографик портлаш, аҳоли урбанизацияси), наркотик, алкоголь воситалар ва шунга ўхшаш бошқа оқимлар. Ҳаёт фаолият жараёнида инсон истеъмол қиладиган ва чиқарадиган асосий оқимлар - кислород, озиқ-овқат, сув, энергия, информация ва ҳаёт фаолияти жараёнидаги чиқиндилар оқими ва бошқалар. Фаолият хавфсизлиги масаласи, инсоният пойдо бўлгандан бугунги кунимизга қадар, илмий ва амалий қизиқишлар энг муҳим омилларидан биридир ва бундай кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Одамзод ҳар доим ўзининг хавфсизлигини таъминлашга интилади. Чунки илм-фан, техника ва технологик жараёнларни автоматлаштириш қанчалик ривож-ланмасин, уни инсон бошқаради. Лекин инсон табиий ҳолда бари бир қачондир ва қандайдир хатоликларга йўл қўяди. Шу сабабли, ҳаётнинг барча босқичида хавфсизликни бутунлай таъминлаш имконияти йўқ. Шунинг учун хавфлардан ҳимояланиш масалаларида инсонлар жамият ва табиатга бўлган фикр ва онгини тарбиялаш мақсадга мувофиқ. Бунда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги муҳим ижтимоий аҳамиятга эга ва кунлик фаолияти давомида хавфсизлик даражасини оширишга ўлкан ҳисса қўшади. Шу нуқтаи назардан, иқтисодиёт тармоқларининг барча соҳаларидаги иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилишнинг меъёр ва қоидаларини аъло даражада ташкил этиш, хавф-хатардан, табиий офатлардан, фалокат ва ҳалокатлардан инсонларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси” фанининг асосий мақсадларидан бири ана шу муаммолар ечимини топишдан иборат Download 95.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling