Хх асрнинг 80-йилларидан бошлаб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобаллашувнинг иқтисодий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиб яшамоқдалар


Download 175.52 Kb.
bet1/3
Sana18.09.2023
Hajmi175.52 Kb.
#1680681
  1   2   3
Bog'liq
Glaballashuv Xojiakbar


Мундарижа:

ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб, жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобаллашувнинг иқтисодий ва техникавий ютуқларидан фойдаланиб яшамоқдалар. Бунинг натижасида фазо ва вақт қисқариб, мамлакатлар ўртасидаги ўтиб бўлмас чегаралар йўқолиб, одамлар барча даврларга нисбатан чуқурроқ, бевосита ва кўп томонлама алоқаларга киришмоқдалар. Айни пайтда бу холат салбий ходсаларга сабаб бўлмоқда, чунончи, узоқ масофалар билан қилинган алоқалар, яқинлари билан муносабатни узоқлаштирмоқда, ўз насл –насабидан бегоналашувига сабаб бўлмоқда. Дунё, одамлар ва қадриятлар ўз қадр-қимматини йўқотиши билан, қавм-қориндошликдан, миллий маданиятдан, ўз тарихидан узоқлашиб кетмоқда. Оқибатда, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ходисаларнинг инсонлар маъанавиятига таъсир этувчи мафкуралашган ҳолдаги глобаллашувига пайдо бўлмоқда. Худди шу ҳолатдан фойдаланган ҳолда, ёшлар онги уларнинг қалбига ҳужум қилувчи турли ҳил мафкуравий хуружлар пайдо бўлмоқда. Бундай ғоявий курашлар даврида ҳар бир омамлакат ўз ёш авлодини сақлаб қолиш, уларни миллат ва мамлакат манфаатларига содиқ, эл-юрт корига яровчи фидоиий, соғлом дунёқарашга эга инсонлар қилиб тарбиялаши лозим. Бу борада бизнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар бутун жаҳонга намуна бўлмоқда. Мустақилликка эришилганидан сўнг, мамлакатимизда катта ижобий ўзгаришлар рўй берди, ўз қадр қимматимиз, миллий давлатчилигимиз, маданиятимиз, тилимиз ва динимизни, миллий қадриятларимизни тиклаб, жахон хамжамиятида ўзимизга муносиб обрў эътибор қозонишга эришдик.


Мустақиллик йилларида, ҳаётимизнинг барча соҳа ва жабҳаларини демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодий ва сиёсий соҳаларни либераллаштириш жараёнлари йўлида катта аҳамиятга эга бўлган қонун ва қонунчилик нормалари қабул қилинди, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг мутлақо янги концепцияси яратилди. Юртимизда амалга оширилаётган буюк ўзгаришларни биз она шаҳримиз Қўқонни кейинги 5 йил ичида мисилсиз гўзаллашганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Мамлакатимиздаги юксалиш жараёнлари кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам муносиб баҳоланяпти. Республикамизда бу борада қабул қилинаётган қонун ва қонуности хужжатлари, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, умуминсоний қадриятларни ўз ичида мужассамлаштирган миллий ғояни шакиллантиришга қаратилмоқда. Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И. Каримов ташаббуси билан 2008 йилнинг 7 январь куни «Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида»ги, 4 апрель куни «Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиш ҳақида»ги, 8 апрель куни «Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида»ги, 16 апрель куни «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун хужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, 8 июль куни «БМТнинг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қабул қилинди.
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан 2016 йил“ Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги, бу борада ёшларни маънавий ва жисмоний етук қилиб шакллантиришда, уларни турли салбий таъсирларда сақлашда ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорлар қабул қилинаётганлиги, ёшларни иқтисодиётимизнинг барча сохаларда фаол қатнашишлари учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги, ёшларга бўлган эътиборнинг нақадар юқори эканлигини кўрсатмоқда. 2014 йил 6 феврал куни “Ўзбекистоннинг ёшлар сиёсатига оид Қонуни”қайта тахрир этилиб, ПҚ-2124 қабул қилинди ва унга кўра ёшларни ҳар томонлама камол топиши учун хизмат қиладиган чора-тадбирлар дастури белгиланди. 2013 йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Вояга етмаганлар қаровсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилиниб, бу қонун сентярь ойида Олий Мажлис сенати томонидан тасдиқланди. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг айрим моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда ушбу кодексга 188-2-моддаси киритилди. Мазкур ўзгартиришлардан сўнг тунги вақтларда вояга етмаган ва ёшларни мақсадсиз дайдиб, интернет-кафе, тунги-клубларда бехаё, миллий ўзлигимиз ва менталитетимизга мос келмаган порнографик фильмларни кўриб вақт ўтказишларини олдини олиш мақсадида (мунтазам равишда) махсус рейдлар ўтказиб, ушбу масканларни фаолиятини ўрганиб борилмоқда.
Ҳозирги глобаллашув даврида кечаётган муаммолар айниқса ёшларимизни онгини ва мафкуравий бўшлиғини динимизга ёт бўлган ғоялар билан йўлдан адаштириб келмоқдалар. Мафкуравий бўшлиқни тўлдириш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш – баркамол авлод тарбиясининг муҳим йўналишидир. Бугунги инсоният турли хил ғоялар ва сиёсий курашлар бутун жаҳон миқёсида авж олаётган, ғоявий қарама-қаршиликлар кескинлашаётган бир шароитда яшамоқда. Бундай вазиятда ғоявий лояллик сиёсий курашда ютқазишга олиб боради. Айниқса, ҳозирги глобаллашув шароитида ҳар қандай мафкуравий йўлдан воз кечишни, мафкурасизлик йўлини тарғиб этишни мақсад қилиб олган сиёсий кучлар, мафкурасизлашган тоифаларнинг онгига ўзларининг усти ялтироқ космополитик ғояларини сингдиришга ва шу асосда турли тоифадаги миссионерлик ғоялари учун, диний-фундаменталистик, экстремистик, террористик мазмундаги ғоялар учун йўл очиб беришга эришишади. Бундай шароитда маънавий тарбиянинг икки муҳим жиҳатига муҳим эътибор қилишга тўғри келади. Биринчидан, ғоявий бўшлиқни бунёдкор ғоялар билан тўлдириш масаласи ва иккинчидан, ҳарбийлар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласи. Бизнинг ушбу маърузамиз ҳам мазкур икки масалани ёритишга қаратилгандир. Ғоявий бўшлиқ қандай вужудга келади? Бу масалада “Миллий ғоя: тарғибот технологиялари ва атамалар луғати” китобида шундай деб ёзилган: “муайян шароитда жамият, ундаги тоифа ва қатламларнинг онгида содир бўладиган ғоясизлик, мафкуравий вакуум ҳолати. Муайян ақидалар, фикр ва ғоялар замон танқидига учраганда ёки янги пайдо бўлган ижтимоий-сиёсий кучлар томонидан инкор этилганда, давр талабига жавоб берадиган ғоя ва мафкура тўла шаклланиб улгурмаган ҳолларда жамиятда ғоявий бўшлиқ вужудга келади”. Ҳақиқатдан ҳам мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида биз эски тоталитар коммунистик мафкурадан воз кечдик, аммо янги миллий мафкуранинг тамойиллари ҳали ишлаб чиқилмаган эди. Шундай шароитда ёшларни қандай ғоялар билан тарбиялаш масаласи кўндаланг турар эди. Бундай вазиятда ҳали онгида мафкуравий қадриятлар шаклланмаган ёшлар ғоявий бўшлиқ шароитида таълим оларди. Бу ғоявий мухолифлар учун жуда қулай шароит эди. Улар бизнинг ёшларимиз онгига турли хил диний-экстремистик ғояларни кирита бошлашди. Бу жараён бугунги глобаллашув шароитида янада кескинлашди.



Download 175.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling