Хорижий давлатдан келган ёки қайтган ўзбекистон республикаси фуқаролари фарзанларини мактабга қабул жараёни бўйича қЎлланма


Download 14.56 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi14.56 Kb.
#1703518
Bog'liq
ХОРИЖИЙ ДАВЛАТДАН КЕЛГАНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚЎЛЛАНМАСИ


ХОРИЖИЙ ДАВЛАТДАН КЕЛГАН ЁКИ ҚАЙТГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ФАРЗАНЛАРИНИ МАКТАБГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА
ҚЎЛЛАНМА

1. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.


2. Хорижий давлатдан келган ёки қайтган ўқувчиларни мактабга қабул қилиш жараёнида юқори турувчи ташкилот (вилоят ММТБ ва туман (шаҳар) ММТБ)лар огоҳлантирилади.
3. Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан мактаб директорига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади (Агарда туман (шаҳар) вояга етмаганлар билан ишлаш комиссия қарори билан ўқувчилар сафидан чиқарилган бўлса):
ота-она томонидан мактаб директори номига ариза;
боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;
боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома.
4. Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чиқади ва болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
5. Мактаб директори боланинг хорижий давлатда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.
6. Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.
7. Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда мактаб директори раҳбарлигида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари, мактаб психологи ва асосий фан турларидаги 3 нафар ўқитувчилар иштирокида ишчи гуруҳ шакллантирилади.
8. Хорижий давлатда таълим олган болани ўқувчилар сафига қабул қилишда тузилган ишчи гуруҳ томонидан синовлар ўтказилади ва баёнлаштирилади.
9. Ота-оналар тақдим этилган хужжатлар, ишчи гуруҳ баённомаси ва ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ жилди яратилади ҳамда ўқувчи “Kundalik.com”, “ERP” тизимларига киритилади.
10. Хорижий давлатда таълим олган болаларни мактабга қабул қилиш жараёнида ўтказилган синов ва ёшига мос синфларга қабули бўйича мактабда тузилган ишчи гуруҳ хулоса шакллантиради ва хулоса натижасига кўра болалар синфларга тақсимланади.
11. Болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
12. Хорижий давлатда таълим олган болалар ўқувчилар сафига қабул қилинганидан сўнг 308-сонли буйруқ асосида мактабнинг ички назоратига олинади, мураббий бириктирилади ва қўшимча тўгаракларга жалб этилади.
Download 14.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling