Хозирги замон психологиясининг ахволи, тузилиши ва методлари


Download 99.5 Kb.
bet1/2
Sana16.05.2022
Hajmi99.5 Kb.
#672266
TuriReferat
  1   2
Bog'liq
2-mavzu
kompyuter tarmoqlar mustaqil iw 1, 1-5 Amaliy mash Akramov Saydullo, marker, harakatlanuvchi optika, raqamli mustaqil iw 1, Dasturiy taminot sifatini taminlash, Ал-Адиять(1-11), Toshpolatov M, 613-19 Eromon Muxamadaliyev Laboratoriya ishi 15, Mustaqil ish mavzu zamonaviy moliya va moliya tizimi Erkinjon Muhamadaliyev, 27. 7-chizma. Lyuminessent shu’lalanish yuzaga kelishining sodda, 1111, dars ishlanma mo\'m, 611-19 zokirjonov sh. webdan mustaqil ish

TERMIZ DAVLAT UNIVERSITETI PEDAGOGIKA INSTITUTI
SIRTQI MAKTABGACHA TA'LIM YO'NALISHI
21- 04 GURUH TALABASI
GULZODA BOYMETOVANING
UMUMIY PSIXOLGIYA FANIDAN
REFERATI


Мавзу: Хозирги замон Психология фанининг тадкикот методлари.

Режа:


  1. Психологияда муаммо, гипотеза, концепция, назариялар.

  2. Психологияда тадкикот методлари тизими.

  3. Тадкикот методлари классификацияси:

  4. Тадкикот боскичлари.

Психология фанида тадкикот методлари амал килинадиган асосий назарий принципларга ва психология хал киладиган конкрет вазифаларга богликдир.


Урганилаётган предмет ва ходисалар узаро алокадор, бир–бирини такозо этади, доимо узгаришда, ривожланишда, карама–карши зид-диятли жараёнлар мавжуд деб карашни тушуниш зарурлигидан келиб чикади.
Хозирги замон психологиясида фаннинг канчалик кадимийлигига карамай катор хал килиниши зарур муаммолар, турли окимлар ва олимлар томонидан илгари сурилаётган тахмин ва фаразлар–гипоте-залар мавжуддир. Баъзан бир–бирини тулдирадиган,ёки бирини иккинчиси инкор этадиган концепциялар ва назариялар хам бор. Бу сингари турли муаммо ва карашларни тугри англаб етиш хозирги замон психологиясининг асосий принципларини– детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши прин-ципларига суянган холда илмий тадкикотлар олиб борилишига боглик хал килинади.
Хозирги вактда психологияда XIX асрда вужудга келган, лекин дастлабки илдизлари кадимги юнон маданияти тарихига бориб кадаладиган катор назариялар бор. Уларнинг энг куп таркалганлари куйидагилардир: биогенетик назария (В. Штерн), социогенетик назария (К. Левин), бихевиористик назария (Э. Торндайк), психоана-лиз назарияси (З. Фрейд) ва бошкалардир.
Психология муаммолари турли сохалар билан боглик булиши билан бирга хозирги кун учун ута долзарб вазифаларни хал килиш билан хам боглик. Булар жумласига экология муаммолари, зоопсихология ва одамшунослик муаммолари, демографик ва миллатлараро муносабатлар муаммоси, инсонпарварлик муаммолари билан боглик психологик муаммоларни курсатиш мумкин. Булардан ташкари моддий ишлаб чикаришни купайтириш, мехнат самарадорлигини ошириш, инсон–инсон, инсон–техника, ер–инсон, инсон–иклим муносабатлари, оила муносабатлари, уз жонига касд килиш, турли жиноятчилик сингарилар хам ута мухим булганлигидан психологик тадкикотлар оркали аникла-нади ва тузатишлар киритилади.
Психологияда инсон психикасини тадкик килиш методларининг турли таснифи мавжуд. Харкандай психологик тадкикот уз–узини текшириш, бошкалардаги узгариш ва ривожланишни текширишдан иборат булади, шунинг учун хам буларни субъектив ва объектив тадкикот методлари деб айтиш мумкин. Аммо, айланиб келиб, хаммаси хам психик жараён, унинг пайдо булиши ва ривожланишини тадкик килишга хизмат килади, буни генетик метод десак булади.
Хакикий илмий психология психикани урганишнинг объектив методларидан фойдаланиш асосига курилиши керак. Хозирги замон психологиясининг илмий тадкикотга нисбатан мухим талаби психик фактларини генетик (тарихий) жихатдан урганиш принципига амал килишни такозо этади. Генетик принципнинг мохияти шундан иборатки, урганилаётган психик ходисага жараён деб каралади ва тадкикотчи унинг диалектик ривожланишининг барча холатларини тиклашга, улар бир–бирларини кай йусинда олмоштира олишларини куриш ва тушуниб етишга харакат килади, урганилаётган психик фактни унинг конкрет тарихи жихатидан тасаввур этишга уринади.
Психологияда генетик принципдан фойдаланиш зарурлигини П. П. Блонский (1884–1941), Л. С. Виготский (1896–1934, С.Л.Рубинштейн (1889–1960), А.Н. Леонтьев (1903–1979) лар уз асарларида таъкидлаганлар.
Тадкикотларни амалга оширишнинг генетик принципи кейинги йилларда, айникса болалар психологиясида бола шахсини буйлама кесими (продолный разрез) буйича урганиш методи деб аталган усули кенг кулланилмокда. Бу лонгитюд методи деб хам айтилади. Лонгитюд (инглизча Longitude–долгота) бир холатни узок вакт ва мунтазам урганиш методидир.
Психологиянинг асосий методлари. Б. Г. Ананьев психикани урганиш методларини турт гурухга ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик (амалий), натижаларни кайта ишлаш ёки статистик, натижаларни шархлаш ёки интерпретация методлари гурухларига ажратади.
Биринчи. Ташкилий гурух уз ичига киёслаш, лонгитюд (узлукстз), комплекс (куп киррали) деб аталган турларини олади. Киёслаш тури умумий психологияда, социал психологияда, медицина, спорт, юридик психологияда кенг кулланилади. Лонгитюд методи билан бир холатни узок вакт кузатиш, бирданига бир неча синалувчини текшириш, киёслаш максадида кулланилади. Немис олими В. Штерн, француз олими Р. Заззо, рус олимлари Н. А. Менчинская, А. Н. Гвоздев, Н. С. Лейтис, В. С. Мухина ва бошкалар бу усулдан кенг фойдаландилар. Бу усулда кузатиш "Она кундалиги" сингари номда хам аталиши мумкин.
Психологик тадкикотлар илмийлигини оширишда бир неча фанлар хамкорлигига суяниб комплекс метод кулланилади. (Психология, физиология, генетика, фалсафа, социология, кибернетика, логика ва бошкафанлар хамкорлиги). Хозир мухандислик психологияси, психо-физиология, космик психология, тиббиёт психологиясидаги купгина кашфиётлар шу усул билан очилмокда.
Иккинчи гурух – эмпирик методларга кузатиш (уз–узини кузатиш), эксперимент (табиий ва лаборатория эксперименти), тест, анкета, суровлар, социометрия, сухбат, интервью, фаолият жараёни ва унинг махсулини тадкик килиш, таржимаи хол (шахсий гувохномаларни, хужжат, турмуш фаолияти вокеаларини тахлил килиш) кабилар киради ва улар синаш, текшириш, диагностика ва прогнозлаш вазифаларини бажаради.
Учинчи гурух методлар – натижаларни кайта ишлашга мулжал-ланган булиб, улар статистик (микдорий) ва психологик (сифат) тахлили турларига булинади. Тупланган маълумотларни кайта ишлаб чикишда куйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин:



  1. ; урта арифметик кийматни топиш учун кулланилади;

М – йигинди, V–вариацион микдор, h– синалувчилар сони.


2) 01 = ; сон каторидаги ўрта квадрат огишини хисоблашда ёки стандарт огишни хисоблашда ишлатилади. 01 – квадратлик огиш, С – дисперсия, h – микдор.


3) С =  (V–M)2 – сонлар каторидаги микдорлар таркоклигини аниклаш формуласи. V баъзан «С» дисперсия» деб хам аталади.

Тадкикот методларининг туртинчи гурухи – генетик ва доналаш методларидан иборатдир.


Генетик методга асосланиб психик узгаришлар билан ривожланиш боскичларининг бевосита богликлигининг илдизини аникланади. Узилишларга йул куймаслик учун йигилган материаллар махсус боскичларга ажратиб шархланади.
Тадкикотнинг биринчи тайёрлов боскичида кашф килинадиган психологик конун тугрисидаги тахмин ва фаразлар тахлил килинади.
Тадкикотнинг иккинчи боскичида тажриба утказиш принципи, шароити, объектив ва субъектив омиллар буйича мулохаза юритилади.
Тадкикотнинг учинчи боскичида эса олинган натижаларни кайта ишланади ва бу хам уз навбатида турт боскичга булинади:
а) материални бирламчи тахлил килиш (шархлаш);
б) тахлил килинган материал билан тадкикот гипотезаси алохида шархланади;
в) иккиламчи тахлил (баркарор, устувор далиллар ажратилади);
г) иккиламчи синтез – (психик конуният, топилган далил, омил ва тадкикот гипотезасини бирлаштириб махсус хулосалар чикариш).
Тадкикот натижаларини шархлашнинг туртинчи боскичи – шархлашда хар бир факт, аломат, курсаткич, хосса психик жихатдан суз–мантик оркали тахлил килинади. Ана шу боскичда тадкикот якунланади, зарур хулосалар чикарилади, амалий тавсиялар берилади.
Психологияда энг куп кулланиладиган тадкикот методлари эмпирик методлар гурухидир. Эмпирик (амалий ) методлар гурухига кузатиш, сухбат, тест, эксперимент (тажриба), биография, социометрия усуллари киради. Кузатиш методи ташки объектив ва субъектив (уз–узини) урганишга имкон беради. Инсон психикасидаги узгаришларни кузатиш учун куйидагилар амалга оширилиши керак: 1) Кузатиш максади, вазифаси белгиланади; 2) Кузатиш объекти танланади; 3) Синалувчининг ёши, жинси аникланади; 4) Тадкикот вакти режалаштирилади; 5) Кузатиш канча давом этиши катъийлаштирилади; 6) Кайси фаолият кузатилиши белгилаб олинади; 7) Кузатиш шакли (якка, гурухий, жамоавий) белгиланади; 8) Кузатишни кайд этиб бориш воситалари (кундалик, кино–видео, фото, магнит ёзуви ва бошкалар).
Кузатиш оркали турли ёшдаги одамларнинг диккати, хис–туйгулари, нерв тизимидаги ташки ифодаси, темперамент хусусиятлари, имо–ишоралари, сезгирлиги, хулк–атвори, нутк фаолияти ва бошкалар хам урганилади.
Ишчининг дастгох ёнидаги фаолиятини кузатиш натижасида унинг уз диккатини таксимлаши, ташки кузгатувчидан таъсирланиш даражаси хакида маълумот йигиш мумкин. Спорт фаолиятини кузатиш оркали одам иродаси, ишчанлиги, хис–туйгусини, узини идора кила олишини урганиш мумкин. Мулокот жараёнини кузатиш оркали характер, нутк, хис–туйгу хусусиятларини, интроверт ёки экстраверт эканлигини,кизикувчанлигини ва бошка хусусиятларини аниклаш мумкин.
Ташки кузатишда баъзан тафаккур буйича хам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятини. Фикрнинг объектга йуналтирил-ганлигини, таъсирга берилиши ёки берилмаслигини, чехрасидаги ташвиш ва изтиробни, теранлик, термулиш каби рухий холатларни урганиш мумкин. Бундан ташкари кулнинг титраши, асабийлашиш, нуткнинг бузилиши, хиссиётнинг бекарорлашуви сингарилар хам урганилади.
Психологияда узини–узи кузатиш (интроспекция) усули хам кенг кулланилади.
Сухбат. Инсон психикасини урганишда сухбатнинг максади ва вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъекти танланади, мавзуси, вакти, жойи аникланади, якка, гурухий ва жамоа билан боглик савол–жавоб тартиби тайёрланади. Сухбатнинг бош максади муайян бир вазият ёки муаммони хал килиш жараёнида инсон психикасидаги узгаришларни урганишдир.
Тест. Тест–инглизча суз булиб, синаш, текшириш демакдир. Шахснинг аклий усишини, кобилиятини. Иродавий сифатлари ва бошка психик хусусиятларини текширишда кулланадиган киска стандарт масала–топширик, мисол, масала, жумбоклар, бошкотирмалар хам тест деб аталиши мумкин. Тест айникса одамнинг кандайкасбни эгаллаши мумкинлигини, касбга яроклилиги ёки яроксизлигини, истеъдодли ёки истеъдли эмаслигини – акли заифлигини аниклашда, кишиларни саралашда кенг кулланилади.
1905 йилда, яъни француз психологи А. Бине ва унинг шогирди А.Симон инсоннинг аклий усиши ва истеъдоди даражаларини улчаш имконияти борлиги гоясини илгари сургандан кейин психологияда тест методининг бир неча хиллари куллана бошланди.
Чет эл тестологлари тадкикот объектларини узгартириб турадилар ва кобилият, тафаккур, билим, куникма ва малакаларни аралаш холда урганишга интиладилар. Синаш жараёнида синалувчиларнинг эмоционал холати ва саломатлилигига боглик рухий кечинмаларни инобатга олмайдилар.
Психологлар К.М.Гурьевич, В.А.Крутецкий, Е.И.Рогов ва бошкалар куллайдиган тестлар тубдан бошкача принципда тузилган. Улар тестлар тафаккур курсаткичи (индикатори) булиши учун харакат килдилар ва муайян ютукларга хам эришдилар.
Хозирги даврда нодир тестлар каторига психологлар Роршах, Розенцвейг, Кеттель. Вартегг, Векслер, Мейли, Айзенк, Агастази, Равен ва бошкалар ижодининг намуналарини киритиш мумкин.
Энг куп таркалган тестлар каторига ютукка эришиш эришиш харакатлари, интеллект тестлари, шахс тестлари (психодиагностика), шахс «лойихаси» (проектив) тестлари киради.
Мисол: «Ортикча сузни чикариб ташланг!»:
А) Енисей, Днепр, Сирдарё, Амур ( жавоб – Днепр)
Б) Петрозаводск, Ижевск, Сиктивкар, Абакан (жавоб – Абакан)
В) Футбол, волейбол, баскетбол, хоккей, сув полоси (жавоб – баскетбол)
Тестлардан етишмаган суз ёки ракамларни топиб, урнига куйинг сингари шаклларидан кобилиятни, кузатувчанликни, хотирани текшириш максадида хам фойдаланиш мумкин.
Энг асосийси тестлардан укувчи билимини текшириш ва бахолашда кулланадиганлари булиб, укув материалининг асосий кисмини аник ва тулик билишларини аниклашга каратилганлигидир. Унда савол ва 3-4 жавоб хам берилади, шулардан жавобнинг энг тугрисини топиш талаб килинади. Жавобларга баллар берилиши ёки берилмаслиги хам мумкин.
Тестлар ёрдамида айрим кобилиятларнинг, куникмаларнинг, малакаларнинг бор ёки йуклигини аниклашга ёки бу касб сохасида ишлаш учун лаёкатлилик даражасини ва хоказоларни билишга харакат килинади. Тестнинг диагностик киммати илмий эксперимент даражасига, тест учун асос килиб олинган психологик фактнинг хакикийлигига, яъни мазкур тест кай тарзда тузилганига–унинг олдиндан утказилган жуда катта экспериментал ишнинг натижаси хисобланадими ёки тахмини, тасодифий ва юзаки кузатувлар натижаси эканлигига куп жихатдан боглик.
Эксперимент методи. Янги психологик фактларга эга булишнинг объектив усулларидан бири – эксперимент методидир. Кузатишдан фарки, эксперимент утказувчи синалаётган фаоиятга фаол аралашуви, сунъий вазият пайдо килиниши мумкин. Бу метод инсон психикасини чукур, аник тадкик килишда энг мухими хисобланади. Эксперимент методи ёрдамида сунъий тушунчаларнинг шаклланиши, фавкулодда холатдан чикиш, муаммоли вазиятни хал килиш жараёнлари, шахснинг хис–туйгулари, характери ва типологик хусусиятлари урганилади. Инсон психикасининг нозик ички богланишлари, муносабатлари, конуниятлари, конунлари, хоссалари, мураккаб механизмлари текширилади.
Эксперимент методининг иккита асосий тури фаркланади: табиий эксперимент ва лаборатория эксперименти. Табиий эксперимент педагогик–психологик масалаларни хал килишда кулланилади. (Синфда сунъий, одатдагидан бошкача вазият ва мухит яратиб кузатиш). Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда Алексей Федорович Лазурский (1874–1917) ишлаб чиккан. Бу методдан ишлаб чикариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассаса ходимларининг, укитувчиларнинг,кексайган кишиларнинг психологик узгаришларини, узаро муносабатлар, иш кобилиятлари, мутахассисликка ярокли–ликлари муаммоларини хал килишда купрок фойдаланиш мумкин. Табиий шароитда инсон психикасини урганишда синалувчиларнинг узлари бехабар булиши, кундалик мехнат тарзи доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада моддий махсулот ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга каратилган холатларда кулланилиши мумкин.
Лаборатория (клиника) методи купинча индивидуал (гохо гурухий) шаклда синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоб–ускуналар, йул–йуриклар, тавсиялар,курсатма ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Инсон психикасидаги узгаришларни аниклайдиган детекторлар, электрон ва радио улчагичлар, секундомер, рефлексометр, аномалоскоп, тахистаскоп, аудометр, эстезиометр, электротиограмма, электроэнце-фалограмма кабилардан хам фойдаланилади. Лаборатория экспериментининг характерли белгиси факат унинг лаборатория шароитида махсус психологик асбоблар ёрдамида утказишларида ва синалувчининг хатти–харакатлари йул-йурикка биноан содир булиши билангина эмас, балки синалаётганлигини биладиган синалувчи (гарчи одатда, синалаётган киши экспериментнинг мохияти нимадан иборатлигини, конкрет нимани ва нима максадда тадкик килишаётганлигини билмаса хам) кишининг муносабати билан хам белгиланади. Лаборатория эксперименти ёрдамида диккатнинг хоссаларини, идрок, хотира ва бошкаларнинг узига хос хусусиятларини тадкик килиш мумкин.
Купинча лаборатория шароитида кишининг (учувчи, хайдовчи, оператор сингариларнинг) кутилмаган, тасодифий (экстремал) вазиятдаги моделлари яратилади.
Тажриба аникловчи, таркиб топтирувчи ва текшириш кисмларига булинади. Тажрибанинг аникловчи кисмида психик хусусият, жараён ёки холат, уйин, мехнат, укиш каби фаолият турларида тадкик килинади. Таркиб топтирувчи тажрибада синалувчиларда бирор фазилатни шакллантириш шунинг дек уларга максадга мофик муайян малакани йул–йурик ва усулни ургатиш режалаштирилади. Текшириш кисмида таркиб топтирувчи боскичда шакллантирилган усул, восита, йул–йурик, малака ва шахс фазилатларини даражасини, баркарорлигини аниклаш, таъсирчанлигига ишонч хосил килиш учун мохияти хар хил мустакил топшириклар берилади. Текшириш тажрибаси оркали таркиб топтирувчи экспериментнинг самараси улчанади.
Йигилган маълумотлар микдор–статистик усулда кайта ишланиб, турмушга татбик килинади. Инсон психикаси хусусиятларини тадкик килиш оркали мухандис психологлар энг замонавий электрон курилмалар, роботлар яратиш устида иш олиб бормокдалар.
Биография (таржимаи хол) методи Инсон психикасидаги айрим узгаришларни туликрок урганиш максадида кулланилади. Эсдаликлар, кундаликлар, бадиий асардаги тавсифлар, бахолар, магнитофон ёзувлари, фотолавхалар, хужжатли фильмлар, такризлар урганилаётган шахсни туларок тасаввур этишга хизмат килади. Биографик маълумотлар одамларнинг узини узи тарбиялаш, назорат килиш, идора этиш, узининг услубини яратиш, камолот чуккисига эришиш жараёнида намуна вазифасини утайди.
Анкета методи. Анкета одатда уч хил тузилади. Биринчи хили англашилган мотивларни аниклашга мулжалланган саволлардан тузилади. Иккинчи хилида хар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи хили анкетада синалувчига ёзилган тугри жавобларни баллар билан бахолаш тавсия этилади. (Анкета намуналарини Гозиев Э. Психология, Тошкент,1994 йил китобининг 28–29 бетларида куриш мумкин).
Социометрия методи. Бу метод кичик гурух аъзолари уртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни урганиш ва уларнинг даражасини улчашда кулланилади. Унга америкалик социолог Джон Морено асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гурухдаги хар бир аъзонинг узаро муносабатини аниклаш учун унинг кайси фаолиятларда ким билан бирга катнашиши суралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади.
Одатда синалувчилардан куйидагича саволларга жавоб бериш талаб килинади: «Сен саёхатга ким билан бирга боришни хохлайсан?», «Имтихонга ким билан бирга тайёрланишни истайсан?, «Ким билан кўшни бўлиб яшашни ёктирасан?», «Партада ким билан ёнма–ён ўтиришни истар эдинг?» ва хоказо. Хар бир савол социометрик мезон (ўлчов) вазифасини бажаради ва турмуш вокелигидан олинган. Синалувчи хар бир саволнинг учта жавобидан биттасини «энг макбул» деб танлаш лозим.
Гурухий табакаланишни кўрсатиш учун социограмма тўртта «Майдон» га ажратилади, кизлар доирача билан, ўгил болалар эса учбурчаклар билан белгиланади.
Доирача ва учбурчаклар сони фамилиялар сонига тўгри келади. Гурух аъзоларининг ўзаро муносабатлари доира ва учбурчаклар стрелкалар билан бириктирилганда ўз ифодасини топади. Энг кўп муносабатларга эга бўлган синалувчи доиранинг марказидан урин олади. У гурухнинг энг ёкимтойи («Юлдузи») хисобланали.
Турли эхтиёж, мотив, кизикиш, интилиш, харакат ва хоказолар муайян тартиб ва коидаларга биноан тизимлаштирилади, уларнинг ижтимоий, психологик хамда соф психологик илдизлари тугрисида маълумотлар олинади. Шу билан гурухлардаги шахсларнинг яккол, аник нуктаи назари, гурухбозлик, огмачилик, карама–каршилик, хис–туйгуларнинг зурикиши, гурухий жипслик, мослик, муносабат мотив–лари, карашлар бирлиги, жинслар уртасидаги мулокотнинг замини хамда сехри мана шу усул билан очилади.
Хозир социометрия усули ижтимоий хаётда, жамоатчилик фикрини урганишда кенг кулланилмокда.



Download 99.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling