Хурматли муштарийлар!


Download 15.21 Kb.
Sana21.04.2022
Hajmi15.21 Kb.
#646401
TuriДиссертация
Bog'liq
Axborotnoma 2021 (2)
1-laboratoriya ishi Ixtiyot, Иш-режаси Маънавият, Maktabgacha yoshdagi bolalarning estetik (nafosat) tar, 500 gap, Yo\'riqnoma, 48-tema praktika 81-bet, 10 -TEMA, 4-TEMA. BILIW TEORIYASI. , 1-TEMA. FILOSOFIYANIŃ ILIM HÁM DÚNYAǴA KÓZ-QARASQA TIYISLI MAZMUNI, Презентация1, Gulimbetova G( 3 ), Tema Gurin, Joldasbaev Xasilbek 2A-Jol injenerligi, Paint dasturi haqida. (1)

ХУРМАТЛИ МУШТАРИЙЛАР!
Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси 2006 йилдан чоп қилиниб бошлаган. 2020 йилдан бошлаб Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси йилига 12 (1 ойда бир) марта чоп қилинади. ОАК Раёсатининг 2016-йил 29-декабрдаги 223/4-сон қарори билан биология, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, филология ва архитектура фанлари бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган. Ахборотномада ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги мақолалар нашр этилади. Ахборотномага мақолалар қуйидаги тартибда қабул қилинади: мақола ҳажми 6 саҳифадан кам бўлмаслиги лозим. Мақола таҳририятга Times New Roman шрифти, 14 ўлчовда, 1,5 қатор оралиғида, чап томондан 3 см, юқори ва паст томондан 2,5 см, ўнг томондан 1,5 см қолдирилган ҳолатда А4 форматли стандарт қоғозда Word 2000-2016 дастури, doc ёки docx форматида xma_axborotnomasi@mail.ru ёки mamun-axborotnoma@academy.uz электрон почта манзиллари ҳамда +99897 458 28 18 рақамли телеграмм саҳифаси орқали қабул қилинади. Мақола тегишли фан соҳаси бўйича фан доктори ёки илмий унвонга эга фан номзоди тақризига эга бўлиши талаб қилинади.
Мақола расмийлаштирилганда, дастлаб юқори чап томондан УЎТ (УДК) қайди, бир оралиқдан сўнг бош ҳарфларда мақола мавзуси, кейинги сатрда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ ёзилади. Кейин ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар келтирилади. Аннотация 2-3 жумладан иборат бўлиб, ўзида мақола мазмунини ифодалаши лозим. Калит сўзлар мавзуни очиб берадиган 10 дан ошмаган сўз ва иборалардан иборат бўлиши керак. Мақолада кириш, мавзунинг долзарблиги ва ҳозирги холати, тажриба қисми (тадқиқотни амалга ошириш), олинган натижалар тахлили ва хулоса қисмлари бўлиши талаб қилинади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати мақола охирида келтирилади, бунда матнда адабиётларга ҳавола квадрат қавсларда кўрсатилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати амалдаги давлат стандартлари асосида расмийлаштирилади.
Таҳририят мақолаларни таҳрир қилиш ва қисқартириш ҳуқуқига эга. Талаб даражасида расмийлаштирилмаган мақолалар ахборотномада эълон қилинмайди. Мақола муаллифларига таҳририят қўлёзмаларни қайтариш ва ёзма жавоб бериш мажбуриятини олмайди. Мақолани тахрир қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп қилиш учун кетадиган ҳаражатларни қоплаш учун 1 саҳифага 20 минг сўм миқдорида бадал пули тўланади. Бадал пули тўлаш банк орқали ёки электрон тўлов тизимларида “Давлат хизматлари” бўлимини “Бюджетга тўловлар” қисмида ШХР орқали амалга оширилиши мумкин.
Эндиликда “Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” нинг мавжуд сонлари билан Хоразм Маъмун академияси расмий сайти: www.mamun.uz да танишишингиз ва юклаб олишингиз мумкин.
Таҳририят
Ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси
Манзил: Хива шахар Марказ 1
Телефон/факс: 0 362 377 51 83, 377 51 81
ШХР: 400110860334067015100043001
ИНН: 202463612 ОКОНХ: 95110
Молия вазирлиги Ғазначилиги
х/р: 23402000300100001010
ИНН: 201122919 МФО: 00014
Марказий банкнинг Тошкент шахридаги Бош бошқармаси ХККМ
Ф.И.О. нинг мақоласини чоп қилиш учун
Download 15.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling