Хусусийлаштириш ва бозор инфраструктураси


Download 30 Kb.
Sana03.03.2022
Hajmi30 Kb.
#597595
Bog'liq
ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА БОЗОР ИНФРАСТРУКТУРАСИ
Assignment 3, Образец статьи, Образец статьи, Образец статьи, 2- Amеliy, 2 лекция, 355-saylov uchastka a'zolari telefon raqamlari, бошқарув махорати Динара, рахбар Динара, xrpt pmi4gjvkx31zf11j2md0pvxo6unlxbhdnp8v1s7mkxbpl32ce5bupzaljny7p7a6l8pcpmo20rg, MAXAMADJONOVJAVOHIR, “Umumiy pedagogika (Pedagogika nazariyasi), Ozodbek2, Giyohvandlik

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА БОЗОР ИНФРАСТРУКТУРАСИ

Вилоятда мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш, корхоналарни хиссадорлик жамиятларига айлантириш жараёни иктисодий ислохртларни чукурлаштиришнинг устувор йуналишлари булиб колмокда. Утган вакт давомида вилоятда 60870 та турар жой хусусийлаштирилди. Шундан 22 065 та турар жой эгаларига бепул, 38 805 та хонадон эса арзонлаштирилган нархда сотилди. Савдо ва маиший хизмат курсатиш корхоналарининг деярли барчаси хусусий мулк сифатида эгаларига берилди. Вилоятдаги 4970 корхона ва хужаликлардан 4338 таси ёки 87 фоизи нодавлат мулк шаклига утказилди. Шунингдек нисбатан кичик ишлаб чикариш корхоналари хам амалда хусусийлаштирилди.


Кайта ишлаш ва агросаноат, курилиш, саноат, транспорт, алока, ижтимоий сохалар буйича 1994 йилда 334 та ва 1995 йилда 81 та объект хусусийлаштирилди. Вилоятда жами 60 кв. км боглар, шундан 40 кв. км олмазор ва 20 кв. км узумзор ахолига хусусий мулк килиб берилди.
Кишлок. жойларда давлатга мансуб булмаган дехдон (фермер), ижара, ширкат хужаликлари, агрофирма, хиссадорлик, агросервис каби бирлашмалар ташкил топмокда. Вилоятда хрзирда 2694 та дехдон (фермер) хужаликлари, 197 та х.иссадорлик жамиятлари фаолият курсатмокда. Биргина, 1995 йилда 1205 та янги дехкон (фермер) хужаликлари ташкил этилиб, уларга 30 минг гектар ер майдони ажратиб берилди. Хусусийлаштирилган 92 та фермалардан 45 таси фермерларга хусусий мулк килиб берилди.
Якка тартибда мехнат фаолияти билан шугулланувчилар сони карийб 4 мингтани ташкил этади. Вилоятда кимматли когозлар бозорини шакллантириш, ахолининг барча катламларини хусусийлаштириш жараёнига жалб этишга алохида ахамият берилмокда. Кредит-пул тизими мустахкамланиб бормокда. 1995 йилда 161 -га хиссадорлик жамиятлари уз акцияларини чикарди. 61 та хиссадорлик жамиятларининг 44. 6 миллион сумлик акциялари савдога куйиб сотилди. Вилоят буйича жами 190. 8 миллион сумлик акция чикарилди.
Вилоятда Республика Кучмас мулк биржасининг филиали ташкил этилган булиб, мулк бозорини ташкил килиш, тижорат алокаларини урнатишда катта фаолият курсатмокда. 1995 йилда Кучмас мулк биржаси филиали "Ким ошди" ва "Танлов" савдоларида 39.3 миллион сум хажмида 397 та иншоотлар, маиший хизмат уйлари, савдо шохобчалари, автотранспорт воситалари ва курилиши тугалланмаган объектларининг хусусий мулк килиб берилишини ташкил килди.
Республика Вазирлар Махкамасининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни куллаб-кувватлаш Давлат дастури тугрисида"ги (1995 йил 28 август) карори асосида вилоятда худудий дастур ишлаб чикилди. Хозирги кунда фаолият курсатаётган 3286 та кичик корхона, 2675 та хусусий корхона, 36 та ширкат ва 2694 та дехдон (фермер) хужаликларга якиндан ёрдам бериш асосида иктисодий ислохотларни чукурлаштириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш долзарб вазифадир. Шу максадда 54 та кичик улгуржисавдо базаси, Бизнес-фонд, "Мадад" сугурта агентлиги таш¬кил килинди. Киска вакт ичида хусусий тадбиркорларга 25 миллионга якин пул карз берилди.
Кишлок хужалиги тармогида хусусийлаштириш ва тадбиркорлик¬ни куллаб-кувватлаш натижасида махсулот ишлаб чикаришда нодавлат секторининг улуши кескин ортиб гушт ишлаб чикаришда 97 фоиз, сут 98 фоиз, картошка ва сабзавот 98 фоиз, бошокли дон 95 фоиз, тухум ва пилла 100 фоизни ташкил этди.
Шахсий ёрдамчи хужаликларда ишлаб чикарилган махсулотлар хисобига ахолининг гуштга булган талаби 70 фоизга, картошка ва сабзавот 80 фоизга кондирилди. Вилоятда мулкни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаш¬тириш жараёнларини чукурлаштиришда барча дастурий ишлар куламини кенгайтириш, ракобат кила оладиган бозор мухитини яратиш, ишлаб чикаришнинг юкори даража самарадорлигига эришиш буйича аник тизимли тадбирлар амалга оширилмокда.
Мулкни хакикий эгаларига топшириш оркали халк хужалигида мулкдорлар табакасини купайтириш, уларга зарур шарт-шароит яратиш, корхоналарнинг иктисодий мустакиллигини мустахкамлаш, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш, бошкарувнинг бозор шароитида хужалик юритиш малакасини вужудга келтириш, хусусий секторни янада ривожлантириш билан боглик ахолини ижтимоий химоялаш, иктисодий ислохотларни чукурлаштириш ва бозор инфраструктурасини руёбга чиказишда мухим омиллардир. Шунинг учун хам ширкат ва хусусий мулк, иктисодиёт гурухулари уртасида уларнинг ишлаб чикариш, турли шаклдаги хужалик юритишида узаро тенг муносабат таркиб топди.
Давлат корхоналарини очик турдаги хиссадорлик жамиятларига айлантириш билан бирга, хужалик бирлашмалари ва ширкатларнинг бир неча шакллари вужудга келди. Айни пайтда мулкни давлат тасарруфидан чикариш суръатларини тезлаштириш, очик, турдаги хиссадорлик жамиятларини ташкил килиш корхоналар акцияларининг фонд бозорига оммавий равишда тушишини вужудга келтирмокда. Шу муносабат билан кимматбахо когозлар инфраструктурасининг жадал суръатда ривожланиши инвес¬тиция компаниялари, жамгармалари, фонд дуконлари, клиринг ва агентлик тармогини тузиш йули билан таъминланади. Бундай бозор инфраструктураси майда инвесторларга танлаш эркинлиги учун шарт-шароитларнинг яратилишига, фонд бозорини марказлашган тарзда бошкариш системасини тузишга олиб келади. Мулкни хусусийлаштиргандан кейинги даврда хужалик юритувчи субъсктларнинг баркарорлигини таъминлаш максадида корхоналарнинг молиявий имкониятларини бахолаш, бозор талабларини хисобга олган холда уларни технологик ва ташкилий-иктисодий жихатдан куллаб-кувватлаш, фаолият характерини кузда тутиб кайта ташкил этиш режалари хам амалга оширилади.
Download 30 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling