И л т и м о с н о м а ҳурматли ҳокимбобо Нормат Тулкунович


Download 17.28 Kb.
Sana20.03.2023
Hajmi17.28 Kb.
#1285241
Bog'liq
Navoiy vilyati hokimi


Навоий вилояти ҳокими
Н.Турсуновга
Навбаҳор туманидаги
А.Ҳ.Ҳарақоний жоме масжиди
нуронийлари томонидан

И Л Т И М О С Н О М А
Ҳурматли ҳокимбобо Нормат Тулкунович Абул Хасан Ҳарақоний жоме масжиди ёнида “Қалқон ота” қабристони жойлашган. Қабристон кадастр ҳужжатлари бўйича 25 гектар ерни эгаллаган бўлиб, хашар йўли билан 2000 тупдан ортиқ арча, тол, терак, гужум ва атиргул кўчатлари экилган. Шу дарахтларни каналга ўрнатилган насос ёрдамида суғориб келинмоқда, лекин сув насосига электр ҳисоблагич ўрнатилмаган эди. Рейд текшируви натижасида Қабристонларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қудратов Зоҳид номига жарима чиқарилган. Бошлиқ Зоҳид Қудратовни ишга келганига кам муддат бўлганлиги сабабли жарима сўммаси жуда катта. Шариатимизда мусулмон мусулмонга биродар, бир-бирига зулм қилмаслик, бағрикенг ва кечиримли бўлинг деган кўрсатмалар бор.
Аллоҳ берган неъматларни исроф қилиш катта гуноҳдир. Электр токи, сув, газ, умр, бойлик, фарзанд ва мансаб Аллоҳни инсонга берган неъматлари бўлиб ундан шукроналик билан фойдаланиш керак. Бизларнинг илтимосимиз ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қудратов Зоҳидни оиласи жабрланмаслиги учун чиқарилган жаримани енгил қилиб, қилган хатоларини тўғирлаш ва электр ҳисоблагич ўрнатиш учун вақт берилса деб фикр билдирамиз.
Илтимосимизни инобатга оласиз деган умидда СИЗга сиҳат-саломатлик, катта ва масъулятли ишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин деб:
Туман бош имом хатиби: Ф.Тошов
Имом ноиби: Б.Икромов
Нуронийлар: Б.Хамроев
Ю. Сойибов
А.Адизов
Х.Нуралиев
О.Турдиев
М.Ботиров
М.Ҳолмўминов
С.Назаров
Download 17.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling