I умумий кимё кимёнинг


Download 323.5 Kb.
bet1/9
Sana28.12.2022
Hajmi323.5 Kb.
#1014942
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Хомченко I -қисм


Г.П.ХОМЧЕНКО И.Г. ХОМЧЕНКО





I

БУХОРО - 2006



I УМУМИЙ КИМЁ


1.Кимёнинг асосий тушунча ва қонунлари
1.1. Массаси 10,8 г бўлган металл намунасида AI моддасининг қандай миқдори бор?
1.2. Массаси 12 г бўлган SO3 да қанча миқдор модда бор?
1.3. 0,25 моль миқдордаги моддада натрий карбонат массасини аниқланг.
1.4. Массаси 12,8 г бўлган молекуляр Br2 даги бром моддасининг миқдорини аниқланг.Ж:0,08 моль
1.5.Миқдори 0,6 моль бўлган моддадаги NaI массасини аниқланг.Ж: 90г
1.6. Массаси 22 г бўлган темир (II)-сульфидда атомар олтингугурт моддасидан қандай миқдорда бор?
1.7. Массаси 40,4 г бўлган натрий тетраборат (Na2B4O7) даги атомар бор моддасининг миқдорини аниқланг. Ж. 0,8 моль
1.8. Массаси 50,8 г бўлган молекуляр йодда қанча структура бирлик бор?
1.9. Массаси 155 г бўлган тетрафосфор - Р4 да фосфорнинг қанча атоми бор? Ж. 3•1023
1.10. Олтингугурт (IV)-оксиднинг қандай миқдорида олтингугурт массаси 24 г бўлган пирит (FeS2) дагидек миқдорда бўлади? Ж. 0,4 моль
1.11. Кальций карбид (СаС2) даги углероднинг масса улушини ҳисобланг.
1.12. Марганец (IV) ва (VII)-оксиддаги марганецнинг масса улушини ҳисобланг. Ж.MnO2 да 63,2%, Mn2O7 да 49,5%
1.13. Барий хлорид дигидратидаги кристализация сувининг масса улушини аниқланг. Ж. 14,75%
1.14. Аммофоснинг минерал ўѓити таркибида аммоний дигидрофосфат (85%), аммоний гидрофосфат (8%) ва таркибида азот сақламаган аралашмалар киради. Аммофосдаги азотнинг масса улушини ва массаси 200 кг ўѓитдаги атомар азотнинг миқдорини аниқланг.
1.15. Хромит темиртоши намунаси таркибида Fe(CrO2)2 (масса улуши 94%) ва Mg(CrO2)2 (масса улуши 6%) бор. Массаси 500 кг бўлган хромит темиртоши таркибидаги хромнинг массасининг топинг. Ж. 234 кг
1.16. Таркибида аргентит Аg2S минерали бўлган массаси 25 г тоѓ жинси намунаси-дан массаси 5,4 г бўлган кумуш ажратиб олинган. Намунадаги аргентитнинг масса улуши-ни аниқланг. Ж.24,8%
1.17. Массаси 500 г бўлган Мn2O3 ва MnO2 аралашмасидан қанча массада марганец олиш мумкин бўлади? Аралашмадаги Мn2O3 нинг масса улуши 80%, MnO2 нинг масса улуши эса 20% га тенг. Ж.342 г
1.18. Баъзи бир металл оксиди таркибини Ме2O3 энг оддий формула билан ифодалаш мумкин. Маълумки массаси 76,5 г бўлган оксиднинг таркибида массаси 40,5 г бўлган металл бор. Бу қайси металл? Ж. Алюминий
1.19. Баъзи бир элемент оксидда +4 оксидланиш даражасини номоён қилади. Бу элементнинг оксиддаги масса улуши 71,17%. Бу қандай элемент? Ж. селен
1.20. Элемент оксиди ЭО3 таркибига эга. Бу оксиддаги кислороднинг масса улуши 60%. Қандай элемент оксид ҳосил қилган? Ж.Олтингугурт
1.21. Массаси 16 г бўлган элемент массаси 6,4 г бўлган молекуляр О2 билан бири-киб, ЭО таркибли оксид ҳосил қилади.Бу қандай элемент эканлигини аниқланг.Ж Са

1.22. Олтингугурт оксидидаги S ва О нинг масса улуши 40 ва 60%. Бу оксиднинг энг оддий формуласини аниқланг.


1.23. Фосфор хлориддаги хлорнинг масса улуши 77,5%. Хлорнинг энг оддий формуласини аниқланг. Ж. PCI3.
1.24. Химиявий бирикма таркибига натрий фосфат ва кислород киради. Элементларнинг масса улушлари (%): Na ники – 34,6, Р ники - 23,3, О2- ники 42,1. бирикманинг энг оддий формуласини аниқланг.
1.25. Баъзи бир кислотанинг таркибида водород (2,2%), йод (55,7%) ва кислород (42,1%) бор. Шу кислотанинг энг оддий формуласини аниқланг. Ж. H5IO6.
1.26. Молибден оксидида молибденнинг массаси атомар кислород массасига бўлган нисбати иккига тенг. Оксиднинг энг формуласини аниқланг. Ж. МоО3
1.27. Фосфор ва бром бирикмасининг массаси 81,3 г бўлган намунаси таркибида массаси 9,3 г бўлган фосфор бор. Шу бирикманинг энг оддий формуласини аниқланг. Ж. РBr3
1.28. Азотнинг водородли бирикмасининг моляр массаси 32 г/моль. Бирикмадаги азотнинг масса улуши 87,5% бўлса, унинг формуласини аниқланг. Ж. N2H4
1.29. Алюминийнинг углеродли бирикмасида алюминийнинг масса улуши 75% эканлиги маълум бўлса, унинг формуласини аниқланг.Ж. АI4C3
1.30. К нинг Mn ва Н билан ҳосил қилган бирикмасининг энг оддий формуласининг аниқланг, бу моддадаги элементларнинг масса улушлари қуйидагича: 24,7:34,8 : 40,5% га тенг. Ж. KMnO4
1.32. Ҳажми н.ш. да 30 л азот қандай массага эга бўлади?
1.33. Массаси 51 г бўлган аммиак 200С ҳарорат ва 250 кПа босимда
қандай ҳажмни эгаллайди?
1.34. Углерод (IV)-оксид 220С ҳароратда ва 500 кПа босимда ҳажми 20 л бўлган идишда сақланади. СО2 нинг массасини аниқланг. Ж. 179,4 г
1.35. Массаси 30,3 г газ 180С ҳароратда ҳажми 15 л бўлган идишга тўлдирилган. Идиш ичидаги газнинг бисими 122 кПа га тенг. Газнинг моляр массасини аниқланг. Ж. 40 г/моль
1.36. Водород бромиднинг водородга ва ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг.
1.37. Водород селениднинг водородга ва ҳавога нисбатан зичлигини аниқланг.Ж. Н2 га нисбатан - 40,5; ҳавога нисбатан – 2,8.
1.38. Водород галогениднинг ҳавога нисбатан зичлиги 4,41 га тенг. Шу газнинг водородга нисбатан зичлигини аниқланг ва унинг номини айтинг. Ж. 64. водород йодид
1.39. Қуйидаги газларнинг қайсилари ҳаводан енгил: СО, СО­2, Ѓ2, Ne, С2Н2, РН3? Ж. СО, Ne, С2Н2.
1.40. Ҳажми 56 л бўлган аргон ва ҳажми 28 л бўлган азотдан иборат газ аралаш-масининг водородга нисбатан зичлигини аниқланг. Газ ҳажмлари н.ш. га келтирилган. Ж. 18
1.41. Шундай газ аралашмаси борки, ундаги газларнинг масса улушлари: водородники - 35%, азотники- 65% га тенг. Газларнинг аралашмадаги ҳажмий улушларини аниқланг.
1.42. Тенг улушлардан иборат гелий ва аргон нодир газлар аралашмаси бор. Аралашмадаги ҳар бир газнинг масса улушини топинг. Ж. 9,1% ва 90,9% Аr
1.43. Аралашма уч хил газдан иборат: CO2, N2 ва Ar дан. Газларнинг ҳажмий улушлари тегишлича 20, 50 ва 30% га тенг. Аралашмадаги газларнинг масса улуш-ларини аниқланг. Ж. 25,3% CO2, 40,2% N2 ва 34,5% Ar
1.44. Газ аралашмаси 2,24 л ҳажмли кислород ва 3,36 л ҳажмли SO2 дан иборат. Газ ҳажмлари н.ш. га келтирилган. Аралашманинг массасини аниқланг. Ж. 12,8 г
1.45. Массаси 1,4 г бўлган водород ва массаси 5,6 г бўлган азотдан иборат газ аралашмасининг н.ш. да эгаллаган ҳажмини аниқланг. Ж. 20,16 л
1.46. Темир, темир(III)- оксидни алюминий билан қайтариб олиш мумкин. Массаси 140 г бўлган темир олиш учун алюминий ва темир (III)-оксиддан қандай массада олиш мумкин?
1.47. Массаси 7,1 г бўлган фофор (V)-оксидни олиш учн фосфорнинг қандай мас-саси ёндирилиши керак? Ж. 3,1 г
1.48. Массаси 5,15 г бўлган натрий бромид олиш учун, натрий ва бромдан қандай массада олиш керак? Ж. 1,15 г натрий ва 4 г бром
1.49. Массаси 64,2 г бўлган барий хлорид эритмаси мўл миқдорда сульфат кислота билан ўзаро таъсиридан қандай массали барий сульфат ҳосил бўлади? Ж. 69,9 г
1.50. Массаси 10,8 г бўлган алюминийни мул миқдор хлорид кислотада эритил-ганда н.ш. да кандай ҳажмда водород ажралиб чиқади?
1.51. Массаси 10,7 г бўлган аммоний хлорид олиш учун мул миқдор водород хлорид билан н.ш. да аммиакнинг қандай ҳажми реакцияга киришиши керак? Ж. 4,48 л
1.52. Мул микдор хлорид кислотада массаси 6 г бўлган магний ва массаси 6,5 г бўлган рух эритилди. Бунда н.ш. да ўлчанган қанча ҳажмда водород ажралиб чиқади? Ж. 7,84 л
1.53. Маҳсулот унуми 80% га тенг булса, массаси 20 г булган олтингугурт (VI)-оксид олиш учун қанча ҳажмдаги SO2 ни кислород билан оксидлаш керак булади? Ҳажмни н.ш. да ҳисобланг.
1.54. массаси 145 г бўлган таркибида вольфрам (VI)- оксид ва масса улуши 20% га тенг бўлган қайтарилмайдиган аралашмалари бўлган руда концентрати водород билан қайтарилганда кандай массали вольфрам олиниши мумкин? Жараённи амалга ошириш учун водороднинг қандай минимал микдори керак бўлади? (н.ш. да). Ж. 92 г W, 33,6 л водород
1.55. Ҳажми 2,8 л бўлган (н.ш.) водород сульфид мул микдор мис (II)-сульфат Эрит-маси орқали утказилганда 11,4 г массали чукма ҳосил бўлди. Реакция маҳсулотининг унумини аниқланг. Ж.95%
1.56. Массаси 50 г бўлган кумир ёндирилганда ҳосил бўлган СО2 ни барий гидрок-сид эритмаси орқали ўтказилди. Агар кўмирдаги С нинг масса улуши 96% бўлса, қандай массали чукма ҳосил бўлган? Ж. 788 г
1.57. Массаси 2 кг булган кум мул микдор КОН билан суюқлантирилди. Реакция натижасида массаси 3,82 кг бўлган калий силикат олинди. Агар кумдаги кремний (IV)-оксиднинг масса улуши 90% га тенг бўлса, реакция маҳсулоти унумини топинг.Ж. 82,7%
1.58. Таркибида массаси 25,5 г кумуш нитрат булган эритмага таркибида массаси 7,8 г натрий сульфид булган эритма кушилди. Бунда канча массали чукма ҳосил булади?
1.59. Таркибида массаси 4,5 г булган калций хлорид эритмасига таркибида массаси 4,1 г булган натрий фосфат эритмаси кушилди. Агар маҳсулот унуми 88% ни ташкил қил-са, ҳосил бўлган чўкманинг массасини аниқланг. Ж. 3,41 г
1.60 Массаси 1,5 г булган мис ва магний кириндилари аралашмасига мул микдор хлорид кислота билан ишлов берилди. Реакция натижасида ҳажми 500 мл булган (н.ш.) водород ажралиб чикди. Аралашмадаги миснинг масса улушини аниқланг. Ж. 60%
1.61. Кальций оксиднинг кальций карбонат билан аралашмасидаги масса улушини аниклаш учун массаси 0,8 г булган аралашма намунаси мўл микдор хлорид кислота билан ишланди. Натижада хажми 112 мл (н. ш. да) булган газ ажралиб чикди. Аралашма­даги кальций оксиднинг масса улушини аникланг. Ж: 37,5%.
1.62. Ҳажми 25 мл булган идишда водород ва кис­лород аралашмаси бор. Компонентлар орасидаги реак­ция натижасида хажми 7 мл булган реакцияга киришмаган кислород колган. Агар барча хажмлар бир хил шароитга келтирилган булса, аралашмадаги кислороднинг хажмий улушини аникланг. Ж: 52%.
1.63. Массаси 60 г булган мис ва темир аралашмасини хлорлаш учун (н.ш. да) кандай хажмда хлор керак булади? Аралашмадаги миснинг масса улуши 53,3%. Ж: 28 л.
1.64. Массаси 4,9 г булган аммоний галогенид парчаланганда, н. ш. да 1,12 л хажмли аммиак олинди. Кандай галогенид олинган? Ж: аммоний бромид.
l.65. Массаси 14,4 г булган мис (П)-оксидни кайтариш учун керак буладиган водород олиш учун канча массадаги рухни сульфат кислотада эритиш керак? Кайтариш учун водород икки марта мул булиши кераклигини хисобга олинг. Ж: 23,4 г.
1.66. Массаси 10 г булган техник олтингугурт ёнганда ажралиб чиккан газ мулрок натрий гидроксид эритмаси оркали утказилди. Массаси 24 г булган гид­роксид реакцияга киришди. Техник махсулотдаги олтингугуртнинг масса улушини аник.ланг. Ж: 96%.

Download 323.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling