Ичак инфекциялари (вабо, cholera, холера)


Download 37.8 Kb.
bet1/6
Sana13.12.2022
Hajmi37.8 Kb.
#999198
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vabo


Ичак инфекциялари (ВАБО, CHOLERA, ХОЛЕРА)

Вабо-фекал-орал йул билан юқадиган уткир антропоноз ичак инфекциясидир. Дегидратация ва деминерализацияга олиб келувчи ич кетиш ва қайт қилиш бунга хосдир ва халқаро тиббий-санитар қоидаларига асосан вабо карантин инфекциялар қаторига киритилган Ф. Пачини (1853) ва Э. Недзвецкий (1872) вабо вибрионини кашф этишган, P. Кох (1883) эса тоза культурасини ажратиб, уни ишлаб чиққан. Қузғатувчини Vibrio cholerae деб аташган. 1905 чи йилда Ф. Готшлих Эль-Тор номли карантин станциясида мурдадан вабо вибрионининг янги патоген куринишини аниқлаб, уни V. cholerae Eltor биовари деб атаган ва 1961 йилдан бошлаб вабони еттинчи падемиясининг асосий сабабчиси булиб ҳисобланмоқда




ЭТИОЛОГИЯСИ
Қузғатувчиси - вабо вибриони, Vibrio авлоди, cholerae тури, ОI серогуруҳига мансуб булган бактериялар синфига киради. Ҳозирги пайтда вабо вибрионининг инсонда касаллик келтириб чиқарадиган икки хил - классик вабо вибриони (Vibrio cholera) ва ваболи вибрион (V. cholerae Eltor), аниқ этиологик турлари ва уларнинг ҳар хил вариантлари мавжуддир. Ҳар бир куриниши бир хил серогуруҳига мансуб булиб, уларни бир биридан ажратиш қийиндир. Ҳозир вабо вибрионининг агглютинация қилинмайдиган турлари куп аниқланмоқда, улар специфик зардоб билан агглютинацияга учрамайди, шу сабабли уни аниқлаш кийин, лекин клиник куринишида типик туридан фарқи йуқ. Охирги 30 йил ичида вабони 80% ҳолатларда Эль-Тор вибриони келтириб чиққрган. Ҳозирги пайтда 40 тадан ортиқ серологик гуруҳлар аниқланган. Улардан вабо вибриони ва Эль-Тор вибрионлари О-1 серологик гуруҳига мансуб, агглютинация қилинмайдиган вибрионлари эса бошқа О гуруҳларига киритилган. О-1 гуруҳ ичида уз навбатида О-антигеннинг специфик компонентларига қараб 3 та серологик типларга булинади: Инаба-АС, Огава-АВ ва оралиқ Гикошима. 90-йилларнинг бошида Жануб-Шарқий Осиёда вабонинг пайдо булиши туғрисида хабар келди, вабони вибрионнинг уша пайт аниқ булмаган серогуруҳдаги серовар 0139 (Бенгал) тури келтириб чиқарган. Ҳозирги кунга келиб Бенгал серовари келтирган вабонинг тарқалиши ва эпидемиялари Ҳиндистонда, Бангладешда, Покистонда, Непалда, Камбоджеда, Таиланда, Бирмада қайт килинган. Ҳиндистон ва Бангладешдан олиб келинган қузғатувчи АҚШ, Осиё (Япония, Гонконг, Козоғистон, Узбекистон) ва Европада (Буюк Британия, Германия, Дания, Эстония) да қайт қилинган. 1993 йилда Янги эпидемик серовар 0139 Россиянинг жанубига келтирилган. ЖССТ экспертлари томонидан қайт қилишича бу вибрион бутун дунёга катта хавф хатар келтириши мумкин. Вабо вибриони вергулга ухшаш, бир оз эгилган таёқча шаклида булиб, буйи 1,5-3,0 мкм, эни 0,3-0,6 мкм, у бир хивчинли - монотрих, шунинг учун жуда тез ҳаракатланади, спора ва капсула ҳосил килмайди, грамманфий, аэроб. Ишқорий муҳитда, 37С да, кислород етарли булган муҳитда яхши усади,. Желатинни эритиб, крахмални парчалайди, индол ҳосил қилади, нитратларни нитритларгача қайтаради. Эль-Тор вибриони ташқи муҳитга ута чидамли, ҳовуз сувларида бир неча ойгача яшайди, анҳор сувларида эса 30 кунгача яшаши мумкин. Сут ва гушт маҳсулотларида яхши купаяди. Паст температураларда узоқ вақт сақланиб туради. Қуёш нури таъсирига ва қуритишга чидамсиз, қайнатилганда ва дезинфекцияда тез нобуд булиб, тетрациклин қаторидаги антибиотикларга ва фторхинолонларга сезувчан булади.



Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling