Идентификациялаш масаласи. Идентификациялаш синфлари. Структурали идентификациялаш. Режа


Download 23.31 Kb.
bet1/4
Sana12.04.2022
Hajmi23.31 Kb.
#633836
  1   2   3   4
Bog'liq
4-мавзу (1)
26-Текст статьи-138-1-10-20191114, 233-Article Text-669-1-10-20201020, yogoch va plastmassa konstruksiyalari, Uzbekistan GTL, Mavzu222, 15.Mavzu Afrika

Идентификациялаш масаласи. Идентификациялаш синфлари. Структурали идентификациялаш.

Режа:
1. Идентификация масаласининг қўйилиши;
2. Идентификациялашдаги муаммолар;
3. Идентификациялаш синфлари;
4. Структурали идентификациялаш тушунчаси.
Идентификация масаласи деб, объект оператори F0 ни топишга айтилади, яъни моделни шундай операторини (F) топиш керакки, бирор-бир маънода объект операторига F0 яқин бўлсин FF0.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, бу операторлар орасидаги яқинлик нисбийдир, чунки F0 операторлар турли структурага эга бўлиши мумкин, турлича тилларда шакллантирилган ва турли сон кириш каналларига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун операторларни бир-бирига яқинлигини баҳолаш мураккаб ёки имкони йук. Кўпгина ҳолларда объект оператори ҳақида ахборот етарли бўлмайди. Шунинг учун табиийки операторларни яқинлиги кириш таъсири Х бўйича баҳолаш мумкин, яъни объект чиқиши ва модель чиқиши бўйича. Ҳар бир вақт дақиқасидаги бу реакцияларни яқинлик даражасини, масалан, чиқиш векторларини фарқини квадратининг қиймати бўйича баҳолаш мумкин, яъни
(2.7.1)
Бу ерда модель чиқиш вектори
Умуман объект билан модель оарсидаги яқинлик тафовут функцияси ёрдамида баҳоланади. Бу функция объектни ва моделни икки векторли аргументли скаляр функциясидан иборат.
Энди идентификация масаласини қуйидагича шакллантириш мумкин. Бу шундан иборатки, шундай операторини тузиш керакки, ташқи муҳит таъсири Х га объект реакциясига ўхшаш таъсир кўрсатсин. Модель оператори реакцияси кириш таъсирига Х реакция кўрсатишининг кўриниши қуйидагича
Демак, модель оператори F шундай бўлиши керакки, бунда қуйидаги (2.7.3) ўринли бўлсин. Бу ерда эквивалентлик белгиси, яъни модель ва объект чиқишлари бир хилдаги кириш таъсирларига эквивалент бўлиши шарт
(2.7.2)

УМ ~ У (2.7.3)
Табиийки, идентификация жараёни, яъни модель операторини шундай аниқлаш керакки, объект билан модель орасидаги тафовут минимал бўлсин.
Индентификациялаш жараёни ҳар доим бирор-бир функция ёки функционални минимумини топиш операциясига олиб келавермайди. Хақиқатдан ҳам агар объект статик хусусиятга эга бўлса, уни идентификациялаш процедураси чизиқли ёки умумий ҳолда ночизиқли тенгламалар тизимини ечиш масаласига келтирилади.
Демак, объектларни идентификация масаласида минималлаштириш процедурасига келтирилиши принципиалдир ва муҳим хусусиятга эга. Бундай хусусият идентификациялаш масалаларига хос белгидир.

Download 23.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling