Ii анъанавий креатив ёшлар форуми


Download 19.19 Kb.
Sana25.05.2022
Hajmi19.19 Kb.
#706037
Bog'liq
kreativ yoshlar forumi
Masofaviy talim, 2020 IUT SOL MATH Sample Problems, grimms-fairy-tales, O’zbekistonning aholisi va mehnat resurslari, 16319558754946994, 2-ОN, San\'at sohasidagi mashxur shaxslar, E.S 1 mustaqil ish , Qazib chiqarish lahimlarida sodir bo\'luvchi geomexanik jarayonlar, Ekinshi tártipli iymek sızıqlardıń polyarlıq koordinatalar sistemasındaǵı, Презентацияbuddism1 190522100603, Маъруза № 17, mustaqil talim. sirtqi gafurov, 12

Бухорода "II Анъанавий креатив ёшлар форуми"

Волонтёрлик жамият ижтимоий соҳасининг ривожланишига таъсир кўрсатадиган мураккаб ва кўп қиррали ижтимоий ҳодиса ҳисобланади. Волонтёрлик тегишлича шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтиб, “ижтимоий иш” каби касбий фаолиятнинг вужудга келиши учун асос бўлди.


Волонтёрликнинг муҳимлиги—жамиятдаги ижтимоий кескинликни камайтириш ва долзарб ижтимоий муаммоларни енгиллаштиришдадир.
Бугунги кунда волонтёрлик ишлари бутун дунё бўйлаб жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Бу ҳолат, биринчи навбатда, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга боғлиқ бўлиб, бозор муносабатларининг шаклланишига ҳамда хусусий бизнесни ривожлантиришга ёрдам бермоқда.
Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокимлиги, ёшлар ишлари Агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган “II анъанавий креатив ёшлар форуми” ҳам ушбу мақсадларга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

5 кун давомида ёшлар Бухоро волонтёрлари бош координатори Жамшид Ҳожиев томонидан ташкил этилган волонтёрлик фаолияти ва унинг аҳамияти юзасидан ўқув-семинарларида, шунингдек, жамоани шакллантириш бўйича QUEST ўйинларида қатнашишди. 3 декабрь - “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан форум иштирокчилари 40 нафар имконияти чекланган ёшларга ҳамроҳлик қилган ҳолда Бухоронинг тарихий обидаларига саёҳат уюштиришди.




4 декабрь куни Ёшлар марказида аралаш жанг санъати бўйича жаҳон чемпиони ва Ўзбекистон тарихидаги илк UFC жангчиси Маҳмуд Муродов иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди.

Бугун, 5 декабрь - “Халқаро волонтёрлар куни” муносабати билан Ёшлар марказида “II анъанавий креатив ёшлар форуми”нинг тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев сўзга чиқиб, ёшлар учун волонтёрлик соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Кўнгиллилик, айниқса, ёшларни жамият ҳаётига фаол киришиш жараёнларига кўмаклашишга, зарур иш тажрибасини тўплашга, меҳнат бозори талаблари бўйича малака ва кўникма ҳосил қилишга, ижтимоий муносабатларда уларнинг фаоллигини оширишга туртки беришини қайд этди. Мазкур форум иқтидорли ёшларни Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда фаолликка чорлаш, халқ манфаатлари учун бутун кучини, билими ва имкониятларини сафарбар қила оладиган ташаббускор, шижоатли ёшлар сафини кенгайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.


Тадбир сўнгида 5 кунлик форумда фаол иштирок этган ташаббускор ёшлар эсдалик совғалари ва статуэткалар билан тақдирландилар.
Download 19.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling