Iii будим. Автотранспорт воситаларинихавфсиз бошкаришва харакатхавфсизлигиасослари


Download 0.96 Mb.
bet13/39
Sana09.09.2022
Hajmi0.96 Mb.
#803027
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
asom1111
3, 2 laboratoriya, AL fanidan-Syllabus , byonnoma ingliz, Bolalarda fazoviy va vaqt tasavvurlarni shakllantirish, 111, ESTAFETA, Yo`ldasheva Sh Hisobot, titul Shaxzod, BS. AMD Mustqil ish, BS. AMD Mustqil ish, 01-5-716-xat, 25-may-kuni-otkaziladigan-Songi-qongiroq-tadbiri-ssenariysi, 11-sinf-yozma-ish-informatika-baxtiyoruz, 4 Тажриба иши
Хотира - ахборотни киритиш, саклаш ва кайтариш жараёни. Хайдовчилик йулларда харакатланиш коидаларини чукур билиш, автомобилни хавфсиз бошкариш амалларини тугри бажариш, хара­кат йуналишлари ва унинг хусусиятларини эсда саклашни талаб килади. ^искаси хайдовчининг хотираси етарли хажм, тезликни ёдда саклаш, урганган нарсани саклаш муддати каби хусусиятлари билан фарк килиши керак.
Хайдовчининг фикрлаш жараёни юкори тезликда кечишини хисобга олган холда хотира тайёрлиги, яъни муайян шароитда керакли маълумотни енгил кайтариш хусусияти хам алохида ахамиятга эга.
Олдин кабул килган ахборотларни саклаш ва ривожлантириш манбаи сезишдир. Куриш, эшитиш хотира харакати турларга булинади. Хайдовчи ишлаши учун буларнинг хаммаси мухим, аммо куриш ва харакатланиш хотираси энг мухим хусусиятлардан хисобланади.
Куриш хотираси оркали хайдовчи харакатланиш йуналишини эсда саклайди. Унинг характерли мулжаллари махсус эътиборни талаб киладиган йул кисмлари, объектларнинг жойлашгани, уларга- ча булган масофа. Харакатланиш хотираси харакатланиш куникма- ларини шакллантириш ва автоматлаштириш хотираси оркали карамасдан узатмаларни алмаштириш дастасини топади ва уни керакли холатга автоматик равишда куяди. Айникса, автомобилни мураккаб йул шароитида, катта тезликда бошкарганда харакатла- ниш хотираси мухим роль уйнайди.
Узок ва киска муддатга мулжалланган хотиралар хайдовчи учун бир хил мухим, касбга алокадор айрим вокеаларни узок муддатга мулжалланган хотира саклайди.
Хотиранинг сифати ва ривожланишига одамнинг рухий ва жисмоний холати, унинг касби, ёши, машк килганлиги таъсир килади. Одам узлаштиришга кизиккан ёки унинг касбига боглик булган билим ва куникмалар тез урганилади. Шунинг учун касб хотираси деган тушунча мавжуд. Тажрибали хайдовчи янги йуна- лиш хусусиятларини тез ва аник эсда саклайди. Мухим ахборотни кераксизидан яхши фарк килиб, 20-25 ёшгача хотира яхшиланади, 35-40 ёшдан кейин эса ёмонлашади.
Хотира хусусиятларидан яна бири унутиш булиб, бунда инсон уз фаолиятида ишлатмаган сузларни тез унутади. Одатда, керакли ашёлар хам тез-тез унутилади. Бу ахборотни тиклаш учун такрор- лаш зарур ва билиш, амалий куникмаларга тааллукли булади.

  1. §. Х,айдовчининг касбий ишончлилиги

Хайдовчининг касбий ишончлилиги куп жихатдан унинг интизомлилиги, жавобгарликни хис этиши, жамоага муносабати каби ахлокий сифатларига боглик булади.
Хар бир сменада бир неча марта мураккаб йул вазиятида хай­довчи хато амалларни бажаради. Тахминан ойда бир марта аварияга якин вазиятга, уртача хар йили эса бир марта у йул-транспорт ходисасини содир этиши мумкин. Вазиятни мураккаблиги шундаки, унга келадиган ахборот олдиндан номаълум булади. Йулдаги вазиятнинг ривожланишида хайдовчи хеч качон бошка хайдов- чиларнинг хатти-харакатини олдиндан била олмайди. Ана шундай ноаник ахборотга таяниб, у жуда мухим ва тугри хулосага келиши керак. Хайдовчи уз мехнат жамоасидан узилган холда мехнат килади, унда доимо узгариб турадиган вазиятни мухокама килиш имконияти йук. Турли шароитларда ишлаш учун у юк ёки йуловчи, пиёдалар хаёти учун жавобгар эканлигини унутмаслиги керак.
Хайдовчига хар хил салбий факторлар таъсир курсатади: кабинага ишлатилган газлар кириши; кишда совук, ёзда иссик; шовкин ва тебранишлар; йулнинг коникарсиз ахволи, ёмгир, туман, кор ва бошкалар. Ана шуларнинг хаммаси хайдовчи ишини кийин- лаштиради, тезда чарчатади, мураккаб йул вазиятларида хатолик- ларга йул куйишига сабаб булади. Санаб утилган барча факторлар хайдовчи ишини инсон фаолиятининг энг мураккабликларидан бирига айлантиради.
Хайдовчининг касб фаолияти узаро богланган икки талаб билан бахоланади:

  • биринчидан, хайдовчи унумли ишлаши керак, яъни автомобиль имкониятидан тула фойдаланиб, ташиш ишларини тез бажариши;

  • иккинчидан, у харакатланиш хавфсизлиги талабини бузмас- лиги, яъни у ишончли ишлаши керак.

Харакатланишда тусиклар булмаган оддий йул шароитида, тез, ишончли ва унумли ишлашни куп хайдовчилар билади. Мураккаб йул шароитида энг ишончли хайдовчилар унумли ишлай олади.
Чарчаганда реакция вактининг узгариши эътибор тургунлиги узгариши ва ахборотни кайта ишлаш тезлигининг узгаришига боглик.
Смена бошланганда ишорани аниклаш ва жавоб амалининг шаклланишига кетадиган вакт унча катта эмас. Смена уртасида реакция вакти энг кам курсаткичдан икки марта ва ундан купрок ошиши мумкин. Айникса, реакция вактининг кучли узгариши хайдовчиларда иш сменаси охирида транспорт воситасидан буш йулларда харакатланганда, шунингдек харакатланиш интенсивлиги соатига 300 автомобилдан ошадиган йулларда кузатиш мумкин. Хайдовчи соглиги бироз ёмонлашганда ёки бироз спиртли ичимлик истеъмол килганда хам реакция вакти ошади.
Касб стажи куп булган хайдовчиларда эътиборни таксимлаш куникмаси яхши ривожланган, хотирасида, одатда, содир буладиган йул-транспорт ходисаларининг куп маълумотлари сакланади. Демак, янги хайдовчига караганда улар ишорани аниклаш, ахборотни кайта ишлаш учун анча кам вакт сарфлайдилар. Доимо шахарлараро йуналишда, шахардан ташкари йулларда ишлайдиган хайдовчилар шахар шароитида урганган хайдовчиларга нисбатан тезрок ахборот­ни кайта ишлайдилар.
Жиддий йул вазиятда хайдовчининг тез ва аник реакцияси ИТХнинг олдини олишга йул куювчи ахамиятга эга. Айникса, босиб кетиш ёки тукнашувнинг олдини олишга, фавкулодда тормозлаш ёки айланиб утишни куллашда реакция вакти катта роль уйнайди. Пиёдаларни босиб кетиш билан боглик ИТХ материаллари тахлили шуни курсатадики, 70% га якин холатда пиёдани босиб утгандан кейин автомобиль йулни 1-1,5 м га кискартириш учун хайдовчи реакция вактини 0,1-0,15 сонияга камайтириш етарли экан. Вактни бундай камайтиришга латент даврини кискартириш йули билан эри- шиш мумкин, яъни эътиборни ва вазиятни бахолаш куникмаларини ошириш учун реакция вактини махсус стенд ва тренажёрларда машк килиш билан камайтириш мумкинлиги илмий исботланган.
Тухтаб турган ёки куриниш йуналишига кундаланг харакатла­наётган объектлар аникрок куринади. Куриниш йуналиши буйлаб масофани аниклашга хайдовчига тез-тез зарурат булади, масалан, йул-йулакай ёки карама-карши автомобилгача куриниш йуналиши- га нисбатан бурчак остида харакатланаётган объектларга караганда йуналиш буйлаб жойлашган объектлар масофасини улчаш аниклиги камрок (айникса масофа 200-250 метрдан куп булса буни яккол хис килиш мумкин).
Куриниш йуналишига бурчак остидаги объектлар харакатланиш тезлиги кузгалмас нарсаларга нисбатан, агар у куриниш йуналиши буйлаб харакатланаётган булса, объектни камраб олган бурчакнинг узгариши билан аникланиб, охиргисини аниклаш даражаси эса пастрок булади.
Автомобилнинг харакатланиш тезлиги ошганда хам аниклаш даражаси паст булади. Автомобиль тезлиги соатига 80 км булганда соатига 60 км дагидан 30% га кам булади, карама-карши харакат­ланаётган транспорт воситаси тезлигини аниклаш максадида хай­довчи нигохини 3 сониягача унга каратиши мумкин, бунда у бошка объектларни кузатишдан беихтиёр тухтайди. Бу эса жуда хавфли холатни келтириб чикариши мумкин.
с/
Йулакай харакатланаётган транспорт воситаларининг тезлигини чамалаш, кувиб утишга тайёрланиш ва транспорт окимида харакат- ланаётганда зарур. Олдинги автомобиль тормозланганини тухташ чирокларининг ёнганидан, агар у ишламаса, олдинги автомобил- нинг улчамлари катталашганидан билса булади. Лекин бундай узга- ришни маълум масофадан билиш мумкин, олдинги автомобиль улчамлари, тормозлаш интенсивлиги ва хайдовчининг хусусиятла- рига боглик булади.
Хайдовчи учун автомобилда яратилган шароитлар деганда, автомобилнинг кабинасидаги хайдовчи учун яратилган кулайлик- ларини тушунилади. Масалан, транспорт воситасидаги аудиокурил- малар, уриндикнинг кулайлиги, рул чамбарагидаги кучайтиргичлар ва бошка курилмалар бунга мисол була олади. тушунамиз. Транс­порт воситалардаги бундай кулайликларнинг афзаллиги хайдовчи- ларга харакатланишнинг хар хил вазиятларида йул-транспорт ходи- саларининг олдини олишда катта ёрдам беради.
Хайдовчининг ишончли ишлаши учун унинг объектларгача булган масофасини, узаро узоклигини, харакат иштирокчилари тез­лиги ва йуналишини тугри бахолай олиши катта ахамиятга эга. Бошкариладиган автомобилга йул вазиятидаги бу объектлар тускин- лик килгудек булган такдирда хайдовчи уларнинг тафсилоти билан кизикади.
Масалан, кувиб утиш учун хайдовчи кувиб утиладиган автомо­билнинг узиники ва карама-карши харакатланадиган автомобил- ларнинг узаро жойлашгани, тезлиги, кувиб утиш йули ва бошка- ларга нисбатан бахолаши керак. Бундай бахолашсиз автомобилнинг харакат йуналишига бирор узгартириш килиш хавфли саналади. ^увиб утиш пайтида содир этиладиган ЙТХларини купчилиги айнан шу санаб утилган факторларни бахолашдаги хатоликлардан келиб чикади. Харакатланишга тусик булиши мумкин булган объект­ларни тормозлаш ёки четлаб утиш йули билан таккослаш билиш мумкин.
Харакат иштирокчилари тезлик ёки масофани тугри бахола- маганда, хайдовчининг хаддан ташкари кескин тормозлаши ёки руль чамбарагини буриб юборишини такозо этади.
Объектнинг хавфлилик даражасини билиш учун иложи борича вактлирок унгача булган масофани аниклаш мумкин. Хайдовчи учун мухимрок булган ва яккол куриниши мумкин объектларгача булган масофа куйидагича:

Иул белгилари (формаси)

600-250 метр

Одам

1350-800 метр

Енгил автомобиль

1400-900 метр

Юк автомобили

2500-1600 метр

Габарити катта автомобилларнинг тормозланишини аниклаш аникрок ва осонрок. Интенсив тормозланганда анча узок масофадан аниклаш мумкин. Куриш сезгирлиги ва тормозлаш интенсивлиги юкори булганда хам олдинги автомобиль харакатидаги узгаришни


VJ
20 м дан узокда аниклаш кийин. Уртача интенсивликда, тормоз- лашда, тезлик камайганини сезишнинг энг куп масофаси 40-60 метрни ташкил этади.
Хайдовчининг иш тартиби унинг иш жадвали ва графигини хисобга олган холда хафтада 41 соат деб белгиланган. Кунлик иш вактининг узунлиги олти кунлик иш хафтасида 7 соатдан ошмас- лиги, дам олиш куни олдидан эса 6 соат булиши керак. Кечки пайтда ишлаганда иш муддати бир соатга кискаради. Соат 22 дан 6 гача кечки иш вакти хисобланади. Иш тартибини корхона маъму- рияти касаба уюшмаси билан келишилган холда белгилайди.
Ишлаб чикариш хусусиятини хисобга олганда айрим хайдов- чилар тоифаси томонидан кунлик ва хафталик иш тартибига риоя килиш имкони булмаса, ойлик иш вакти ишбай килиб белгиланиши мумкин. Бунда хайдовчиларнинг иш тартиби 10 соатгача булиши мумкин, вазирлик рухсати ва марказий соха касаба уюшмаси билан келишилган холда 12 соатгача рухсат этилади.
Хайдовчи эрталаб ишни бошлаганидан 4 соат утгандан сунг албатта тушлик учун вактни режалаштирган булиши керак. Туш- ликнинг вакти 30 дакикадан 2 соатгача килиб белгиланади.
Шахарлараро йуналишда ишловчи хайдовчиларнинг иш вакти­нинг давомийлиги бир хафтадан ошадиган булса, улар асосий иш жойига кайтганларидан кейин хам (ортикча ишлаган вакти учун олинган дам олиш куни) дам олишлари керак. Кун давомидаги иш вактида алмашиб ишлайдиган хайдовчилар учун ишнинг бошла- ниши ва охири жадвалга асосан булади.
423
Хайдовчининг иш вакти табель, йул варакаси ва бошка хужжатлар асосида хисобланади. Хайдовчининг иш вакти бошла- ниши корхонада белгиланган вактда келиши, тугаши эса авто­мобилни саклаш жойига куйиши билан хисобланади.
Иш вактидан ортикча ва жадвалга асосан ишдан буш вактдаги ортикча иш хисобланиб белгиланган тартибда хайдовчига кушимча иш хаки туланади. Хайдовчиларга ортикча иш берилиши бошка имконият булмаган такдирда ва у факат касаба уюшмаси унинг розилиги билангина рухсат этилиши мумкин. Ортикча иш вакти 2 кун давомида 4 соатдан, йил давомида эса 120 соатдан ошмаслиги керак.
Байрам кунлари ишлаганлиги учун икки баравар иш хаки туланади.
Ишлаб чикариш операцияларининг сифати ва суръатларини пасайтирмасдан энг кам энергия сарфлаб иш бажарилиши инсон цобилияти деб аталади. Иш кобилиятини пасайтиришдан хайдовчи йул куядиган хатолар окибатида келиб чикадиган йул-транспорт ходисалари кам эмас. Иш кобилияти пасайишининг асосий сабабларидан бири чарчаш хисобланади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling