Iii будим. Автотранспорт воситаларинихавфсиз бошкаришва харакатхавфсизлигиасослари


Download 0.96 Mb.
bet25/39
Sana09.09.2022
Hajmi0.96 Mb.
#803027
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
asom1111
3, 2 laboratoriya, AL fanidan-Syllabus , byonnoma ingliz, Bolalarda fazoviy va vaqt tasavvurlarni shakllantirish, 111, ESTAFETA, Yo`ldasheva Sh Hisobot, titul Shaxzod, BS. AMD Mustqil ish, BS. AMD Mustqil ish, 01-5-716-xat, 25-may-kuni-otkaziladigan-Songi-qongiroq-tadbiri-ssenariysi, 11-sinf-yozma-ish-informatika-baxtiyoruz, 4 Тажриба иши
Чоррахаларда автомобилни бошцариш. Иирик шахарларда, куп ахоли пунктларида автомобилни бошкариш кушимча кийинчилик- лар билан амалга оширилади. Шахарларда пиёдалар, чоррахалар, харакатланишни тартибга солувчи ва бошка хар хил воситалар куп булиб, йулларнинг кенглиги, копламалари хар хил булиши хай- довчини ахоли яшамайдиган жойларга караганда анча танг ахволга тушириб куяди. Бундай харакатланишда автомобилни бошкариш учун хайдовчидан юкори даражада диккат ва эътибор талаб этилади.
Шахар шароитида шахардан ташкаридаги йулларга караганда тезлик карийб икки баравар кам булишига карамасдан, хайдовчи уч баробар куп бошкариш амалларини бажаради ва шу билан бирга- ликда бундай амалларни бажариш суръати жуда юкори буладики, хайдовчи айримларини бажаришга улгурмай колиши мумкин.
Шахарларда хайдовчига бир вактнинг узида шунча куп ахбо­ротни (транспорт воситалари, пиёдалар, харакатни тартибга солиш воситалари, бошка хар хил тусиклар) кабул килишга тугри кела- дики, уларнинг хеч бирини эътибордан четда колдириб булмайди. Шунинг учун диккатни хамма ташки ва ички ахборотларга кара- тишга тугри келади. Одатда, хайдовчи диккатининг бир вактда ва жуда фаол амал килиши унинг реакция вактини оширади, айникса шароитни бахолаш ва аник чора-тадбир белгилашни такозо этади.
Ахоли пунктларида энг куп таркалган йул-транспорт ходиса- ларидан чоррахалардаги тукнашув ва пиёдаларни босиб кетишни айтиш мумкин. Чоррахаларда хайдовчи бир вактнинг узида бир неча транспорт воситаси ва пиёдалар гурухининг харакатини бахо- лашига тугри келади. Айрим чоррахаларда куриниш чекланганлиги сабабли янги пайдо булган транспорт воситалари ва бошка тусик- ларни вактида англамаслик мумкин, улчамлари чекланган чорраха­ларда катта юк автомобиллари ва автобусларнинг харакатланиши кийин булади.
Тартибга солинган чоррахаларга караганда тартибга солинмаган чоррахада харакатланиш мураккаб булиб, анча кийинчиликлар тугдиради.
Тартибга солинмаган чоррахаларда йул бериши керак булган хайдовчилар жуда куп хатоликларга йул куядилар. Куп холларда бундай хатоларнинг сабаби чоррахага якинлашганда хайдовчи томонидан етарли ахборотнинг кабул килмаслигидан булади.
Тартибга солинмаган чоррахаларда куриниш чекланмаган булса, кесишма йулдан келаётган транспорт воситаси тезлигини аник чамалаш, унгача булган масофани ва керакли йуналишда утиб кетиши учун кетадиган вактни бахолай билиш керак. Юкорида курсатилган холатларнинг бирортасида хатоликка йул куйилса, йул- транспорт ходисасини содир этиш эхтимоли ошади. Купчилик хайдовчиларда бундай куникма йук. Бунинг учун, энг яхшиси, шошмаслик зарур. Шунда хайдовчида хатога йул куймаслик имко- нияти мавжуд булади.
Чоррахада харакатланишда хайдовчининг харакати жуда аник ва кетма-кет булиши зарур. Чоррахага якинлашаётган хайдовчи унинг турини, теварак-атроф куринишини, булаклар сонини катор алмаштириш зарурати бор-йуклигини бахолай олиши зарур. Агар олдинда транспорт воситаси булса, оралик масофани ошириши керак, чунки хайдовчилар хар хил шиддат билан тормозлашларини эътибордан чет колдирмаслик керак. Чоррахадан олдин ва чорраха­да харакатланаётган хайдовчилар бир-бирларини узаро тушунишга эришишлари керак, каторларни алмаштириш имконияти булган- дагина вактида бурилиш ишораларини ёкиш керак. Чорраха олдида транспорт воситалари тупланиб колган булса, шароит етарлича аник булмаса, бурилиш ишорасини ёкишга шошмаслик керак.
Чоррахага киришдан олдин чоррахада харакатланиш траекто- риясини танлаш керак. Тартибга солувчи ёки светофорнинг рухсат этувчи ишорасида хам харакатланиш хавфсизлигига тула ишонч хосил килмагунча чоррахага кирмаслик керак. Светофорнинг рухсат этувчи ишорасини кутаётганда факатгина светофорга эътибор кил- масдан, балки содир булиши мумкин булган ходисаларни олдиндан кура билиш керак. Аник сабаб булмаса светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраха олдида тухтамаслик керак.
Чоррахада харакатланишда шундай тезликни танлаш керакки, мабодо тухташга тугри келиб колса хавфсиз масофада тухташга имконият булсин.
Пиёдалар утиш жойларида автомобилни бошцариш. ^атнов кисмидаги пиёдалар хайдовчи учун энг хавфли хисобланади. Айникса, ахоли пунктларида йул-транспорт ходисаларининг хар учтасидан биттасида пиёдаларни уриб утиш тасодиф эмас. Таъкид- лаш лозимки, хайдовчи ва пиёдалар орасидаги бундай муносабат харакатланиш хавфсизлиги муаммоларини кескинлаштиради.
Хайдовчи бошкараётган транспорт воситаси юкори даражадаги хавф-хатар манбаи эканлигини пиёдалар яхши англайдилар. Купчи- лик пиёдалар катнов кисмидан утишда эхтиётсизлик ёки сабрсиз- ликлари окибатида уз хатти-харакатларини чукур уйламасдан амалга оширадилар.
Айрим тартибсиз ва таваккал килишга мойил пиёдалар атайлаб кескин вазиятни вужудга келтирадилар. Хайдовчи пиёдалар утиш жойларида харакатланганда хар кандай кутилмаган шарт-шароит- нинг вужудга келишига доим тайёр булиши керак. Купчилик хол- ларда пиёдаларнинг тасодифан катнов кисмида пайдо булиши аломатларини тугри бахолай олмаслик окибатида уларни уриб кетиш холлари юз беради.
Иуловчилар автобусдан тушганда катнов кисмини шошиб кесиб утишга мойил буладилар. Агар хайдовчи автобус оркасидан чикаёт- ган пиёдаларни курса, у дархол тормозлаб, уз транспорт воситасини тухтатиш чорасини куриши керак. Чунки пиёдалар уз вактида транспорт воситасини куриб тухтайдими ёки шиддат билан йулни кесиб утадими - бу номаълум.
Хар кандай хавф белгиси, хайдовчини аник чоралар куриш учун ишора булиши керак. Куриладиган чораларнинг энг асосийси хара­катланиш тезлигини камайтиришдир. Тусиклар оркасидан пиёдалар чикиши мумкин булган жойларда тусиккача булган масофани куп- рок колдириш ва эътиборни пиёдалар чикиши мумкин булган жой- ларга каратиш керак. Хайдовчи-пиёдалар харакатланаётган тротуар буйлаб харакатланганда тротуардан мумкин кадар нарирокдан харакатлангани маъкулдир. Пиёдалар, айникса, хайдовчи билан бир йуналишда кетаётганлари хохлаган пайтда тусатдан катнов кисмига чикиб колишлари мумкин. Хайдовчи хеч качон пиёдаларнинг орасида кар-соков, рухий касал, маст ва бошка хил нуксонга эга булган кишилар хам булишини эсдан чикармасликлари лозим. Тажрибали хайдовчилар турли тоифадаги пиёдаларнинг катнов кисмида узларини кандай тутишларини яхши биладилар.
^атнов кисмидаги болалар энг хавфли хисобланади. Улар хавф- хатарни сезмаган холда узларини жуда эркин тутадилар, айрим холларда якинлашиб колган транспорт олдидан югуриб утадилар. Айникса, велосипед ва аравачада юрганлари жуда хавфлидир. ^атнов кисмида ёки тротуарда болалар булса, хайдовчи улар олдидан мумкин кадар пастрок тезликда купрок масофа колдириб айланиб утишга харакат килиши керак. Болалар масканлари булган мактаблар, болалар богчалари олдидан утишда хайдовчи томонидан ута хушёрлик талаб этилади.
Хайдовчилар, айникса, ногирон ва кузи ожиз пиёдаларга хайрихох булиши, улар катнов кисмида булганда бемалол утишлари учун тула имкон бериши, хеч качон товушли ишора билан уларнинг нафсониятига тегмаслиги керак.
Иш кунининг охирида ва кечкурун пиёда ва хайдовчиларнинг узаро муносабати мураккаб булади. Пиёдалар ишдан чарчаб уз уй- ларига шошаётганларида хайдовчиларнинг уларга товушли ишора- лар, сув, лой сачратишлар билан ортикча жигига тегиши ярамайди. Айникса, ёмгир, кор ёгаётганида, оёк ости яхмалак ёки куриниши етарли булмаган шароитларда пиёдаларга хайрихох булиш одобдан булади.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling