Iii будим. Автотранспорт воситаларинихавфсиз бошкаришва харакатхавфсизлигиасослари


Download 0.96 Mb.
bet26/39
Sana09.09.2022
Hajmi0.96 Mb.
#803027
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
asom1111
3, 2 laboratoriya, AL fanidan-Syllabus , byonnoma ingliz, Bolalarda fazoviy va vaqt tasavvurlarni shakllantirish, 111, ESTAFETA, Yo`ldasheva Sh Hisobot, titul Shaxzod, BS. AMD Mustqil ish, BS. AMD Mustqil ish, 01-5-716-xat, 25-may-kuni-otkaziladigan-Songi-qongiroq-tadbiri-ssenariysi, 11-sinf-yozma-ish-informatika-baxtiyoruz, 4 Тажриба иши
Транспорт оцимида автомобилни бошцариш. Иуллар транспорт воситаларидан буш булганда хайдовчи йул шароити (кенглиги, булаклар сони, равонлиги, копламанинг холати ва сифати)га, кури- ниш шароити ва коида талабларига асосан урнатилган чекловларга асосланиб тезликни узи белгилайди. Транспорт окимида эса транс­порт воситалари бирин-кетин тизилганлиги сабабли, харакатланиш шароити анча мураккаб булади. Хайдовчи олдиндаги транспортга нисбатан оралик масофани саклашга мажбур булиб, бундай холатда катор алмаштириш ута мураккаб ва хавфли хисобланади.
Транспорт окимида харакатланганда хайдовчи хеч качон тез­ликни узи танлай олмайди. Бошка транспорт воситалари каби тез­лик окимда харакатланаётган барча автомобиллар учун деярли бир хил булиб, бу асосан олдинда харакатланаётган етакчи автомобиль тезлигига боглик булади. Бошкалардан илгарилаб кетиш ёки кувиб утиш хам анча мураккаб ва хавфли манёврлардан хисобланади.
Зич жойлашган транспорт оцимида автомобиль бошцариш хайдовчидан анча диккат ва эътиборни талаб килади. Бундай ша- роитда хайдовчи тезда куникма хосил килиши ва жуда тез чарчаши мумкин. Транспорт окимида харакатланаётган хайдовчилар, айник- са, енгил автомобиль ва мотоцикл хайдовчилари сабрсизланадилар ва олдинга утиб олиш учун барча имкониятларни ишга соладилар, купчилик пайтларда хавфли холатларни келтириб чикарадилар.
Зич жойлашган транспорт окимида хайдовчилар узок муддатга сабр-токатли булишлари керак. Зич жойлашган транспорт оким- ларида олдинги автомобиль тормозланиш окибатида тукнашувлар булиши куп учрайдиган холатлардан хисобланади. Айникса, бу хул ва тойгок йулларда купрок учрайди. Бунга асосий сабаб оралик масофани тугри танламаслик ва эътиборсизлик булиши мумкин. Олдиндаги хайдовчи узидан кейин харакатланаётган автомобил- ларга эътиборини каратиши керак. Олдинда харакатланаётган автобус ёки автопоезд булса, кетидан енгил келаётган енгил автомо­билнинг илгарилаб кетиши ёки кувиб утиши учун шароит яратиши керак. Акс холда олдиндаги чоррахаларда тухтаганда бошка йуна- лишларни оркадаги хайдовчилардан тусиб куйиб, уларнинг асабий- лашишига сабабчи булади. Олдинда харакатланувчи хайдовчи, имкони борича, юк автомобиллари, автопоезд ва тракторлардан узиб кетиб, кейинидан харакатланаётган тезюрар транспорт восита­ларининг уларни илгарилаб ёки кувиб утишига имконият яратиши лозим. Бошка холатларда бир хил тезлик билан харакатланиб, кескин тормозламасликка харакат килиши максадга мувофикдир.
Зич жойлашган транспорт окимида олдинги автомобиль кети­дан харакатланиш анча кийинчилик тугдиради, чунки оркадаги хайдовчи доимий равишда олдиндаги хайдовчининг хатти-хара- катини кузатиб бориши лозим булади. Бундан ташкари, транспорт окимида оралик масофани танлаш жуда мураккаб вазифадир. Оким- да харакатланаётган транспорт воситаларининг габарит курсаткич- лари, тортиш ва тормозлаш динамикаси хар хил булганда оралик масофани танлашда хатога йул куйиш хавфли вазиятни келтириб чикаради.
Хавфсиз оралик масофа олдинги автомобиль улчамларига, оким тезлигига, тормоз тизими тавсифининг фаркига, олдинги автомо­билнинг юкланиш даражасига, йул копламаси хамда унинг холатига боглик булади.
Юкоридаги кайд килганларга асосланиб, хавфсиз оралик масофа харакатланиш тезлигига караб танланади, яъни унинг тахминий масофаси киймати (метр) харакат тезлиги кийматига тенг булади.
Масалан, автомобиль 50 км/соат тезлик билан харакатланганда оралик масофа 50, автомобиль 70 км/соат тезлик билан харакат­ланганда оралик масофа 70 м га тенг булиши керак.
Агар олдиндаги транспорт куриниш масофасини чекламаса, хайдовчи «фикрлаш» имкониятига эга булади ва у оралик масофани камайтириши мумкин. Олдиндаги автомобиль куринишни чекласа, агар унинг ишчи тормоз тизими гидравлик юритмали булиб, сиз бошкараётганники пневматик юритмали булса, оралик масофани ошириш керак. Чунки тормоз юритмасини ишга тушиш вакти, яъни тормоз тепкисини босгандан автомобилга секинлашув бошлангунча утган вакт гидравлик юритмали автомобилларда 0,2-0,4 сония бул- са, пневматик юритмасида 0,6-0,8 сония, яъни гидравлик юритма- лига нисбатан 2-3 баробар куп вакт талаб этади.
Хул ва ифлос йулларда хам оралик масофани ошириш керак, чунки олдинги автомобиль лой сачратиб ойналарни ифлослантириб, куринишни чеклаб куйиши мумкин.
Олдинги транспорт воситаси габарити катта булганда ёки унинг тормозланиши кутилганда (чоррахалар, пиёдалар утиш ёки умум фойдаланадиган транспорт воситалар тухташ жойлари), етарлича куринмаслик шароитида, хайдовчи чарчаган пайтларда хам оралик масофани ошириш максадга мувофикдир.
Одатда, шахарларда, тигиз транспорт окимида харакатланганда, хавфсиз оралик масофани камайтириш холлари куп учрайди. Бундай шароитда хайдовчи тормозлаш учун доимо шай туриши зарур. Тухташ йулини камайтириш максадида у тормоз тепкисига оёгини куйиб босишга шай туриши керак. Юкори даражали хавфли жойларни куриниш чекланган пайтларда турли белгилар оркали аниклаш мумкин. Масалан, чоррахага якинлашаётганликни бошка транспортларнинг харакати, йул белгилари ва хоказолар оркали аникласа булади.
Транспорт окимида автомобилни бошкариб кетаётганда олдин­ги хайдовчининг максадини куйидаги белгилардан сезиш мумкин:

  • бурилиш курсаткичларини улаб, секинлаштириб, автомобил­ни чап ёки унгга олиши унинг бурилиши, кайрилиши ёки тухташи- дан далолат беради;

  • чап бурилиш курсаткичларини улаб, тезликни ошириб, авто­мобилни чап томонга олиши унинг чап томондан илгарилаб ёки кувиб утишга тайёрланишига ишора булади;

  • чап бурилиш курсаткичини улаб, тезликни оширмасдан чапга силжиши, айланиб утишга тайёрланиши;

  • тезликни камайтирмасдан унг томонга силжиши карама- карши айланиши;

  • чап бурилиш курсаткичини улаб, тезликни камайтириб унг томонга силжиши кайрилиши;

  • оралик масофани оширгандан фойдаланиб, габарити кичик ва тезюрар автомобилларнинг хайдовчилари ораликка кириб олиш- лари мумкин. Бундан хайдовчи асабийлашмаслиги ва табиий хол деб кабул килиши керак;

  • олдиндаги хайдовчи автомобиль тезлигини оширса, унинг кетидан эргашишдан олдин йул холати вазиятини бахолаш керак.

Агар тезликни ошириш максадга мувофик булмаса (огир юкли автомобиль ёки йул сирпанчик ва шу каби холатларда), катнов кисмининг унгрогига утиб, бошкаларни утказиб юбориши керак.
Транспорт окими тигиз булганда, куп булакли йулларда катор алмаштириш, айникса катта юк автомобили, автопоезд ва автобус- лар учун анча мураккабдир. Транспорт воситаларининг секинрок харакатланаётган булакка кайта тизилиши анча кулай. Бунинг учун олдинги автомобилнинг орка чеккасидан автомобилингизнинг орка- сидаги масофа икки автомобиль узунлигига тенг булса, кайта тизилиш осон амалга оширилиб, бу йулларда харакатланиш коида- лари талабига асосан бажарилган булади.
Олдинги автомобилнинг юкхонасида юк яхши махкамланмаган булса, юкнинг у катнов кисмига тушиб кетишини эсда тутиш ва буни уни эътиборсиз колдирмаслиги керак. Мабодо юкни тушиб кетиш хавфи тугилганда товушли ишора чирокларини учириб-ёкиш ёки бошка йуллар билан олдиндаги хайдовчини огох килиш керак. Олдиндаги автомобиль тусатдан тухтаганда, оркадаги хайдовчи хам зудлик билан тухташи ва олдинги автомобилнинг тухташ сабаб- ларини аниклангандан кейин бошкаларнинг харакатланишига тускинлик килмасдан катор алмаштириш мумкин.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling