Иккинчи саҳна Граф Глостер қасрида бир зал


Download 15.33 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi15.33 Kb.
#1170520
Bog'liq
Qirol Lir 2


Иккинчи саҳна
Граф Глостер қасрида бир зал
Қўлида бир мактуб ила Эдмунд киради

Эдмунд
Табиат, сен илоҳамсан, бўйин эгаман


Ёлғиз сенинг қонунингга. Шу сабабдан ҳам
Рад этаман одатларнинг расму бидъатин:
Мени таҳқир этишаркан,қараб турмайман.
Ёшим акамдан кичикроқ, бунинг устига,
Никоҳсиз туғилганмушман, яни ҳароми
Нега бизни “ никоҳсиз” деб уришар ерга
“ҳароми” деб номимга босишар тамға
Ҳолбуки пар тўшакларда қонуний, ҳалол
Уйқисираб яратилган аҳмоқларгамас
Ногоҳоний яширин ул ишратлар аро
Яратилган биздекларга кўпроқ сарф бўлур
Куч, еҳтирос оловлари, юрак оташи...
Мен оламан мол – мулкингни қонуний Эдгар,
Қонунийнинг елкасига чиқиб олади,
Гупкирайди, ҳаммаёққа довруғ солади.
Ҳаромзодаларни ўзинг қўллагин, Ҳудо!...

Глостер киради


Глостер
Кентни қувиб солди, ҳатто французларнинг
Қиролига ҳайру маъзур кўрмади раво.
Саройни тарк етди, тожу тахтдан кечди.
Бир нафасда шунча ғалва, шунча можаро.
Эдмунд, шундамисан? Гапир, не янгилик бор?
Эдмунд
Ҳея қандай янгилик йўқ,милорд.
(Хатни яшмради)
Глостер
Нега хатни яширдинг?
Едмунд
Мен хеч қандай янгилик эшитмадим,милорд.
Глостер
Ўқиётганинг у.... нима эди?
Эдмунд
Мен хеч нарса ўқимадим, милорд.
Глостер
Ҳеч нарса дейсанми? Унда нега шоша- пиша чўнтагингга яширдинг? Ҳеч нарса йўғакан, уни яширишга не ҳожат? Қани, бу ёққа бер-чи.
Эдмунд
Ўтинаман, сер, мени кечиринг. Бу мактуб акамдан. Фикри ожизимча, уни ўқимаганингиз маъқул
Глостер
Хатни бер, деяпман,
Эдмунд
Уни берсам ҳам, бермасам ҳам, сизни ранжитаман.
Мазмунига қараганда яхши мактубмас.
Умид қиламанки, акам бу мактубни фақат мени синаб кўриш учун ёзган.
Глостер
(хатни ўқийди)
“Ана шу, қариликни иззат – эхтиром қилиш деган нарса ҳаётимизнинг энг гўзал мавсумини заҳарламоқда. Бизни мол – маблағдан маҳрум этмоқда. Қариб қартайганда насиб этадиган пул маблағдан не фойда?
Агар отамиз уйқуга толиб даромадларнинг тенг ярми сеники бўлар ва сен аканг Эдгарнинг бир умрли суюкли укаси бўлиб,қолардинг...” Ҳммм... Суиқасд!.. мен уйғотмагунча уҳлайверганда, дпромадларнинг тен ярми сеники бўлар.... Менинг ўғлим Эдгар!... наҳот қўли қалтирамай, шу гапларни ёзибди

Глостер
Вой, аблаҳ , вой касофат... Хатда ҳам шу гапларнинг худди ўзгинаси. Йўлдан озган, олчоқ! Кўрнамак! Тубан, ифлос ҳайвон! Йўқ, ҳайвондан ҳам баттар! Бор, уни чақириб кел, мен уни қамоққа тиқаман. Жирканч ҳайвон!


У қайларда юрибти!
Эдмунд
Билмадим, милорд. Аммо менинг фикримча, аниқ, қатъий далиллар қўлга киритулгинга қадар ғазабингизни босиб турсангиз, ёмон бўлмасди. Ҳайотимни гаровга қўйиб айтаманки бу мактубни у сизни қанчалар севишимни имтихон қилиш учун ёзган, ёмон бир ниятдамас.
Глостер
Мана,яқинда юз берган ой билан қуёш тутилишининг бизга келтирган оқибатлари. Муҳаббат сўниб, дўстлик соврилиб оға – инилар бир-бирлари билан қир – пичоқ бўлишади. Шаҳарларда исён, қишлоқларда ғалаён, саройларда хиёнат авж олиб, ўғиллар оталаридан юз ўгиради.
(кетади)
Эдгар
Салом, укам Эдмунд. Нечук ўй – мулоҳазалар ила бандсан?
Қачондан буён мунажжим бўлиб қолдинг?
Эдмунд
Майли,буни қўя турайлик. Отам билан сўнги бор қачон качон кўришдинг?
Эдгар
Кеча оқшом
Эдмунд
У билан гаплашдингми?

Эдгар
Ҳа, икки соатча.


Эдмунд
Қандай хайрлашдинг? Унинг сўзлари, қўз қарашларида бирор норозилик пайқамадингми?
Эдгар
Ҳеч нарса пайқамадим,
Эдмунд
Эслаб кўр, уни хафа қилиб қўймадингми? Худо ҳаққи, сендан ўтинаман, у жахлидан тушиб ҳовури босилмагунча бир муддат кўзига кўринмай тур. Кўзига кўрингудек бўлсанг, биргина сўкиш, ҳақорат эшитиш билан қутулолмайсан.
Эдгар
Демак, қай бир аблаҳ мени унга чақибди.
Эдмунд
Менинг ҳам ҳавотирим шундан. Илтимос. То у ўзини босиб олмагунча ўзингга эҳтиёт бўл. Юр менинг ҳужрамга борамиз. Бўл, бора қол энди. Ташқари чиқмоқчи бўлсанг , яроғингни олишни унутма.
Эдгар
Яроққа не ҳожат, ука?
Эдмунд
Отам соддадир, акам жудаям асл,
Унинг табиати макру ҳийладан иборат.
Ишонади, шунчалар гўл, шу қадар ҳалол.
Энди менинг не қилишим равшандир, аён.
Баски, мерос ололмадим таваллуд билан,
Мен табий ақлим билан уни оламан,
Бу чораю тадбирларни ишга соламан.
(Чиқади)



Download 15.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling