Илк темир даврида яшаган аҳолининг ижтимоий аҳволини (тузумини) археологик манбалар асосида тиклаш мумкин. Ишлаб чиқариш кучлари ва шу асосда жамият иқтисоди доимий ривожланишда бўлган


Download 23.3 Kb.
Sana05.11.2019
Hajmi23.3 Kb.

Илк темир даврида яшаган аҳолининг ижтимоий аҳволини (тузумини) археологик манбалар асосида тиклаш мумкин. Ишлаб чиқариш кучлари ва шу асосда жамият иқтисоди доимий ривожланишда бўлган. Хўжаликнинг асосини табиий ва сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ташкил этган. Аҳоли нафақат деҳқончилик, балки чорвачилик билан ҳам шуғулланган. Олтин, мис ва бронзадан фойдаланишни жуда яхши билишган. Бу соҳа бўйича аҳолининг маълум бир қисми - мисгарлар ва заргарлар шуғулланишган. Темирнинг хўжаликка кириб келиши кузатилади. Кулолчилик соҳасида Чуст, Бургулук маданиятларида бронза даври анъаналари узлуксиз давом этган бўлса, Жанубий вилоятларда сопол ишлаб чиқаришда янги анъаналар пайдо бўлган. Бу анъаналарнинг пайдо бўлиши ҳам, кўриб ўтганимиздек, ижтимоий жараёнлар билан, шаҳар-давлатларнинг

емирилиши ва ҳудудий давлатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда кечган. Иқтисоднинг ривожланиши ва жамиятни бошқаришнинг такомиллашган шакли пайдо бўлиши юқори фортификация санъатига эга бўлган шаҳарларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Фарғона водийсида маданий жараёнларнинг бир текисда ривожланганлиги сабаб, бу ерда шаҳарларнинг ривожланиши ҳам шунга монанд бўлган. Далварзин тепа 25 гектар, Ашқолтепа 13 гектар ва Чуст ёдгорлиги 4 гектарни ташкил этган. Бушаҳарлар аҳолиси сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил этиб, ижтимоий жиҳатдан ҳам турли табақали бўлган.



Сўғд ҳудудида илк давлатларнинг шаклланишида Шимолий минтақа - Чуст маданияти ҳамда жанубий минтақа - Кучуктепа маданиятларининг таъсир доираси кучли бўлган. Бу ердаги ёдгорликлар давр жиҳатидан ҳар хил бўлиб, фикримизча, Чироқчи ёдгорлиги энг қадимгиси ҳисобланади. Бу ерда бронза даври Андроново маданияти ва Сополли маданиятлари таъсирида ўзига хос ўтроқ маданият шаклланган. Ерқўрғон, Сангиртепа, Кўктепа шаҳарларидан топилган ашёвий манбалар Чуст ва Кучуктепа маданиятлари билан яқин маданий алоқада бўлганлигини кўрсатмоқда. Шимолий (Чуст) ва

жанубий (Кучуктепа) минтақалар ўртасидаги алоқада Сўғд маданий кўприк вазифасини бажарган.
Download 23.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling