Илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги


Download 17.89 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi17.89 Kb.
#1177833
Bog'liq
рейтинг маълумотлари


ИЛМИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЛМИЙ-ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ РЕЙТИНГИ
(2022 йил учун)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”нинг устувор йўналишларидан бири сифатида илм-фан соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида илмий ташкилотларнинг илмий-инновацион фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган миллий рейтинг тизимини жорий этиш юзасидан тегишли топшириқ белгиланган.
Шунингдек, Фармоннинг 2-иловаси билан тасдиқланган “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 39-бандида мамлакатнинг илмий-техник салоҳиятини баҳолаш, бунда илм-фан соҳаси ҳолати ва уни янада ривожлантириш тенденцияларини таҳлил қилиш, маҳаллий илмий-техник салоҳиятнинг «кучли» ва «заиф» томонларини аниқлаш ва таҳлил қилиш асосида илмий-тадқиқот дастурларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш вазифалари қўйилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 майдаги 274-сон қарорига асосан “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомга асосан 30 та вазирлик ва идора тасарруфида фаолият кўрсатаётган жами 105 та илмий ташкилотлардан сўров асосида уларнинг илмий-инновацион фаолиятига оид 27 та йўналиш бўйича 75 та кўрсаткичдан иборат расмий маълумотлар таҳлил қилинди, унинг натижаларига кўра илмий ташкилотларнинг 2021 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ишлаб чиқилди (1-илова).
Таъкидлаш жоизки, сўралган маълумотлар ва асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли “Илмий ташкилотлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига мувофиқ 9 та илмий ташкилот рейтингга киритилмади (2-илова).
Бунда илмий ташкилотларнинг рейтинг натижалари асосида қуйидаги тоифаларга бўлинади:
I тоифа – етакчи (лидер) илмий ташкилотлар – юқори топ 10 таликка кирувчи илмий ташкилотлар;
II тоифа – ўртача (қониқарли) натижадорликни намоён этувчи илмий ташкилотлар;
III тоифа – асосий илмий фаолиятини ҳамда ривожланиш истиқболини йўқотган (қониқарсиз) илмий ташкилотлар – қуйи топ 10 таликка кирувчи илмий ташкилотлар (3-илова).
Миллий рейтинг натижалари бўйича:
ҳар бир илмий ташкилот кесимида тузилмавий ўзгартиришларни амалга ошириш, янги илмий йўналишлар ташкил қилиш, мавжудларини самарадорлигига кўра кенгайтириш / модернизация қилиш (ёки қисқартириш) юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 июлдаги
08/1-2389-сон топшириғига асосан рейтинг кўрсаткичи бўйича паст натижаларга эга илмий ташкилотларнинг юқори турувчи вазирлик ва идоралари билан биргаликда ортда қолаётган мезонлар асосида зарур чоралар кўриш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 2022 йил
22 ноябрдаги йиғилишининг 43-сон баёни қарорига асосан Миллий рейтинг натижаларига кўра:
етакчи (лидер) илмий ташкилотлар – юқори топ 10 таликка кирган илмий ташкилотларни рағбатлантириш мақсадида мазкур институтларнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди;
қониқарсиз баҳоланган – қуйи топ 10 таликка кирган илмий ташкилотларнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш юзасидан ушбу ташкилотларнинг юқори турувчи вазирлик/идоралари раҳбарларига тақдимнома тайёрланди;
сўралган маълумотлар ва асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли Миллий рейтингга киритилмаган илмий ташкилотларнинг директорларига тегишли чоралар кўриш юзасидан ушбу ташкилотларнинг юқори турувчи вазирлик/идоралари раҳбарларига хат киритилди.
Download 17.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling