Инновацион таълим технологияларининг анъанавий дарс бериш услубларидан асосий фарқи ҳам дарсни бир-бири билан функционал алоқадорликда бўлган бир неча қисмлардан иборат бир бутунлик тизимҳисобланади


Download 50 Kb.
Sana02.12.2022
Hajmi50 Kb.
#951861
Bog'liq
Инновацион таълим технологияларининг анъанавий дарс бериш услубларидан асосий фарқи ҳам дарсни бир
Mustaqil ish mavzulari, Academic-Data-340201101498, akbar IUBD, Asqarbek, Xutbalar-1-1-1-1, Vaksinalar, 2022-04-14-18-22-15, MALIKA, MALIKA, Siyosiy elita va lider-S (1), 2-mavzu, Презентация, Mavzu O\'zbek-Lotin alifbosining imlo qoidalari. O\'zbek tilida t-hozir.org, Maktabgacha taʼlim, Дори воситатарини ишлаб чиқишда биоинформацион ёндашувларнинг

Инновацион таълим технологияларининг анъанавий дарс бериш услубларидан асосий фарқи ҳам дарсни бир-бири билан функционал алоқадорликда бўлган бир неча қисмлардан иборат бир бутунлик – тизимҳисобланади. Ўқув машғулотларида тартиб ва тезликка эга, тикланувчан, мураккаб, марказлашган бир поғонали тизимнинг ўзаро функционал алоқадорликда бўлган қисмлари қуйидагилардир: – тизимнинг марказида турувчи ва бошқа барча қисмлар алоқаларини ўзидан ўтказувчи талабалар хоҳиш-истаги; – ўқув машғулотининг мазмунини ташкил қилиб, талабалар истагидан ташқари барча қисмларни ўзига хизмат қилдирувчи дастур ва дарслик; – ўқув машғулотининг умумий методологик асосини ташкил қилувчи ўгит бериш, тарбиялаш–дидактикатамойиллари; – ўқув машғулотини тушунишни осонлаштирувчи ҳамда дарсни тез ва сифатли ўтишига хизмат қилувчи дидактик материаллар; – ўқув машғулотига замонавий тус берувчи, унинг мазмуни ва моҳиятини тўлароқ очиб беришга ёрдамлашувчи ўқитишнинг техник воситалари; – ўқув машғулоти ўтувчи ўқитувчининг касбий фаолият тайёргарлиги деган қисмлардир. Ўқитувчи касбийфаолиятининг муҳим босқичи бу дидактик жараённи лойиҳалаш ҳисобланади. Айнан шу дидактик жараён замонавий таълим технологияларининг асосини ташкил қилади ёхуд у белгиланган вақт ичида таълим (тарбия) мақсадига эришиш учун ўқув элементи мазмунини талабаларга узатиш йўлларини аниқлаб беради. Шу билан биргаликда дидактик жараённинг назарий асосларини яхши билмасдан туриб самарали замонавий таълим технологияни яратиш мумкин эмас28 . Ўқув машғулоти мавзусини тушунтиришда тарихий материаллардан фойдаланиш ҳам талабаларда кучли мотивларнинг вужудга келишига, билишга қизиқишини кучайтиришга сабаб бўлади. Бироқ ўқув материалларини баён қилишга тарихий ёндашиш қўшимча характерга эга бўлиши, мавзу бўйича эгалланаётган билимлар тизими ичида мантиқийлик сақланиши керак. У ёки бу мавзуга оид қисқа метражли кино кадр ҳам кучли мотивацион омил ҳисобланади. Бироқ кино дарс ўқитувчи ва талабалар ўртасида бўладиган эвристик суҳбат мазмунига замин яратиши керак, шундагина талабаларда мавзуни ўрганишга эҳтиёж сезилади ва кўзланган мақсадга эришилади. Ўқитувчи англаб етиши керак бўлган ҳолат шундан иборатки, дарсда мотивларни талабаларда ривожлантириш асосий мақсад эмас, балки талабанинг билиш фаолиятини тезлаштириш воситаларидан бири саналади. Дидактик жараённи ташкил этишда ўқитувчи ўқув-билиш фаолиятининг ташкилий шаклларини ҳам таълим мазмунига мос ҳолда танлай олиши керак. Замонавий педагогик технологияларни лойиҳалаш шартларидан бири ҳам “ташкилий шакллар”ни тўғри ташкил этиш саналади. Маълумки, таълим тизимида билиш фаолиятига аудиториядаги (маъруза, семинар, лаборатория, ўқув маслаҳати, синов, имтиҳон) ва аудиториядан ташқаридаги (уйда, кутубхонада тайёргарлик, лойиҳалаш, тадқиқотчилик, тўгарак) машғулотлар киради. Дидактик жараён у ёки бу техник воситаларнинг таълим мазмунига мос ҳолда узлуксиз қўллашни тақозо этади. Бу йўналиш замонавий таълим технологияларининг мавжудлик шартларидан биридир. Замонавий таълим технологияларининг лойиҳачиси ҳам, уни амалиётга жорий этувчи ҳам педагог ҳисобланиб, малакали мутахассис тайёрлашдек муҳим ижтимоий (давлат) буюртмасини бажаради. Хўш, педагог-ўқитувчининг педагогик тизимда тутган ўрни нимадан иборат? Ўқитувчи давлат буюртмасига мос келадиган таълим-тарбия мақсадни ташхисланувчи ҳолда аниқ ва равшан белгилаши керакки, бунинг натижасида ажаратилган вақт ичида унга
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling